Буюк Александр Мақдунийнинг аёли Роксана (Равшанак)нинг аянчли тақдири ҳақида нималарни биламиз?
Тарихий манбаларда Рухшона, Роксана, Равшанак деб номи зикр этилган малика тахминан милоддан аввалги 340-йилларда, ҳозирги Афғонистон ва Ўзбекистон ҳудудларини ўз ичига олган Бактрияда туғилган. У Бактрия зодагонларидан бири — Оксиартнинг қизи эди.
Александр Македонский Бактрия ва Сўғдиёна ҳудудларини эгаллаганида, Оксиарт ва бошқа маҳаллий саркардалар македонияликларга қарши курашишда давом этдилар. Улар “Сўғд қояси” (Sogdian Rock) деб номланган мустаҳкам қалъани қурдилар. Бироқ, милоддан аввалги 327-йилда бу ҳудудлар Александр томонидан тўлиқ забт этилди. Шу пайтда Александр Бақтрия зодагонларидан бири Хориеннинг уйида ўтказилган бир тантанага ташриф буюради. Ана шу ерда Рухшона, Оксиартнинг қизи сифатида Александрга таништирилади.
Александр Рухшонага уйланганида у ўн тўққиз ёки йигирма ёшларда бўлган. Бу никоҳ македониялик саркардалар томонидан маъқулланмаган бўлса-да, сиёсий нуқтаи назардан фойдали эди. Чунки у Сўғдиёна халқини Александр ҳукмронлигини қабул қилишга мажбур этди ва исёнкорлик кайфиятини пасайтирди. Шундан сўнг Александр Ҳиндистонга юриш қилди ва у ерда янги қайнотаси Оксиартни Ҳиндукуш ҳудудининг ҳокими этиб тайинлади. Бу пайтда Рухшона Суза шаҳрида бўлиб, Александр у билан учрашиш учун у ерга келди ва Рухшонанинг акаларидан бирини отлиқ қўшинга бошлиқ этиб тайинлади. Александр ўз ҳукмронлигини форслар томонидан ҳам қабул қилинишига эришишни истарди, шунинг учун у Доронинг (форслар подшоси) қизи Статейра II (Stateira II)га ҳам уйланди.
Александр кутилмаганда милоддан аввалги 323-йилда вафот этган.
Александр вафот этган пайтда Рухшона ҳомиладор эди. Ҳокимиятни ким қўлга олиши масаласи Александрнинг тарафдорлари ва унинг саркардалари — Пердикка ва Птолемей ўртасида катта муаммога айланди. Македон сарбозлари Александрнинг саройида “форслашув”дан хавотирда эдилар. Охир-оқибат, саркардалар Александрнинг укаси Филипп III Арридейни подшоҳ деб эълон қилишга келишдилар ва Рухшона фарзанд кўргунича кутмоққа қарор қилдилар. Агар фарзанд ўғил бўлса, у подшоҳ сифатида тан олиниши ва унга вояга етгунга қадар васий тайинланиши лозим эди.
Рухшона 323-йилда ўғил туғди ва унга Александр IV номи берилди. Бу пайтда Филипп Арридейнинг хотини Эвридика II саройда фитна уюштиришни бошлади. Аммо Александр Македонскийнинг онаси Олимпиада Рухшона ва унинг ўғлини ўз қарамоғига олиб, Македонияга қайтди. Бироқ Александрнинг собиқ саркардаларидан бири — Кассандр ҳокимиятни қўлга киритишга ҳаракат қиларди. У 316-йилда Олимпиадани қатл қилишга буйруқ берди ва Рухшона ҳамда Александр IVни Амфипол шаҳридаги қамоққа ташлади. Кейинги йилда саркарда Антигон Кассандрнинг бу қилмишига қарши чиқди. Тўрт йил ўтгач, Антигон ва Кассандр тинчлик битими тузишди — унга кўра Александр IV подшоҳ сифатида тан олинди, аммо уни Кассандр васий сифатида бошқариши керак эди. Аммо македонияликлар бу васийликка қарши чиқдилар ва Александр IVни озод қилишни талаб қилдилар. Бунга жавобан, милоддан аввалги 310-йилда Кассандр Рухшона ва унинг ўғлини заҳарлаб ўлдиришга буйруқ берди. Бу пайтда Александр IV тахминан 13 ёшда, Рухшона эса 30 ёшда эди.
