davletovuz
82.2K subscribers
6.93K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
​​“Ипотека-банк” Халқаро молия корпорациясининг 35 млн долларлик кредит маблағларини жалб қилди

Халқаро молия корпорациясининг Директорлар кенгаши жорий йил 2 июль куни “Ипотека-банк” АТИБга 35 млн. АҚШ доллари эквивалентида банк акцияларига айирбошланадиган кредит линияси ажратилишини маъқуллади.

Банкнинг телеграмдаги саҳифаси — @ipotekabankofficial'да ёзилишича, кредит линия маблағлари 5 йилгача бўлган муддатга ажратилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилади.

Кредит линия маблағларининг банк акцияларига айирбошланиши Халқаро молия корпорацияси қарори асосида банкни хусусийлаштиришни назарда тутувчи, корпоратив бошқарувни ҳамда операцион фаолиятни янада яхшилашга қаратилган трансформация даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
​​​​​​«Йўловчилар шашлик бўлаяпти»

Андижон вилоятига йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолган. Бугунги жазирамада! Бу ҳақда China-Uzbekistan канали хабар қолдирган.

«Энди, ўртоқлар, мабода адашиб Ўзбекистоннинг ички поездларига чиқадиган бўлсангиз 100 марта ўйлаб, кейин бу фикрдан қайтинг! Тошкент - Андижон йўналишидаги поезд тўхтаб ниманидир кутиб турибмиз. Поездда юрса-юрмаса кондиционер ишламайди. Одамлар “шашлик” бўляпти.

Изоҳ сўрасак “Электровоз блокка тушган”, “напряжение“ деган жавобни оляпмиз.

UPD: Поездимиз юрди. 1 соат турдик. Юрганимизга шукрки, бошқа давлатда бўлганимизда “ҳуқуларимиз бузилди” деб овоза қилар эдим. Лекин фойдаси йўқ!»

P.S.: Интернетда Япония компанияси поезд 20 секунд вақтлироқ юргани ёки 40 секунд кечиккани учун узр сўрагани ҳақида жуда кўп маълумот бор. Монополия ўз йўлига, инсоннинг қадри аслида бу узр сўраш. Монопол бўл, бало бўл, одамларнинг пулини е, лекин сал инсофлиям бўл.
Айтишларича, эртага, 17 июль куни “Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистраль йўли очилар экан.

Шу муносабат билан Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳрида тадбир ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ушбу тадбирда иштирок этади.

Бундан ташқари, Абдулла Арипов ҳамкасби Асқар Мамин билан шу йил 21 июнь куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида эришилган келишувлар ижроси ҳолатини ҳам муҳокама қилиши кутилаяпти.
Импорт гўшт ҳам 1 октябргача ҚҚСдан озод этилади

Ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Мурожаатнома_таълим_Тошев_15_07.docx
25.1 KB
Ректорлар пора олмасликка ваъда берибди
Forwarded from HAMKORBANK
Hamkor Mobile - барча керакли хизматлар биргина иловада!

Hamkor Mobile иловаси билан сиз қуйидаги амалиётларни бажаришингиз мумкин:

Visa Virtual картасини бир зумда расмийлаштириш.
Биометрик ва хорижга чиқиш паспортини олиш учун тўловни амалга ошириш;
Картадан картага пул ўтказмаларини амалга ошириш;
Йўл қоидаларини бузганлик учун жарима тўлаш;
Онлайн омонатни расмийлаштириш;
Маблағларни онлайн конверсия қилиш;
Visa, UnionPay, Uzcard, Humo ва Uzcard UnionPay кобейдж карталарини бошқариш ва ҳисобни назорат қилиш.

Ва бу имкониятларнинг ҳаммаси эмас!

Кўпроқ билмоқчимисиз? Иловани юклаб олинг! ⤵️

iOs учун юклаб ошлиш
Android учун

Telegram: t.me/Hamkorbankuz;
Facebook: www.facebook.com/HamkorBank.uz/;
Instagram: www.instagram.com/hamkorbank_jscb.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 17 июль куни Абдулла Арипов ва Асқар Мамин “Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистраль йўлини очиб беришди.
“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ матбуот хизмати ахбороти

Кеча Тошкент - Андижон йўналишидаги 62-сонли йўловчи поезди ўз йўналишида ҳаракатини давом эттирди.

