davletovuz
80.9K subscribers
6.21K photos
1.5K videos
114 files
9.36K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
Forwarded from Davr24
"AirVisual"нинг 2018 йилга бағишланган ҳисоботида Тошкент ҳавоси дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари орасида 16-ўринни олган.

Ўзбекистонда тунда осмонга қараб юлдузлар аввалгидек ёрқин эмаслигига эътибор берганмисиз?

Бунинг сабаблари:

ҳавонинг ифлосланиши;
атмосферага тобора кўп чиқарилаётган карбонат ангидриднинг сўрилмаётгани;
дарахтларнинг кесилиши.

Ўзбекистон ҳавосининг ифослангани халқаро AirVisual ташкилотининг ҳисоботида ҳам ўз аксини топди.

AirVisual ҳавонинг сифатини "Яхши", "Ўрта", "Таъсирчан ёки сезгир гуруҳлар учун носоғлом", "Носоғлом", "Жуда носоғлом" ва "Хатарли" деб таснифлаб чиқади.

AirVisualнинг 2018 йилга бағишланган ҳисоботида Тошкент ҳавоси 34,3 балл тўплаган ва ер юзининг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари орасида 16-ўринни олган.

AirVisual харитасида Ўзбекистон ҳавоcининг сифат индекси носоғлом деб кўрсатилади.


Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSP3mQ5SsbNQnJzkw
2019 йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида ташқи савдо айланмаси қарийб 6.4 млрд.долларни ташкил этган. Импортнинг ўсиши экспортнинг ўсишидан яна тезлашмоқда. Ташқи савдо сальбий сальдоси 300 млн.доллардан зиёд https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/5502-vneshnetorgovyj-oborot-2
Дархон Сотиболди, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси.
2019 йил 19 мартдан валюталар курси:

1 АҚШ доллари - 8378.04 (+3.94)
1 евро - 9488.13 (+77.32)
USUR Technical Textile & Investment компанияси Kun.uz’га ички ишлар органлари ходимлари учун тайёрланган янги формалар каталогини тақдим этди https://kun.uz/44347136
ЎзАнинг ёзишича, «Hurriyat» мустақил газетаси бош муҳаррири Қулмон Очилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Абдурасул Жумақулов Бош муҳаррир этиб тайинланди. Абдурасул Жумақулов журналист сифатида эмас, кўпроқ тадбиркор сифатида ном чиқарган.

"Ҳуррият" газетаси янги йилдан бери иқтисодий қийинчиликлар билан чиқмаётган эди. Янги бош муҳаррирнинг асосий вазифаси мавжуд иқтисодий ҳолатни ўнглаш бўлса, ажаб эмас. http://www.uza.uz/oz/society/abdurasul-zhuma-ulov-hurriyat-gazetasiga-aytdi--18-03-2019
​​Ҳовли қатта, укам?

“Eurasianet” интернет нашрининг Ўзбекистондаги мухбири Петер Леонард твиттерда такси ҳайдовчиси ҳақида ёзибди:

“Худойимей, мени Тошкентда олиб юрадиган такси ҳайдовчиси учун ҲАММА нарса қизиқ: Қаерданман? Хотиним-чи? Болаларим борми? Ирландия қаерда, Канадага яқинми? Ўзбекистонни ёқтираманми? Ирландия совуқ мамлакатми? МакГрегор-а, шундайми? Нима иш қиламан? Ойлигим қанча?”

Шунақа. Бизнинг таксистлар ҳамма нарсани билишлари керак.
Бугун аксарият ҳужжатлар рус тилида қабул қилинаётган, оддий одам тушуниши амри маҳол бўлган ҳужжатлар тобора кўпайиб бораётган бир шароитда, қонун, фармон ва қарорларни содда ва равон тилда, тепадан, пастдан айлантирмасдан, лўндасини тушунтириб берадиган ресурсларга катта эҳтиёж туғилаяпти.

Ана шундай ресурслардан бири, шубҳасиз, Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot каналидир. Канални ҳар бир фуқаро, албатта, кузатиб бориши керак. Канал тижорий мақсадни кўзламаган, шунинг учун унга уланинг, танишларни ҳам аъзо бўлишга мажбурланг 

Мазкур канал ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналларига уланиш:

ўзбек тилида: https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtNHGxzX4jaFnw
рус тилида: https://t.me/joinchat/AAAAAFljWDJo4KrxRphlDQ
инглиз тилида: https://t.me/joinchat/AAAAAFbSSVljiuBRJ1OYkw
Forwarded from Davr24
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан "Кўнгил кўзи" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтибди.

