davletovuz
81.9K subscribers
6.62K photos
1.63K videos
122 files
9.81K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Беш кунда 731 минг 967 доза Moderna қўлланилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг ёзишича,
сўнгги 5 кунда Ўзбекистондаги эмлаш пунктларида 1 млн 544 минг 882 доза вакцина қўлланилди.

Уларнинг 1 215 076 дозаси билан биринчи марта вакцина олган фуқаролар эмланди.

Жорий йилнинг 2-6 август кунларида қўлланган вакциналарнинг:
💉 8 886 дозаси "Sputnik V",
💉 804 029 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 731 967 дозаси Moderna вакцинасидир.

Шу кунлар оралиғида 87 149 нафар аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Forwarded from Komil Allamjonov
Билмаганлар билиб қўйсин!

Коронавирус автобусда эмас, метрода эмас, ишхонада эмас, айнан ресторанда соат 20.00 дан кейин пайдо бўлади. Соат 20.00 гача у бекиниб ўтиради. Золушканинг араваси тунги 12 да қовоққа айланиб қолгани каби. Ёмон писмиқ вирус-да бу. Билади-да ҳамма 20.00 дан кейин ресторанга ёпирилиб боришини. Ва айнан 20.00 дан кейин, эътибор беринг шу жойига☝️, ааайнан ресторанга ёки кафега боради. Тўйхонага ҳам эмас, ишхонага ҳам эмас, ааайнан ресторан ва кафега.

P.S: Фикримча бу масалани жиддий кўриб чиқиш фурсати келди деб ўйлайман.

#понятьипростить
#эҳакажонлариммани
EY Ўзбекистон академияси (Big4) Сизни бухгалтерлар, аудиторлар, молиячилар ва ўз малакасини оширишга қизиқадиган барча учун мўлжалланган бепул онлайн мастер-классларга таклиф қилади.

Онлайн мастер-класслар жадвали (Zoom платформасида):
- 9-август. Номоддий активлар;
- 12-август. Иқтисодиёт ва нефтгаз саноатидаги инвестициялар;
- 2-сентябрь. “Корпоратив ижтимоий маъсулият” мавзуси таҳлили билан CIA®️ дастури тақдимоти.

Иштирок этиш бепул. Сиз ўз танловингизга кўра бир неча мастер-классларда қатнашишингиз мумкин. Сайтда олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади:

Шунингдек, сайтда soft-skills ва касбий ривожланиш бўйича навбатдаги онлайн тренинглар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Реклама
Баҳодир Жалолов олимпиада чемпиони!
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿💪Хурсандчилик онлари!

Ўзбекистоннинг 3-олтини қўлга киритилди!

P.S.: Баҳодирнинг финалини Туризм ва спорт вазирлигида бир гуруҳ блогерлар бирга кўрдик 😀


👉 @xushnudbek 👈
❗️Кафе-ресторанлардан чекловлар олиб ташланади

2021 йил 10 августдан эътиборан
умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).
❗️2021 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.
Чорвоқ сув омборидаги қишлоқ хўжалиги ерлар аввал хатловдан ўтказилиб, сўнг ўрмон фондига ўтказилади ҳамда чорва моллар боқилиши тақиқланади. Ҳукумат қарори.
Глобаллашув шароитида ривожланмаган давлатлардаги яхши мутахассислар тўқроқ, барча шароитлар муҳайё этилган мамлакатларга кўчиб кетмоқда. Хўш, уларнинг мамлакатини ким ривожлантириши керак?

Демократия ва иқтисодий тараққиёт ўзаро боғлиқми? Аввало кучли инклюзив давлат институтларини яратиш керакми ёки иқтисодий ривожланиб бўлгач ҳам сифатли институтлар яратиладими?

Модомики давлат тараққиётида асосий фактор бу инсон капитали бўлиб қолаверар экан, нимага эътибор қаратиш лозим? Таълим қандай йўлга қўйилиши лозим?

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов таниқли мутафаккир, олим Френсис Фукуяма билан суҳбат қилибди. Ҳошимовнинг илгари суҳбатларидан фарқли ўлароқ суҳбат анча лўнда, 27 минут атрофида, яхши тарафиям шу бўлса керак. Тавсия қиламиз. Ўзбек иқтисодчиларига ёқадиган гаплар ҳам анчагина.

Фукуяма фикрича, совет таълим тизими гарчи муайян соҳада энг кучли билимларни берган бўлса-да, у формулага, ёдлашга ва шунга ўхшаш қатъий принципларга асосланиб қолган эди. Совет таълимидаги асосий муаммо танқидий ва мустақил фикрлаш, ғояларга ўргатмагани бўлган. Ғарбий Европа тараққиётида айнан фикрларни шубҳага олиш, эркин фикрлашнинг ўрни ниҳоятда катта бўлган. https://www.youtube.com/watch?v=c10409bHIAI
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

Хабар таҳрирланди. Президентнинг олимпиада совриндорлари билан учрашуви ҳақида гап бормаган.
Ички ишлар вазирлиги ахбороти

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

Мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади.

Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манба
Ўзбекистон—Хитой вакцинасини ҳозирча (бир ҳафта) фақат 1-доза билан эмлашга кўрсатма берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати чиқарган кўрсатма хатида айтилишича, 9 августдан бошлаб ҳамма эмлаш пунктларида захирадаги ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасини фақат 1-доза билан эмлашга ишлатиш, алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар аҳолини ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг 2-доза ва 3-дозалари билан эмлашни вақтинча (бир ҳафта давомида) тўхтатиш, захирадаги ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини аҳолини 1-доза билан эмлаш учун тўғри режалаштириб ишлатиш ҳақида кўрсатма берилган.

