davletovuz
81.3K subscribers
6.46K photos
1.58K videos
119 files
9.65K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2020 йилнинг август — октябрь ойларида анчагина миқдорда, аниқроғи 28,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини харид қилган:

1. Malibu-2 MALBDB2TL (LTZ) — 3 та (1; 2; 3);
2. Malibu-2 MALBDB2TL (2 позиция, турбо) — 14 та (1; 2);
3. Equinox-AT — 30 та (1; 2);
4. Cobalt GS/16MTB — 40 та (1; 2);
5. Lacetti L-Comfort Plus — 26 та (1; 2);
6. Lacetti L-Elegant/AT Plus — 2 та (1; 2);
7. JAC пикапи — 2 та (1);
8. Автобус SAZ HC — 14 та (1);
9. Volkswagen Caddy (Trendline) — 2 та (1).

#davlatxaridi
Ҳокимликлар ва автомобиллар

Наманган вилояти ҳокимлиги бюджет маблағлари ҳисобидан шу йилнинг июль ойида 1 млрд 579 млн сўмга Тоуота LC200 автомобилини ҳамда сентябрь ойида қарийб 400 млн сўмга Trailblazer LTZ AT русумли автомобиль харид қилган.

Яқиндагина коронавирус пандемияси даврида юзага келган инқироз туфайли бюджет харажатлари қарийб 2 трлн сўмга қисқартирилган эди, барча бўғиндаги давлат идораларига харажатларни қисқартириш топшириғи берилган эди.

Молия вазирлиги май ойида Қурилиш вазирлигига қимматбаҳо автомобиль — “Land Cruiser 200” русумли автомашинасини истисно тариқасида танловларсиз, тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олишига эътироз билдирган эди.

#davlatxaridi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Дори-Дармон" АЖдан 7,3 млрд сўмга баҳсли ва кўп тортишувларга сабаб бўлган гидроксихлорохин дори воситасини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олган.

Дори воситасини мактаблар, боғчалар ходимлари (ўқитувчилар, тарбиячилар ва бошқа ходимлар) коронавирусга қарши профилактика мақсадида истеъмол қилиши кўзда тутилган.

#davlatxaridi
Давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Давлат тест маркази сентябрь ойида тест синовларини ўтказишда абитуриентларга тарқатиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 13,4 млрд сўмлик кепка, қўлқоп, маска, сув ва ручка харид қилган.

Республика бўйлаб тест синовларини ўтказишга жалб қилинган ходимларни овқатлантиришга 1 млрд 550 млн сўм атрофида маблағ сарфлаган.

#davlatxaridi
Давлат тест маркази харидлари юзасидан

2020 йил 29 октябр куни “давлетовуз” телеграм каналида Давлат тест марказининг сентябр ойидаги тест синовлари учун харидлари ҳақида маълумот эълон қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Давлат комиссиясининг 2020- йил 19 июлдаги 1-сон баёни билан Давлат тест маркази коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020-2021-ўқув йили қабулида тест синовларида абитуриентларни тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка, ичимлик сувлари, гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган ходимларни сифатли тушлик билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида ички танлов асосида шартномаларни расмийлаштириши белгиланган.

2. Шунингдек, Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 августдаги 3-сон баёни билан Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили қабулида кириш тест синовлари очиқ стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши муносабати билан қуёш нуридан ҳимоялаш мақсадида, абитуриентларни бош кийим (кепка) билан таъминлаш учун ички танлов асосида шартномаларни расмийлаштиришга рухсат берилган.

3. “БОБУРХОН БН НОДИРХОН” корхонаси билан дастлаб тузилган шартномага биноан корхона 1 млн дона бош кийим (кепка)ни 6 174 сўмдан 6 174 000 000 сўмга, 15 % қўшимча қиймат солиғи билан бирга 7 100 100 000 сўмга етказиб бериши керак бўлган.

4. Лекин корхона белгиланган миқдорда бош кийимларни етказиб бера олмагани учун дастлабки шартнома бекор қилиниб, қўшимча келишув имзоланган ва 6 174 сўмдан жами 69 506 дона бош кийимни 429 130 044 сўмга, 15 % қўшимча қиймат солиғи билан бирга 493 499 550,60 сўмга етказиб берган.