Бақтриялик гўзал малика Роксананинг тақдири ана шундай аянчли якун топади.
Асрлар оша бу тарих барчани ҳаяжонга солган, таниқли рассом ва ҳайкалтарошлар Александр ва Роксананинг муҳаббатини ўз асарларида баён этишган.
@Davlatchilik_tarixi

Александр Македонский ва Роксана. Пиетро Ротари томонидан 1756 йилда яратилган.
Бу асар Россия коллекциясига тегишли бўлиб у ерда Ротарининг бир неча асарлари бор холос. Пиетро Ротари 1756 йилда Россияга келган. Портрет рассоми сифатида шуҳрат қозонган ва Елизавета Петровна, Пётр III ва Екатерина II томонидан унинг санъати ва хизматлари қадрланган. Ушбу полотно Екатерина Алексеевна (кейинчалик Екатерина II) учун, у ҳали тахт ворисининг рафиқаси бўлган пайтда, Ораниенбаумдаги саройи учун яратилган.
Александр Македонский (м.а. 356–323) тарихидан олинган бу воқеа Плутархнинг "Таржимаи ҳоллар" асарида (Александр, XLVII боб) қайд этилган. Доро III бошқарувидаги Эрон давлатининг шарқий қисми — Бактриядаги бир қалъани муҳосара қилиш пайтида, Бактрия сатрапининг қизи Роксанага кўзи тушган. У маҳаллий аҳоли билан келишиш мақсадида Роксанага уйланган.
Ротари ушбу расмда Александрнинг Роксана билан учрашувини тасвирлаган.

Александр Македонский ва Роксана тўйи
Муаллиф: Пьер-Нарсис Герен
Яратилган йили: 1810
Услуби: Неоклассизм
Жанри: Тарихий рассомлик
Материал: Ёғоч мойбўёқ, кенвас (тўқилган мато)
Жойлашган жойи: Руан тасвирий санъат музейи (Musée des Beaux-Arts de Rouen), Руан, Франция
Ўлчами: 42 х 33,5 см

Forwarded from Xushnudbek.uz
Mashhur haykaltarosh Zurab Sereteli 91 yoshida vafot etdi
Asosan Sovet davrida va Rossiyada ijod qilgan haykaltarosh o‘zining monumental asarlari bilan mashhur. Jumladan:
🇷🇺 Moskvadagi Pyotr I haykali (98 metr);
🇷🇺 Moskvadagi “G'alaba” monumenti (141,8 metr);
🇵🇷 Puerto Rikodagi “Yangi dunyoning tug‘ilishi” — Xristofor Kolumb haykali (126 metr);
🇺🇸 Nyu-Yorkdagi BMT qarorgohi yaqinida o‘rnatilgan “Ezgulik yovuzlikni yengadi” nomli haykal;
🇺🇸 Nyu-Jersidagi “Qayg‘u ko‘z yoshlari” — AQShda 11-sentyabr voqealari qurbonlarining xotirasiga bag‘ishlab o‘rnatilgan monument (30 metr);
🇪🇸 Ispaniyaning Sevilya shahridagi “Yangi insonning tug‘ilishi” — Xristofor Kolumb haykali (45 metr) va boshqalar Sereteli tomonidan yaratilgan.
👉 @xushnudbek 👈

Нафрат эски, муҳаббат эски,
Дард эскидир, табобат эски,
Борлиқ менга тобе эмаски,
Худоликка даъво айласам.
Най эскидир, наво эски,
Май эскидир, маво эски,
Ҳар ишқ деган ровиймаски,
Тариқатин бажо айласам.
Дин эскидир, диёнат эски,
Вафо эски, хиёнат эски,
Қаршимдаги Усмон эмаски,
Ўзни тийиб хаё айласам.
Вазн эски, туроқ эски,
Кўксимдаги фироқ эски,
Бу гаплар янгиликмаску,
Шоирликка даъво айласам.
