davletovuz
81.5K subscribers
6.49K photos
1.59K videos
119 files
9.68K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ойликлар 1 августдан оширилди

Бюджет соҳаси ойлик маоши, пенсия, нафақа ва стипендиялар 2019 йил 1 августдан 1.1 баробарга оширилди. Президент фармони. @davletovuz
Биз қоида тариқасида фуқаролар тўлаган солиқлар ҳисобидан яшайдиган, бизнинг номимиздан ҳаракат қилишга вақтинча ваколат олган амалдорларни, давлат буюртмалари ва харидлари эвазига даромад кўраётган ва бюджет маблағларини ўзлаштираётганларни танқид қиламиз.

Токи Азиза Умарова депутат ёки давлат амалдори эмас экан, токи Азиза Умарова лойиҳалари давлат буюртмаси ва бюджетни ўзлаштириш устига қурилмаган экан, биз Азиза Умаровани захарлаш кампаниябозлигида иштирок этмаймиз.

Монополияларнинг, хусусан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг самарасиз, тижорат ва бозор қоидаларидан йироқ, истеъмолчини жазолаш устига қурилган фаолияти борасидаги танқидий фикрлари учун Азиза Умаровага ўз миннатдорлигимизни ва қўллаб-қувватловимизни билдирамиз.
Янги заводлар ишга туширилиб, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати барпо этилади www.president.uz/uz/2741
​​ЎзА, 2019 йил 13 июль:

“Ўзбекчорвачилик” агентлигининг ўтказган мониторинг ва таҳлилларига кўра айни дамда аҳолининг қўлида 10 миллион бошдан зиёд қорамол мавжуд.

ЎзА, 2018 йил 20 июль:

2018 йилнинг 1 июль ҳолатига йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 12 миллион 282,4 минг бошга, шу жумладан, сигирлар – 4 408,3 минг бошга, қўй ва эчкилар – 21 050,6 минг бошга, паррандалар – 74 203,7 минг бошга етди.
Қорамоллар сони бўйича жонажон статистикамиз эълон қилган энг охирги маълумотлар 2019 йил 1 апрелга тааллуқли. Унга кўра, Ўзбекистонда 12 млн 579 минг қорамол бор, унинг 11 млн 799 мингтаси аҳоли қўлида https://stat.uz/ru/press-tsentr/novosti-komiteta/5630-selxoz2019
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Марк Эспер:
“Ўзбекистон биз ҳурмат қиладиган ва қадрлайдиган ҳамкор” https://www.defense.gov/explore/story/Article/1903730/esper-says-us-hopes-to-build-on-cooperation-with-uzbekistan/
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар миқдорда оширилмоқда.

Жумладан, 2019 йил 1 августдан Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 223 000 сўм миқдорида белгиланмоқда. Таъкидлаш жоизки, минимал иш ҳақи миқдорининг ошиши ўз навбатида ўртача ойлик иш ҳақини кўпайишига олиб келади.

Иш ҳақи миқдорини ошиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги 5723-сонли Фармонига ўзгартириш киритилиб, жорий йил 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи ўрнига киритилаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 577 170 сўмдан 634 880 сўмга оширилмоқда. Ушбу миқдор, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бўлиб иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан хусусий секторни қамраб олади.

Шуни таъкидлаш жойизки, ушбу оширишлар биргина ижтимоий соҳада фаолият кўрсатаётган 1 млн. 600 мингдан ортиқ фуқароларнинг иш ҳақига тааллуқли бўлиб, улар қаторида 1 млн. 107 минг нафар таълим, 465 минг нафар соғлиқни сақлаш ҳамда 70 минг нафар фан, маданият ва спорт соҳалари ходимларини қамраб олади.

Масалан, ўқитувчининг ўртача ойлик иш ҳақи 2,4 млн. сўмни, врачларда – 2,1 млн сўмни, маданият ва спорт соҳаси ходимларида – 2 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, мамлакат бўйича 3 млн. 693 мингдан ортиқ пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг моддий таъминоти яхшиланади. Эндиликда, ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори ойига 436 150 сўмни ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, хусусан минимал миқдорларда нафақа олувчиларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, мамлакатимизда болаликдан ногиронлиги бўлган 300 мингга яқин шахсларга бериладиган нафақанинг энг кам миқдори 436 150 сўм қилиб белгиланди.

Шу билан бирга, 46 мингга яқин 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсияси энг кам миқдорини белгилашга нисбатан ёндашувлар тубдан қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, янги тартибга кўра, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар пенсиясининг энг кам миқдори – ҳозирги ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади. Мазкур ўзгартириш муносабати билан 25 мингдан ортиқ шахсларнинг пенсияси миқдори 150 фоизга ва – 21 мингга яқин шахсларнинг пенсия миқдори 136 фоизга оширишни таъминлайди. 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсиясига устама миқдори ҳозирги энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан 1-гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида, яъни 55 750 сўм ойлик қўшимча тўлов жорий қилинади. Бундай шахслар 23 мингдан ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз 83 мингдан ортиқ фуқароларга бериладиган нафақанинг энг кам миқдори ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