Аввал хабар қилганимиздек, юртимизда иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг натижасида, 2019 йил 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди.

Натижада мазкур поезд Кучлук - Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди. Кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинди ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилди.

Электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилди ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилди.

“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” акциядорлик жамияти маъмурияти барча йўловчилардан бугунги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди.
Кейинги икки кунда биржа савдоларида 1 АҚШ долларининг қиймати 31 сўмга ошиб, 8622 сўмга етди. Аҳамиятлиси, нафақат хорижий валюта қиймати, балки савдолар ҳажми ҳам ортиб бормоқда.
​​Абдулазиз Камилов Америка президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан учрашибди.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини олқишлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, дейилади Жон Болтоннинг твиттердаги саҳифасида.
“Охирги уч ой ичида 9та давлат идораларига ишим тушди:

1. Давлат хизматлари маркази
2. Электр тармоқлари
3. Агробанк
4. Ҳамкорбанк
5. Шифохона.
6. Нотариус
7. Сувоқава.
8. Солиқ.
9. Архив.

"Биз коррупцияга қаршимиз" деб ёзилмаган ягона жой - Ҳамкорбанкда ишим тез битди”.

- Ўша - давлат идорасияммас, хусусий банк. Шунинг учун тез битган ишингиз

(с) Твиттердан ухлатилди.
"Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида"ги низомга қатор ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, энди қарздорларнинг "прописка крепостной"лиги қоидаси бекор қилинди ва истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли http://www.lex.uz/docs/4420946?otherlang=1
Валюта биржасидаги савдоларда 1 АҚШ доллари яна 20 сўмга ошиб 8642 сўмгача кўтарилди. Тижорат банклари бугун ҳам олиш ва сотиш курсларини 20-30 сўмгача оширишларини кутинг.
Омонат бозорида 23 фоизлик омонат пайдо бўлди. Халқ банкининг 18 ойга қабул қилинадиган “Exclusive-2” омонатига 23 фоизлик устама таклиф этилмоқда http://xb.uz/uz/calculator/deposit
Йирик иш берувчилар ўз ходимларига янада кўпроқ ғамхўрлик кўрсатишлари мумкин! Elmakon электроника ва маиший техника дўконлари тармоғи катта корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда. Энди ходимларингиз учун Apple, Samsung, Huawei, Xiaomi, MDC сертификатланган смартфонлари, Samsung, LG, Rosso телевизорлари, HP, Asus, Lenovo, Acer, Macbook, Dell ноутбукларини пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив карта орқали сотиб олишингиз мумкин. Шу билан бирга буюртмангиз асосида исталган техникангизни ва ҚҚСли товарларни чет элдан тўғридан-тўғри божхона ёки корхона омборигача етказиб берилиши мумкин.

Яна битта янгилик: юқоридаги товарларни 3 ой бошланғич тўловсиз ва 6 ойга биринчи тўлов билан муддатли тўловга олишингиз мумкин. Вилоятларда жойлашган корхоналар учун жойларда тақдимотлар ўтказиб берилади.
Ўзбекистон автомобиль саноатида жиддий ислоҳотлар бошланиши кутилмоқда

18 июль куни Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатини жадал ислоҳ қилиш ҳақида қарор имзолади. Бу қарор Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартириши кўзда тутилган.

Енгил машиналар ишлаб чиқариш бўйича UzAuto (собиқ GM Uzbekistan) яккаҳокимлиги ўзгармайди, аммо чиқарилаётган автомобиллар сифати ва нархи бўйича қатор ўзгаришлар бўлиб ўтади. Биринчидан, АҚШдаги GM бош офиси билан ҳамкорликда ягона платформадаги автомобиллар чиқариш йўлга қўйилади. Бугунги кунда истеъмолчиларга 5та модель етказиб берилаётган бўлса, ҳаммасининг платформаси турли хил. Платформанинг бир хил қилиниши машиналарнинг нархини 20-25 фоизга туширади.