@Ravshan_Haqmurod
@Davlatchilik_tarixi
Дард эскидир, табобат эски,
Борлиқ менга тобе эмаски,
Худоликка даъво айласам.
Най эскидир, наво эски,
Май эскидир, маво эски,
Ҳар ишқ деган ровиймаски,
Тариқатин бажо айласам.
Дин эскидир, диёнат эски,
Вафо эски, хиёнат эски,
Қаршимдаги Усмон эмаски,
Ўзни тийиб хаё айласам.
Вазн эски, туроқ эски,
Кўксимдаги фироқ эски,
Бу гаплар янгиликмаску,
Шоирликка даъво айласам.
@Ravshan_Haqmurod
@Davlatchilik_tarixi
Соҳибқироннинг қайсари Румга йўллаган насиҳатномаси: давлатнинг обрў-нуфузи ва дипломатик ёндошув намунаси
***
Хат матни:
«Насиҳатномаким, Йилдирим Боязидқа лойиқ бўлғай, иншо қилсун!» Дабири балоғатшиор Мавлоно Шамсуддин мунший қаламдек фармонига бош қўюб, номанинг бошида ҳамду сипос худой ва таҳиййат ва дуруду сурурга ниййот била мувашшаҳ қилди. Назм:
Сари нома қилди ба номи худой,
Ким улдур ёри банда ва раҳномой.
Худойи замину худойи замон,
Эрур ғарқи эҳсони барча жаҳон.
Мазмуни буким, «Худой бандаға раҳмат қилурким, ўзининг қадру мартабасини билгай. Ва ўзи ҳаддидин аёғини узолмағай. Букун биҳамди Аллоҳ таоло рубъи маскун мамолики бизнинг тахти тасарруфимизда турур. Ва оламнинг салотинлари бизга мутиъ турурлар. Ва офоқнинг сардорлари бизнинг амру наҳйимизда кириб турурлар. Ва жаҳоннинг гарданкашлари барча бизнинг бўсағамизда бош қўйуб турурлар. Назм:
Ки ер юзи барча сипоҳим эрур,
Кўк устидаги Хур кулоҳим эрур.
Жаҳон шоҳлари бандаи фармон менга.
Камина қулидур бу даврон менга.
Ва сенинг аслу насабинг кемачи туркмонларга етар ва бу бизга равшан турур, муҳтожи баён эмас. Ғурурни бошингдин чиқорғил. Бу чоққачаким сенинг /вилоятингға таъарруз қилмадук, жиҳати бу эрдиким, эшитур эрдукким, сен фаранг кофирлари била ғазога машғулсен. Ва агар биз ул сори борсак, мусулмонлар ташвишда бўлурлар ва кофирлар шодмон бўлғайлар. Зинҳор-зинҳорким атоларинғнинг тариқаларини сақлагил ва аёғингни ўз ҳаддингдин узотмағил, ўзунга мағрур бўлмағил. Вассалом».
***
Тарих саҳнасида буюк шахслар бармоқ билан санарли. Улар орасида Соҳибқирон Амир Темур ўзининг сиёсий диди, ҳарбий истеъдоди ва дипломатик маҳорат билан ажралиб туради. Унинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир сўзи замонасининг сиёсий манзарасига таъсир кўрсатган. Юқорида келтирилган насиҳатнома – Соҳибқироннинг қайсари Рум, Йилдирим Боязидга юборган мактубидан олинган бўлиб, ундаги маънолар чуқур сиёсий етуклик ва дипломатик ҳикматни ўз ичига олган.
Соҳибқирон “мунший равшан замир” – қалами нозик, тили фаҳмли давлат котибига шундай ҳукм юборди: «Насиҳатномаким, Йилдирим Боязидқа лойиқ бўлғай, иншо қилсун. Бу буйруқ асосида Мавлоно Шамсуддин номли балоғат соҳибининг қаламида ҳикматли насиҳатнома дунёга келди. Унинг кириш қисмида бунёдкор оламнинг Роббисига ҳамду сано айтилиб, дунёвий ва ухравий тинчликка дуо қилинди.