▪️ Ташкилотчиларнинг ишонтиришларича, лойиҳа орқали мамлакатда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни ижтимоий соғломлаштиришга кўмак бериш, жамиятга ижтимоий мослаштириш, интернет тармоқларида улар учун махсус дастур яратиш орқали мамлакатда ва дунёда рўй бераётган ахборотлардан хабардор бўлишларини таъминлаш, мумтоз ва замонавий адабиётлар билан мунтазам таништириб бориш ва ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш каби масалалар кўзда тутилган.

▪️ Анжуманга таклиф этилган Ўзбекистондаги хориж элчихоналари вакиллари ҳамда давлат идоралари ходимларига махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилиб, “Кўзи ожизлар босмахонаси”нинг мавжуд ҳолати ва шу сабаб келиб чиқаётган ҳамда бартараф этилиши талаб этилаётган муаммолар ҳақида маълумот берилди.

▪️ Тадбир давомида кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар махсус мактаб-интернатидан ташриф буюрган ўқувчи ёшларга Агентлик директори томонидан махсус совғалар улашилди.

▪️Матбуот анжумани иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар ташкилотчилар томонидан қўллаб-қувватланди ва “Кўнгил кўзи” лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни амалга ошириш учун келажакда чет эл инвесторлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ва саховатпеша ҳомийларнинг бирдамлиги таклиф қилинди.

Каналга қўшилиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSP3mQ5SsbNQnJzkw
Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун 20 мартдан 30 кунлик визасиз режим жорий этади. Президент 18 март куни тегишли ҳужжатни имзолади.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
​​Тошкент — дунёнинг арзон шаҳри

The Economist Intelligence Unit 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади.

Таҳлилчилар дунёдаги 133та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.

Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади - Париж, Гонконг ва Сингапур. Умуман олганда, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:

• 1. Сингапур (Сингапур)
• 1. Париж (Франция)
• 1. Гонконг (Хитой)
• 4. Цюрих (Швейцария)
• 5. Женева (Швейцария)
• 5. Осака (Япония)
• 7. Сеул (Жанубий Корея)
• 7. Копенгаген (Дания)
• 7. Нью-Йорк (АҚШ)
• 10. Тель-Авив (Исроил)
• 10. Лос-Анджелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.

Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

1. Каракас (Венесуэла)
• 2. Дамашқ (Сурия)
• 3. Тошкент (Ўзбекистон)
• 4. Олмаота (Қозоғистон)
• 5. Бангалор (Ҳиндистон)
• 6. Карачи (Покистон)
• 6. Лагос (Нигерия)
• 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
• 7. Ченнай (Ҳиндистон)
• 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
ASIA ALLIANCE BANK ўзининг мобил иловаси орқали ҳозирча хорижий валютада энг жозибали бўлиб турган "Наврўз - онлайн" омонатини таклиф этмоқда. Омонат муддати 18 ой, фоиз ставкаси - 7%.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси словакиялик мутахассислар тавсияси асосида тартибга солинмаган йўловчилар ўтиш йўлакчасини синовдан ўтказмоқда. Амир Темур хиёбони атрофида дастлабкиси ётқизилибди https://iibb.uz/ru/news/guvd-eksperimentiruet
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Наврўз байрами арафасида неча кун дам оламиз?

Айтиш жоизки, жорий йилда ўтган йилгига ўхшаб Наврўз байрамида 5 кун кетма-кет дам олиш деган нарса йўқ. Бу йил ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Қуйида байрам арафасидаги дам олиш кунлари ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:

21 март
– пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

21 март
– пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Bank va Mijoz
Бугун конвертация учун энг кўп буюртма берадиган 6 та тижорат банки Валюта биржасидаги савдоларга қўйилмапти.
Сабаблари номаълум.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суммаси 12 млн.сўмдан 40 млн.сўмгача оширилмоқда (суғурта мукофотлари миқдори ҳам табиийки пропорционал тарзда ошади)

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Кўпчилик ҳали тушуниб етгани йўқ. Суғурта полислари нархи 3 — 3.5 баравар ошади. Шубҳадан йироқмиз-у, лекин бу қарорнинг ортида суғурта компаниялари лоббиси тургандек гўё. Бизнинг-ча, ҳали ҳеч бир хизматнинг нархи бу қадар ошмаган. Ҳужжатнинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмагани ҳам шубҳали. Ваҳоланки, бу қарор миллионлаб юртдошларимизга тааллуқли. Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширибди. Воқеалар ривожини кузатамиз.


Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Қозоғистон Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев вақтинча президент сифатида мамлакатни бошқариб туради. Суратда: Спикер Нурдинжон Исмоилов ва Касим-Жомарт Токаев
https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Нурсултон Назарбоев, мамлакат конституциясида белгиланганидек, Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси, "Нур-Отан" партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритади. Демак, парда ортидан ҳокимиятни бошқаришда давом этади.