5. Мазкур корхона бош кийимларни етказиб бера олмагани учун бошқа корхоналар билан ҳам бош кийим етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган.

6. Гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган ходимлар эрталаб 06:00 дан кечки 20:00 қадар 15 соат давомида тест синовлари ўтказиладиган ҳудудда бўлганлиги сабабли уларни сифатли тушлик билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда турли корхоналар билан шартномалар имзоланган. Бунда энг қиммат шартнома Тошкент шаҳри учун бўлиб, 13 кунга 12610 дона тушлик (бир марталик идиш, овқат, салат, нон, сув, булочка) нинг ҳар бирига 31 000 сўмдан (етказиб бериш билан бирга) жами 390 910 000 сўмга имзоланган.

Ундан кейинги энг қиммат шартнома Самарқанд вилоятида имзоланган бўлиб, бунда 12 кунга 5467 дона тушликнинг ҳар бирига 25 000 сўмдан жами 136 675 000 сўмлик шартнома имзоланган.

Давлат тест маркази
Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги маҳаллий бюджетнинг учинчи чоракда прогноздан ошириб бажарилган қисмидан 370 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT автомобилини харид қилибди.

#davlatxaridi
Қизиқ давлат хариди: "Ўздонмаҳсулот" 2020 йил январь ойида "Сурхондарёдонмаҳсулот"дан 1,1 млрд сўмга TOYOTA LAND CRUISER 4.6 cX R8AT олган экан.

#davlatxaridi
Вазирликлар, реклама ва бюджет

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
томонидан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан 705 млн сўмлик, “Ўзрепорт” ахборот агентлиги билан 705 млн сўмлик, “WEB Expert” МЧЖ билан 225 млн сўмлик, “Ўзбекистон 24” телеканали билан 98 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар имзоланган. Жами: 1 млрд 733 млн сўм.

P.S.:
Вазирлик жорий йилда 650 млн сўмга иккита малибу олишга ҳам улгурган (1; 2.). Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига 2021 йилги давлат бюджетидан 1,4 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилаяпти (Пандемия бартараф этилса, аксарият спорт мусобақалари бўлади).

Қурилиш вазирлиги эса “ZO’R TV” телеканали билан 150 млн сўмлик, “Ўзбекистон 24” телеканали билан 98 млн сўмлик, "L'IDEAL PICTURES" МЧЖ билан ҳам 150 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар имзоланган. Қурилиш вазирлигига келаси йили давлат бюджетидан 289 млрд сўм олиши кутилмоқда.

UPD: Маълум қилишларича, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан 705 млн сўмлик шартнома ғазначилик томонидан руйхатга олинмаганлиги туфайли бекор бўлган.

#davlatxaridi
Денов тумани ҳокимлиги карантин кучайтирилган пайтда — 2020 йилнинг июлида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT, 124,5 млн сўмга LACETTI -COMFORT/G PLUS ҳамда 87,3 млн сўмга NEXIA-3 AV-GS16 харид қилган.

#davlatxaridi
Ҳудудлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг давлат харидлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 883 млн сўмга Toyoto Prado автомобилини харид қилган.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси 398 млн сўмга Traiblazer харид қилган.

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимлиги 370 млн сўмга Traiblazer харид қилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 349 млн сўмга Equinox хизмат машинасини харид қилган. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалар бўйича ўринбосарига;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 621 млн сўмга 3 та Tracker хизмат машинасини харид қилган. Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига, вилоят ҳокими ёрдамчиси ҳамда ишлар бошқармаси бошлиғига;

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси 250 млн сўмга иккита ласетти автомобилини харид қилган (1; 2);

P.S.: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг қайд этишича, айрим мансабдор шахслар бугунги мураккаб (пандемия) шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаяптилар. Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлаётган – қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилиш – бунга яққол мисол бўла олади. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси, унинг фикрича, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, унинг устидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига хизмат қилади.

#davlatxaridi