Мактубнинг аввалида Темур жаҳоннинг роббиси бўлмиш Аллоҳга шукроналик билан мурожаат этади:
"Худойи замину худойи замон,
эрур ғарқи эҳсони барча жаҳон".
Бундай иборалар Амир Темурнинг ўзини мутлоқ ҳукмдор сифатида эмас, балки Худонинг неъматлари ва раҳматига тобе бир банда сифатида кўрсатади. Бироқ шунга қарамай, у ўз давлатидаги сиёсий устунликни қуйидаги сатрларда таъкидлайди:
"Букун биҳамди Аллоҳ таоло рубъи маскун мамолики бизнинг тахти тасарруфимизда турур…"
Бу ерда у ўзини бутун олам салотинларининг амир ва саркардаларининг устози сифатида кўрсатади.
Соҳибқирон Боязидга ундаги асли кемачи туркмонлардан эканини эслатади ва уни худбинликдан, мағрурликдан қайтаришга ҳаракат қилади:
"Ғурурни бошингдин чиқорғил… аёғингни ўз ҳаддингдин узотмағил."
Унинг бундай огоҳлик сўзлари ўта нозик дипломатик ечимлар ичида, мантиқий изчиллик билан баён этилади. Ҳеч бир ҳақоратсиз, бироқ юксак ифодада у Боязидни ўз чегарасида қолишга ва оталари йўлини сақлашга чорлайди.
Бу насиҳатнома — Темурийлар давлати ташқи сиёсатининг юксак даражадаги намунаси. Унда исломий қадриятлар, давлатчилик анъаналари ва шахсий масъулият туйғуси уйғунлашган. Мактуб шаклида ифодаланган бу ҳужжат ўша давр учун нафақат дипломатик алоқа воситаси, балки ахлоқий ва сиёсий дастур вазифасини ҳам ўтаган.
Соҳибқироннинг бу сўзлари — ҳозирги кун раҳбарлари учун ҳам ибрат манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ш. Ўлжаева sahifasidan olindi.

Serfarzand temuriy mirzolar haqida.
Bilamizki, Amir Temurning avlodlari XIV-XVI asrda Movarounnahr va Xurosonda, XIX asrgacha esa boburiylar nomi ostida Hind mulkida hukm yuritishdi. Biz ana shu sulola ichida serfarzandlik ila ajralib turgan temuriy mirzolar (oilasida 10 va undan ortiq farzandi bo’lganlar ) haqida ma’lumot bermoqchimiz. Raqamlar ko'pdek tuyulishi mumkun. Har holda go'daklikda vafot etganlar ham hisoblangan.
Birinchi navbatda Sohibqironning o’zida qancha farzandi bo’lgan? Temurbek 69 yillik hayotida 40-50 nafar ahli ayoli va kanizlaridan (taxminiy hisob) 8 o’g’il va 10 qizli bo’lgani ma’lum. Farzandlarining atigi 6 nafari voyaga yetgan xolos.
G’iyosiddin Muhammad Jahongir mirzo (1356-1376) avlodlari orasida Pir Muhammad Kobuliy mirzo serfarzandlik bilan ajralib turadi. 33 yoshida dunyodan o’tgan taxt vorisining 20 nafargacha farzandi bo’lgan. Uning akasi Muhammad Sultonda esa 11 farzandi bo’lgan.
Bevaqt halokat sabab vafot etgan Umarshayx mirzo (1354-1394) ning 9-11 nafar haram vakilalari unga 18 ta farzand hadya qilishgan. O’g’illari Pir Muhammad Kobuliyda 10 ta, Ahmad mirzo va Saydi Ahmad mirzoda 13 tadan, Rustam mirzoda 17 ta, Boyqaro mirzoda 20 ta farzandi bo’lgan. Husayn Boyqaroning otasi G’iyosiddin Mansur mirzo oddiy yashagan bo’lsa-da, 10 farzandning otasi bo’lgan. Sulton Husayn Boyqaroning o’zining oilasi ham kattagina bo’lib, 12 tacha ayolidan 21 o’g’il va 18 qiz tug’ilgan.