Умуман олганда, мазкур Фармонга мувофиқ жорий йилнинг ўзида аҳоли даромадларини оширишга 3,5 трлн. сўмга яқин маблағ йўналтирилади.
Нодир Отажонов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланибди. Шу муносабат билан у Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Яхши бўлибди

Зомин миллий табиат боғининг қўриқланадиган ҳудудлари ва чегара олди майдонларининг табиий ҳолатини асраш ва ёнғин хавфини олдини олиш мақсадида вақтинча дам олувчиларнинг қўриқланадиган ҳудудларга кириши тақиқланибди. http://sangzor.uz/yangiliklar/573-zomin-milliy-tabiat-boining-rilanadigan-va-chegara-oldi-maydonlariga-kirish-tailandi.html
​​National Geographic фотографи John Stanmeyer’нинг Ўзбекистонда олган охирги суратларидан бири. Наҳорги ош.
эртадан 1 доллар 8584,50 +6,14
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Абдусалом Азизов: «Тотализатор, келишилган ўйинлар каби тушунчаларни йўқотиш — бизнинг биринчи даражали вазифамиз бўлиши керак»

Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти Абдусалом Азизов ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан ЎФА конференциясида нутқ сўзлабди. Унинг сўзларини Kun.uz эълон қилди.

«Аввало, катта ишонч билдириб, ЎФА президенти лавозимига сайлаганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Ўзбекистонда футбол — биринчи рақамли спорт тури. Бутун ўзбек халқи бу спорт турига ишқибозлик қилади, десам адашмаган бўламан. Шу сабабдан ҳам муҳтарам президентимиз жуда катта вазифаларни қўйганларки, футбол халқимизнинг, ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилди. Футболда ривожланиш бўлиши керак. Бу – одамлар ёқтирган ўйин, бу ўйинда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак, деб жуда катта топшириқ қўйганлар. Умид қиламанки, биргаликда бу топшириқни бажарамиз.

Албатта, бу нафақат Президентимизнинг топшириғи, балки кўп миллионлик футбол ишқибозларининг ҳам талабидир. Адолат, ҳалоллик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда футбол бўйича жуда кўп ишлар қилинди. Бир қатор муҳташам спорт иншоотлари, стадионлар барпо этилди, жамоаларга шароитлар яратилди, жамоаларга шароитлар яратилди. Лекин буларнинг барчасидан бугун айрим хатолар туфайли унумли фойдаланилмагани кўриниб турибди.

Ана шу хатоларни бартараф этиш, ўйинга ҳалолликни олиб кириш, тотализатор, келишилган ўйинлар каби тушунчаларни йўқотиш — бизнинг биринчи даражали вазифамиз бўлиши керак, мен президент сифатида шундай деб ҳисоблайман.

Энг муҳими, бундан буёғига Ижроқўм фақат спорт принципларига асосан иш олиб бориши керак. Ҳар доим спорт принциплари бўйича иш олиб борилса, ривожланиш ва албатта, унинг кетидан ғалабалар ҳам келади.

Ҳудудий футбол, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ассоциациянинг биринчи даражали вазифаларидан бўлиши керак. Ёш истеъдодларга шароит яратиш, уларнинг йўқолиб кетмаслиги учун курашишимиз, уларни келгусида миллий терма жамоамиздан жой оладиган даражада тарбиялаш учун шароитлар яратиш ассоциациянинг биринчи даражали вазифаси деб биламан.

Шунингдек, ҳудудларда сарфланаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, биринчи навбатда ёш иқтидорли футболчиларга шароит яратиш, унинг негизида олимпия ва ёшлар жамоаларини ривожлантириш орқали миллий жамоани кучайтиришга, унга кадрлар захирасини яратиш ҳам асосий вазифалардан бўлиши керак.

Ўйлайманки, ҳали кўп учрашамиз ва биргаликда ишлаб, натижа учун ҳаракат қилишимиз керак. Футбол — ҳалоллик жойи бўлиши керак. Унутмаслигимиз керак, миллионлаб фуқароларимиз, аҳолимиз кайфияти шу ерда ўтирганлар, уларнинг ортидаги жамоалар, жамоалардаги ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ.

Биргаликда ишлаб, муҳтарам президентимиз, футбол ишқибозлари томонидан қўйилган барча талабларни бажаришга қўлдан келган барча ҳаракатларни қиламиз»,
— деди Абдусалом Азизов.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Artel компанияси Viessmann корхонаси билан ҳамкорликда газ иситиш қозонлари ишлаб чиқаради

Корхона вакилларининг айтишича, маҳсулотларнинг биринчи партияси яқин орада бозорга чиқади. Айтиб ўтиш лозим, бу Artel компаниясининг биринчи чет эллик ҳамкори эмас. Artel заводларида Кореянинг Samsung ва Япониянинг Shivaki брендлари остида турли маиший электроника техникаси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга Artel Coca Cola компанияси учун витрина холодильникларини етказиб беради.