Имзоланган қарорнинг яна бир муҳим жиҳати – июнда анонс қилинган trade-in дастурининг 1 октябрдан ишга тушишидир. Содда қилиб айтганда, бу дастурга кўра сиз маҳаллий ишлаб чиқарувчидан сотиб олган эски автомобилингизни салонга топшириб, фарқини тўлаган ҳолда янгисини хайдаб чиқиб кетишингиз мумкин. Чет эл мамлакатларида анчадан бери қўлланилаётган бу амалиёт ва ниҳоят Ўзбекистонга кириб келаётгани қувончли ҳолат. Иккиламчи бозордан машина сотиб олаётган аксарият истеъмолчи унинг яхши-ёмонлиги, камчилиги ҳақида хабари бўлмайди. Автосалонларда сотилажак хайдалган автомобилларнинг техник ҳолати ҳақида ҳаққоний маълумот берилиши кафолатланади.

Хўш, нима бўлганда ҳам ҳечдан кўра кеч яхши.

https://www.youtube.com/watch?v=H5DbqcQD75E
Кеча янги даврда биринчи марта қисқа муддатли (5 ойлик) давлат қимматли қоғозлари билан савдолар бўлиб ўтди.

Қимматли қоғозлар бўйича ўртача даромадлилик биз кутганимиздан анча юқори бўлган ва 12.72%ни ташкил этган (бунда максимал даромадлилик 15.99%гача етган).

Қизиқ жиҳати шундаки, бундан бир ҳафта аввал 3 йиллик облигациялар бўйича савдоларда ўртача даромадлилик 10.41%ни ташкил этган эди. Июнь ойидаги савдоларда даромадлилик 7.73%гача пасайиши кузатилган. Қимматли қоғозлар бўйича даромадлиликнинг сезиларли ўсиши, шунингдек июль ойида сўмнинг йиллик ҳисобда қарийб 12%га девальвацияга учрагани эртага қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш арафасида юз бермоқда.

Саналганлар, ойлик иш ҳақининг жиддий индексациялангани, энергия ресурслари тарифларининг кескин ошиши бўйича кутилмалар фонида ставка ўзгартирилмай қоладими? Шудир масала!
​​Академик Акмал Саидов ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзонинг «Сен баҳорни соғинмадингми?..» номли китоби нашр этилибди.

Китобда муаллифларнинг Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов билан қарийб ўттиз йиллик мулоқотлари асносида қоғозга туширилган эссе, мақола ва хотиралари жой олган.

Китоб "MASHHUR-PRESS" нашриётида нашр этилган.
​​ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мавлонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9098/
Марказий банк банк тизимининг ярим йиллик фаолияти бўйича қатор макрокўрсаткичларни эълон қилди.

Эътиборга молик жиҳатлар:

Биринчидан, банкларнинг кредит қўйилмалари ўта юқори суръатларда ўсиб бормоқда, кўрсаткич йил бошидан буён қарийб 25%га ортган ва 205 трлн.сўмга етган (ХВФ ва Жаҳон банки каби институтлар йил давомида кредит қўйилмаларини 25%дан кўпга ўстирмасликни тавсия қилган эди).

Иккинчидан, ҳаракатсиз кредитлар улуши ва миқдори 2015 йилдан буён энг юқори даражага етган ва ўсишда давом этмоқда. Ўтган йили ва бу йил давом этаётган фаол кредитлашнинг азоб-уқубатлари ҳали кўп тортилади.

Учинчидан, давлатнинг тижорат банклари капиталига улуш киритиши секинлашгани ва тўхтагани сабабли капиталнинг етарлилиги даражаси яна пастлай бошлаган (давлат етовидаги боқиманда давлат банклари мустақил равишда капиталини ўстиришга қодир эмаслар).

Тўртинчидан, давлатнинг банк тизимига юқори даражада аралашуви ва маъмурий босими туфайли банкларнинг рентабеллик даражаси яна пасая бошлаган. Оқил давлатнинг оқил ҳукумати тижорат банкларининг кўпроқ фойда олишини ва ундан солиқ ундиришни мақсад қилади. Лекин бизда тижорат банклари фаолиятига маъмурий аралашиш тижорат банкининг ҳам, давлатнинг ҳам зиёнига ишлаши ҳали бери тушуниб етилмаса керак.

Бешинчидан, банк тизими ликвидлилиги масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати (10.2%) кейинги йиллардаги энг паст кўрсаткич даражасигача тушган http://cbu.uz/uzc/statistics/