davletovuz
80.5K subscribers
6.27K photos
1.52K videos
116 files
9.42K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Биз февралда воқеалар шундай ривожланиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик

Назарбаевнинг сиёсий майдонда жадал “ўйинлар” олиб бораётганлиги. Сўнгги бир-икки йилда Қозоғистонда президент алмашиши мумкинлиги тўғрисида кўпаяётган гап сўзлар бунинг исботи сифатида кўрилмоқда. Ёши ва саломатлигини назарда тутган ҳолда давлат раҳбари раҳматли Ельцин тутган йўлдан бориши мумкин. Яъни яқин келажакда навбатдан ташқари сайловларни ўтказиб янги президент давлат тепасига олиб келинади. Унгача сиёсий майдонда янги вакилларни қўйиб, кучлар мувозанатини таъминлаш зарур. Шу билан бир қаторда, Назарбаев конституцияга кўра, президентликлан кетганидан сўнг умрбод Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида жуда катта сиёсий имкониятларини сақлаб қолиб, янги президентнинг ишга киришишига кўмаклашади ҳамда ўзи ва оиласининг хавфсизлигини таъминлайди. https://t.me/davletovuz/4941
Сизнинг-ча, Қозоғистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади? (гап вақтинча президент ҳақида эмас)
Anonymous Poll
31%
Касим-Жомарт Токаев
15%
Карим Масимов
13%
Асқар Мамин
41%
Дариға Назарбоева
Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан 44 кишини афв этди.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев
"Яхши одам яхши мутахассис дегани эмас", дердилар устозларимиздан бири.

Ўзбек журналистикаси оғир аҳволга тушишига, сўзсиз, тишсиз қолишига асосий сабабчилардан бири, шубҳасиз, журналистлар уюшмасидир. Журналистларни ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ҳимоя қилиши керак бўлган бу тузилма охирги йилларда сиёсатга кўр-кўрона бўйсуниш, журналистикани тарк этишни истамаган одамлар учун "санаторий"га айланиб қолганди.

Йигирма йилки, журналистларнинг ахлоқ кодекси муҳокама қилинади, лекин ҳалигача қабул қилинмаяпти. "Олтин қалам" ҳам ҳар йили шубҳали саволлар билан бошланади, шунақа саволлар билан тугайди.

Бугун уюшма раҳбари айрим танқидларни "одобсизлик" деб атабди. Гап ҳурматда эмас, гап соҳанинг ўлиб қолганидадир. Нормал жамиятда бу очиқча тан олинади. Шунга аввалдан бекорга "Яхши одам яхши мутахассис дегани эмас" демаяпмиз.
Forwarded from Davr24
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳақида эшитганмисиз? Бу ташкилот фаолиятига қандай баҳо берасиз?
Anonymous Poll
58%
Шунақа уюшма борми? 🙄
31%
Аҳволи чатоқ 💩
11%
Зўр! 😍
2019 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга асосан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 44 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 7 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 11 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 12 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 30 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан ўз оилалари бағрига қайтарилади. Шунингдек, 13 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди ва 1 нафар шахс қўшимча жазодан озод қилинди.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 5 нафарини аёллар, шунингдек, 23 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.
​​Бешта ташаббус нима?

Шавкат Мирзиёев ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган. Улар қуйидагиларни қамраб олади:

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
davletovuz
Кўпчилик ҳали тушуниб етгани йўқ. Суғурта полислари нархи 3 — 3.5 баравар ошади. Шубҳадан йироқмиз-у, лекин бу қарорнинг ортида суғурта компаниялари лоббиси тургандек гўё. Бизнинг-ча, ҳали ҳеч бир хизматнинг нархи бу қадар ошмаган. Ҳужжатнинг лойиҳаси жамоатчилик…
Ўқувчилар эътирози:

Ассалому алайкум Давлетов жаноблари. Сиз ҳали ўқиб чиқмай, тўлиқ моҳиятига етмай халқни онгига нотўғри фикр жойлаштиришдан қўрқмайсиз шекилли.