Ушбу глобал компаниялар билан шерикликни йўлга қўйиш учун Artel бир неча бор аудит қилинган, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериш учун қўшимча инвестициялар киритган, ходимларининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратган. Ҳозирда локализация даражаси 50 фоиздан 90 фоизгача етган. Импорт қилинаётган эҳтиёт қисмлар – бу асосан холодильник компрессорлари (улар дунё бўйлаб саноқли мамлакатларда ишлаб чиқарилади) ҳамда турли хомашёлар. Ва умуман, заводда тўлиқ циклдаги ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилган: ишлаб чиқариш майдонларини лойиҳалаш ва қуриш, янги маҳсулотларнинг дизайни ва характеристикалари, синов жараёнлари, қадоқлаш ва логистика, сервис хизматлари ва call-центр – барчасини Artel ходимлари амалга оширишади.

Расмда
: Artel ишлаб чиқарадиган эҳтиёт қисмларидан бир қисми.
Forwarded from Bosh prokuratura
​​ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

👉 @uzbprokuratura

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан Государственный советник юстиции 3 класса Валиев Бахриддин Баходирович назначен прокурором города Ташкента.

Б.Валиев ранее занимал должность прокурора Бухарской области.

👉 @uzbprokuratura
​​​​Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг "Матонат манзумаси" номли китоби нашр этилди.

"Mashhur-press" нашриёти томонидан чоп этилган мазкур китобдан шоирнинг сўнгги ўзгаришларга муносабати, дил изҳори, қалб кечинмалари акс этган шеърлар, мақолалар, манзумалар ўрин олган. Хусусан, китобнинг "Сув келтирган элда азиз" фаслида йиллар давомида ичимлик сувига ташна бўлган бойсунликларнинг шукронаси, хурсандчилиги ўз аксини топган.

#китобулаш
​​Омбудсман: “Жазони ижро этиш тизимини Ички ишлар вазирлигидан ажратиш керак”

Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев яхши бир таклифни илгари сурибди. Унинг қайд этишича, жазони ўташ муассасалари Ички ишлар вазирлиги қошида эканлиги ҳам бизга собиқ Иттифоқдан мерос механизм. Лекин экспертларнинг фикрича, жазони ижро этиш тизимини Ички ишлар вазирлигидан ажратиш керак. Кўпгина ривожланган давлатларда эса жазони ижро этиш тизими Адлия вазирлиги ёки алоҳида тузилма сифатида фаолият юритади. Бу дегани тизимга ҳеч қайси тузилма таъсир ўтказмаслиги кераклигини англатади.

“Агар бизда ҳам шу тизим жорий этилса, жазони ўташ муассасаларидаги кўпгина муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади”, дейди омбудсман.

P.S.: Бизнинг-ча ҳам, пенитенциар идораларни Адлия вазирлигига ўтказиш яхши иш бўлар эди. Чунки бу маҳбусларнинг қонунларимизда белгиланган ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, бу борада озгина шаффофлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва четдагилар кўп иддао қиладиган қийноқлар масаласига қанақадир жавоб бўлар эди.
2019-йил 15-16 август кунлари Himedi.cом ва New Life Medical ҳомкорликда Кореянинг ANAM клиникаси профессорлари Квак Жонг Мён ва Ким Ю На иштирокида йўғон ичак ва ошқозон саратонини даволаш бўйича бепул консултация ташкил қилади.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар зарур:
Сўнгги кўрикларнинг барча натижалари;
Гастро-колоноскопия;
Компьютер томографияси.

Хоҳловчилар олдиндан рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Консультация учун рўйхатдан ўтиш қуйидаги телефон рақами орқали амалга оширилади:

☎️+998 71 200 07 04
🌐www.himedi.com/uz/inquiry
​​“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг ярим йилликдаги ижросини ўрганиб чиқибди. Дастурда 274 та банд (вазифа) ўрин олган. Ўшандан 93 таси тўлиқ бажарилган. 108 тасининг ҳали вақти келмаган ёки муддати узайтирилган. 73 таси эса бажарилмаган.

Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишнинг учинчи йили кетаяпти
. Бу қайсидир маънода янги Ўзбекистоннинг яқин истиқбол учун миллий ғоясига айланган эди. Одамлар бу ҳужжатга жуда катта ишонч, умид билан қараётган эди. Рамзий маънода яхши ҳаёт учун қандайдир маёқ эди. Лекин инфографикадан кўринаяптики, давлат дастури ҳам одатдагидек тармоқ ҳужжатларига ўхшаб қолди, ўз қийматини, аҳамиятини йўқотаяпти. 93 таси бажарилиб, 73 таси бажарилмаган ҳужжат ҳақида бошқача фикр айтиб бўлмайди.

Давлат дастури бу давлатнинг лафзи. Лафзини бажармаган одамнинг юзи шувут бўлиши керак. Халқимиз белафз амалдорларнинг номини билиши, юзини кўриб қўйиши керак. Шундай экан, депутатларимиз, сенаторларимиз бу йил кетар жафосига ҳукуматнинг дастур ижроси бўйича ҳисоботини эшитаётганда, дастур бандларини бажармаган амалдорларга жазо кўриш масаласини кўтариб чиқса яхши бўлар эди. ИМҲО, албатта.