davletovuz
82.2K subscribers
6.95K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
“Эркакларнинг айтишича, раҳбар бўлиш аёлларга оғирлик қиларкан. Гўёки, аёл киши фақат уй-рўзғор юмушлари, эри, ота-онаси ва болаларига ғамхўрлик қилишни уддалар эмиш. Аслидачи? Хоҳиш, мақсад ва интилиш бўлса, аёл киши ҳар қандай вазифани бажара олади”.

Иқтибос Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёеванинг “Ўзбегим аёли” мукофотини топшириш маросимида сўзлаган нутқидан олинган. Умуман нутқда яхши гаплар айтилибди. Саида Мирзиёеванинг тўлиқ чиқишини мана бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

https://t.me/SShMirziyoyeva/245
Шу кеча-кундуз энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири карантин қачон тугаши, шу офат оқибатида юзага келган иқтисодий инқирозни қандай юмшатиш, айниқса, аҳолининг кам таъминланган қисмига манзилли ёрдам кўрсатиш масаласи бўлиб қолаяпти.

Айниқса, иқтисодчилар шу кунларда давлат кимга қандай ёрдам кўрсатиши борасида кўплаб тавсияларни беришмоқда. Улар битта масалада якдил фикрда: инқироз туфайли қийналиб қолган, иши ва даромадини йўқотган кишилар, аҳолининг заиф қатламларига тўғридан-тўғри ёрдам ажратиш керак. Ажратилган кўмак ҳам картошка, пиёз, макарон, ёғ шаклида эмас, балки айнан пул кўринишида бўлиши лозим. Бу пуллар оила эҳтиёжини қондириш асносида яна иқтисодиётга қайтади.

Айрим иқтисодчилар эса бундай ёрдамни биринчи бўлиб ишсиз ва фарзандли аёллар олиши кераклигини таъкидлашмоқда. Бу асосий критерий бўлиши кераклигини қайд этишмоқда. Шу маънода айтадиган бўлсак, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Хавфсиз ёрдам” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёлга мингта Uzcard карточкалари тайёрлангани ва 1 млрд сўм ўтказиб берилгани шу критерийнинг тўғрилигини кўрсатмоқда. Ўн кун ичида карталар ўз эгаларига етказилади.

Назаримизда, давлатнинг яқин истиқболда аҳолининг кам таъминланган қатламига ажратиладиган манзилли ёрдами учун ҳам бу тажриба асқотади. Ҳа, қийналиб қолган оилаларга ёрдам берилиши керак, у аввало пул шаклида бўлиши керак. Чунки қийин вазиятга тушиб қолганлар оиласига нима биринчи ўринда кераклигини ўзлари жуда яхши билишади. https://t.me/SShMirziyoyeva/298
Озгина позитив улашамиз. Журналист ва унинг фаолияти ҳақида мультик видео
Forwarded from Komil Allamjonov
Фондимизда журналист ва блогерлар билан учрашиб, туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид Президент қарорларида белгиланган масалаларни муҳокама қилдик.

Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар.

Барча таклифларни умумлаштириб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этамиз. Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@allamjonov_ki
Forwarded from Mass-media fondi
28-сентябрь куни Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказади.

Иштирокчилар:
БМТ Бош котибининг Глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Элчи Туула Юрьёла, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Улрика Фунеред, Швециянинг ЕХҲТдаги элчиси ва 2021 йилдаги ЕХҲТ Доимий Кенгаши раиси ва бошқалар сўзга чиқишади.

Тадбирнинг мақсади фуқароларнинг COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган инқироз даврида ахборот олишга бўлган ҳуқуқлари ва аҳолининг ахборот олиш учун конституциявий, қонунчилик ва сиёсий кафолатларга эга бўлишининг афзалликларига эътиборни жалб қилишдан иборат.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#MassMediauz #OSCEPCUz
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ва хорижий вакилларнинг сўз, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва ахборотдан эркин фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида.
___

Национальные и зарубежные представители о важности свободы слова, СМИ и доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ҳозирги кунда очиқ, энди уни аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлукиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар ОАВ нинг саволларига, ОАВ муҳитини яратишга чидай олмаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин эшитишга мажбур бўлади ёки хайирлашамиз".

#mediafreedom #massmediauz
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Zakovat» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз.
___

Попечительский совет Фонда масс-медиа принял решение стать учредителем ННО «Интеллектуальный клуб Zakovat», чтобы вывести этот проект на новый уровень.

Мы призываем девушек и женщин активнее участвовать в этой замечательной интеллектуальной игре, раскрывая свой потенциал.

#zakovat #massmediauz

@SShMirziyoyeva