Инсонни қачон бошқаларга сўзи ишончли булади, билдираётган фикри (албатта шахсий фикрингиз) ҳақида аниқ билиб олиб гапирса.

Ҳозирги кунда суғурта жавобгарлиги 12 000 000 сўм, мижозларнинг тўлайдиган маблағи эса ўртача Тошкент шаҳрида (ёши 22 ёшдан катта, ҳайдовчилик стажи 5 йилдан ортиқ бўлса) 75 600 сўмни, 5 йил узлуксиз бир компанияда суғурта қилса 50 % чегирма билан 37 800 сўм булар эди. Бор йўғи 12 000 000 сўм учун. Ҳозирчи 40 000 000 сўм жавобгарлик учун 56 000 сўм, яъни жавобгарлик 28 млн сўмга ошиб, мижозларнинг тўлайдиган маблағи 19 600 сўмга камаймоқда. Бошқа ҳудудларда (Тошкент шаҳридан ташқари) 64 800 сўмни ташкил этган. Ҳозир бошқа ҳудуларда 40 000 сўм мижозлар тўлайди. Жавобгарлик 3.3 баробарга ошиб, тўланадиган суғурта бадали 24 800 сўмга тушган. Бу оддий арифметика.

Хоҳласангиз маълумот олишни, сўрасангиз телефон рақамимни ёзаман.

Лекин холқнинг онгига нотўғри фикрни жойлаштиришни тўхтатинг!
Суғурта полиси неча пулга тушади? https://www.tkj.uz/ru/novosti/informacionnoe-soobshchenie
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан, Музаффар Рахимджанович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб, Улугбек Нармаматович Джавлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Хамраев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2019 йил 7 апрелдан кучга киради). Энди юқори фоизли овердрафт ва микроқарзлар 300 фоизгача таваккалчилик даражасига эга активлар ҳисобланилади. Шунингдек, юридик шахсларга ажратиладиган автокредитлар тушунчаси ойдинлаштирилган - енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар ҳам 300 фоизлик таваккалчилик даражасига тортилади http://lex.uz/docs/4230138
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли буйруғи билан иккита юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази (Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси, 66-уй) ва Адлия вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй) қўшиб юборилмоқда.

Ҳар иккала марказ бир муддат олдин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бўйсунувига ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази 2018 йилнинг январь ойида, Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази эса 2019 йилнинг 1 февраль куни расман иш бошлаган эди.
​​Марказий банк хабари

Валюта биржаси (ЎзРВБ) савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли бир қатор тижорат банкларининг савдолардаги иштироки вазият аниқлаштириб олингунига қадар вақтинчалик тўхтатилди (Ҳамкорбанк, Туркистон банк, Хайтек банк, Универсал банк, Инвест финанс банк, Ипак Йўли Банк, Савдогарбанк, Траст банк, Азия Альянс банк).

Валютани тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун мазкур банкларга нисбатан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 31 ҳолатда жами 2.5 млрд сўм миқдорида жарима санкциялари кўлланилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари хорижий валюта олди-сотди амалиётларини биржадан ташқари валюта бозорида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Банк мижозлари тижорат банки чет эл валютасини харид қилиш ва сотишни рад этган ҳолларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Марказий банк банклар ўз вазифа ва мажбуриятларини, шу жумладан мижозларга етказилган зарарни қоплашини таъминлашни кўзда тутувчи чораларни кўриб боради.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришгани муносабати билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳим эканини қайд этдилар.

Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев самимий тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдирди ва олий даражадаги фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун минтақа тинчлиги ва равнақи йўлида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар беришича, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун жорий йилда Корея ҳукумати томонидан 3200та иш ўрни ажратилиш назарда тутилган ва бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 100тага ошган.

Батафсил 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
3143.pdf
1.4 MB
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди
Тарих