Дилором Турсунова ҳам кўрилаётган ушбу вақтинча чорадан кўзланган мақсад «ҳисоб-китобларни тўғрилаб олиш» эканини таъкидлади. «Жумладан, вакцинанинг 2- ва 3-дозасини олиши кўзда тутилган фуқароларнинг барини саралаб олиш учун бир ҳафта муҳлат бердик. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, биринчи эмлаш рақамлари жуда катта, аммо иккинчи эмлаш суръати биринчисидан уч баробар паст. Шу боис ҳам биз ҳамма рақамларни тўғрилаб, жараённи тўғри режалаштириб олишимиз керак», — деди у «Дарё»га берган изоҳида.
Абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда етакчилик қилиб келаётган “COSCOM” МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Ўзбекистонда 4G қамровини 2018 йилдаги 9,1 фоиздан 74,3 фоизга етказибди.

2018 йилнинг декабр ойидан бошлаб 2021 йилгача Ucell 4G таянч станциялари сонини 8 мартага кўпайтирган.

реклама
Танловда қатнашган барча корхоналар бир тадбиркорга тегишли

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида танлов қилган. Бунинг учун “МТМ Таъминот” МЧЖдан 2,5-3 метрлик кипарис дарахтининг ҳар бирини 270 минг сўмдан, жами 1640 та кўчат харид қилиш учун танлаб олинган ва шартнома тузилган. Шартнома нархи 442,8 млн сўм.

Қизиқ тарафи, танловда, шунингдек, “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонаси, “Мега Барака Соф” МЧЖ ҳам ўз таклифлари билан иштирок этади. Албатта, энг паст нархни “МТМ Таъминот” МЧЖ таклиф қилган ва танловда ғолиб бўлган. Аммо битта тарафи бор: учала корхона ҳам бир кишига — Эгамбердиев Равшан Валиевичга тааллуқлидир.

Ушбу тадбиркорга тааллуқли "Erv Sulton Tomorqa Xizmati" МЧЖ бундан аввалроқ 377,4 млн сўмлик туядарахт етказиб берган.

#davlatxaridi
Отаси раҳбарлик қиладиган давлат ташкилоти буюртмасини ўғилнинг корхонаси ютган

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонасига Абдужамилов Абдукарим Абдураимович раҳбарлик қилади. Корхона 2021 йил май ойида Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида 203,6 млн сўмлик қора арча ва туядарахт учун танлов ўтказади.

Танловда "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги ғалаба қозонади. Дарвоқе, танловда бундан олдинги постдаги Эгамбердиев Равшан Валиевичнинг “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонасига ҳам иштирок этади.

Қизиғи, "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги, юридик шахслар реестрига кўра, Абдужалилов Абдували Абдур (шариф тугамай қолган)га тааллуқли. Биздаги маълумотларга кўра, у Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонаси раҳбари Абдукарим Абдужамиловнинг ўғли ҳисобланади.

Бу фақат битта буюртма, холос.

#davlatxaridi #manfaatlartuqnashuvi
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Абдувалиев Тошкент маҳаллаларини ободонлаштиришдаги муаммолар ҳақида:

Одамлар бекорга норози бўлаётгани йўқ. Ҳақиқатан ҳам қурувчилар “қўли теккандан” кейин айрим жойлар бор файзу тароватидан ҳам маҳрум бўлмоқда. Масалан, “Чилонзор-2”даги “Макро” қаршисида жойлашган маҳаллада бордюрлар бир неча ҳафта ичида икки марта (?) алмаштирилди. Бу жараёнда кўпқаватли уйлар ҳовлисидаги кичик дарахтзорлар, гулзорлар, ўйин майдончаларига зиён етди, коммуникация люклари қум, шағал билан тўлди. Аҳоли, чанг-тўзон ва шовқиндан азият чекди.

Мирзо Улуғбек тумани “Камолот” маҳалласидаги уйларнинг кириш-чиқиш подъездлари бетонлаштириляпти. Лекин бордюрлар қинғир-қийшиқ ўрнатилди. Йўлак эса махсус техника воситалари юролмайдиган даражада тор бўлиб қолган. Бундан ташқари, маиший-коммунал хўжалик коммуникацияларига жиддий путур етказилган. Ҳаммаёқда қурилиш чиқиндилари сочилиб ётибди. Бошқа талай маҳаллаларда ҳам қурилиш ишлари номигагина амалга ошириляпти.

Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Бироқ бундай ҳолатлар камчилик эмас, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш, нўноқликдир. Одамлар тилга олаётган салбий ҳолатлар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро мулоқот, ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимнинг йўқлигини кўрсатади.

Манба
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси лавозими жорий қилинмоқда. У депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади. У депутат билан яқин қариндош бўлмаслиги, судланмаган бўлиши лозим. Унга ҳақ тўлаш сиёсий партия маблағи ҳисобидан амалга оширилади. У сайловчиларни Қонунчилик палатасидаги депутати фаолиятидан, ўз навбатида депутатни сайлов округида юз бераётган воқеалар, фуқаролар мурожаати, маҳаллий ижро ҳокимияти қарорларидан хабардор қилиб туради.