davletovuz
82.2K subscribers
6.95K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Қизиқ. Eastfruit’нинг ёзишича, Ўзбекистон 2020 йилда Хитойдан 8,5 минг тонна олма импорт қилган.
ЎзА мухбирининг хабар беришича, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган:

— Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент пиёдага ҳам, машинаси борга ҳам ноқулай шаҳар бўлиб бормоқда. Видеода Тошкентнинг қоқ марказидаги "бардак" акс этган. Қарич бўш жой борки, эгаллаб олинмоқда, шубҳали қурилишлар қилинмоқда. Қолгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Манба
26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан олтинли рудани қазиш жараёнида уларни тош босиб қолган.

Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этди, икки нафари эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида.
2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун.
“Тошкент ҳақиқати” газетасининг телеграмдаги канали ёзишича, бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиши кутилмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиши айтилмоқда. "Демак, бугундан вилоятнинг янги раҳбари вазифасини бажаришга киришади", деб ёзади канал.

Кеча Президент фармони билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди.

Улуғбек Шухратович Ташходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Kun.uz сайтининг ёзишича, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.

2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ҳам бошқа лавозимга тайинланади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни шу ҳафта битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилишди.
Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимига Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
❗️Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Жиззах вилояти ҳокими сифатида ҳам ишлаган.
Айтишларича, Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов ҳамда Тошкент ИИББ бошлиғи, полковник Тоҳир Орипов ўз лавозимларидан озод қилиниб, “вақтинча вазифани бажарувчи” этиб тайинланган. Бу билан уларга “ўзини кўрсатиш учун имконият” берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Худо хайрингни берсин"

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг оғриқли ва кундан-кунга чуқурлашиб бораётган муаммоларидан бири — канализация ва ижтимоий инфратузилма объектларининг янги қурилаётган уй-жой фондига монанд ривожланмаётгани ҳақида тўхталибди.

Кимнинг пули бўлса, уй, бизнес-марказ қураяпти, лекин девелоперларнинг бирортаси канализация, электр энергияси таъминоти, мактаб, боғча, поликлиника ҳақида ўйламаяпти. Ҳаммаси мавжуд қувватларга уланаяпти ва уларни зўриқтиришда давом этмоқда. Бу ҳақда илгари ҳам ёзганмиз.
Дам олиш мавсуми давом этади.
Ҳозирда бутун дунёдаги хавотирли вазият туфайли, чет элга дам олиш ёки даволанишга бориш имконсиз.

Бунинг ўрнига сизга ажойиб таклиф – кунига 650.000 сўм эвазига тўлиқ даволанишни таклиф этамиз.
Даволанишга қуйидагилар киради:

🛏 Қулай палаталар (TV, WiFi, душхона)
🥗 5 марталик тўлиқ овқатланиш
💊 Дори воситаларининг тўлиқ тўплами
🛁 сув муолажалари (шифобахш душ, сауна, бассейн, гидромассажли ванналар)
⚗️ Чекловсиз физиотерапия тўплами (УВЧ, магнит, ултратовуш, парафин ва хоказо)
🙌🏼 массаж + ЛФК
🥤 фитобар + кислородли кўпиклар
🤝 тўлиқ хордиқ чиқариш ва албатта аҳил жамоамизнинг кўмаги ва ғамхўрлиги

Биз сизга 650 минг сўм эвазига клиникамизда даволаш муолажалари хизматидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини кафолатлаймиз.

Батафсил маълумот учун:
☎️ +998951960009
✏️ @hayatmedcenter

Hayat Hospital - сизнинг саломатлигингиз ҳақида қайғуриб.
реклама
❗️Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Комилжон Тожибоев ўрнига Нарзулло Обломурадов раис этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га партия матбуот хизмати хабар берди.

Нарзулло Обломурадов бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10540,44 сўм. +21,45 сўм.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь ойида инфляция 1% ўсди. Ўтган йил билан солиштирганда хизматлар нархи ошган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланибди.

ИИББ ходимлари Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вакцина билан эмланмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази (?) томонидан маъқулланган.

Қизиқ, вакцинани биринчи бўлиб шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар ва кексалар олиши керак эмасмиди?

UPD: Ёзишларича, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби вакцинанинг синов жараёнида иштирок этмоқда.
Ҳукумат қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

https://t.me/huquqiyaxborot