42 yil yashagan Jaloliddin Amironshohning 19 farzandi bo’lgani haqida ma’lumot mavjud. Uning o’g’illaridan Abu Bakr mirzo 12 ta, nevarasi Abu Said mirzoning 37 nafar ayolidan 26 o’g’il va 34 nafar qizi bo’lgan. Bu temuriylar ichidagi record raqamdir. Abu Saidning o’g’li Sulton Mahmudda 17 yoki 18 ta farzandi bo’lgan. Bobur mirzoning ham 18 nafar farzandi bo’lgani ma’lum. Undan keyingilar, Boburiylar shajarasi…
Temurning kenja o’g’li Shoxrux mirzoning 6 xotini bo’lgan. Ulardan 15 nafar farzand ko’rgan. Otasidan farqli ravishda Ulug’bek Ko’ragonning naqd 18 ta ayoli va 24 ta farzandi bo’lgan ekan. Ulug’bekning ukasi Jo’kiy Bahodir mirzoda 10 nafar, Boysung’urda 13 ta avlod bo’lgan.
@temuriylarshajarasi

Forwarded from Асанов формати
Элбекнинг атамалар луғатини кўп эсга оламан (подкастларда, адашмасам, каналдаям ёзганман). Ўша луғатдан парчалар эълон қилинибди "Тил ва адабиёт таълими" журналида.
@AsanovEldar
@AsanovEldar
Анна Ахматова ўзини Амир Темур авлоди деб ҳисоблаган.
У она томондан Амир Темур авлоди ҳисобланади. Амир Темур давлати таркибига киритилган Хоразм аввал қисқа даврда Олтин Ўрдага қарашли бўлган. Амир Темур вафотидан кейин хон Ахматнинг шарқий сиёсатидаги асосий мақсад қадимий ва бой Хоразм устидан ҳокимиятни тиклаш эди. У Олтин Ўрдага унинг аёлларидан бири Ҳусайн Бойқаронинг синглиси Бадиулжамолнинг келинлик сарпоси сифатида қараган. Анна Ахматованинг катта боболаридан бири хон Ахматнинг хотинларидан бири ростдан ҳам Ҳусайн Бойқаронинг синглиси эди.
Ҳусайн Бойқаро бобоси томондан Умаршайхнинг ўғли бўлган, Умаршайх Мирзо эса Амир Темурнинг иккинчи ўғли эди, онаси Феруза Султон бегим эса Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзонинг қизи эди. Унинг учта синглиси бўлган: Ака Беги, Бадиулжамол ва Ўрун Султан Хонум.

Ўзбекистонда дронлар ёрдамида йўқолган Ипак йўли шаҳарлари топилди
Ипак йўли бўйида жойлашган ўрта асрларга тегишли икки шаҳар дронлар ёрдамида топилди, дея хабар берди Zakon.kz.
NBC News маълумотига кўра, асрлар давомида қаровсиз қолган бу шаҳарлар Марказий Осиё тоғлари этакларида жойлашган.
LiDAR (ёруқлик билан масофани аниқлаш ва ўлчашга мўлжалланган ускуна) деб аталадиган замонавий дронли харитага тушириш технологияси орқали археологлар жамоаси Тошбулоқ ва Тугунбулоқ номли икки шаҳар, изоляция ва баландликка қарамасдан, бир вақтлар цивилизация марказлари бўлганини аниқлади.
Дронлар ёрдамидаги масофадан туриб кузатишнинг янги тизими туфайли жамоа қўриқлаш мингликлари, мустаҳкамланган деворлар, мураккаб бинолар ва майдонлар билан ўралган икки йирик шаҳарнинг суратларини олди.
Тадқиқотни Ўзбекистон Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов ҳамда Сент-Луисдаги Вашингтон университети антропология профессори Майкл Фракетти бошқарди.

Касби бир хил, лекин бир бирига ўхшамаган одамлар...
Машҳур юрак жарроҳи автомобилини кўрсатиш учун устага олиб келди. Уста автомобил моторини очиб таъмирлашни бошлади ва жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.
Жарроҳ: “Майли сўранг!”, деди.
Уста: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (яъни моторини) очаман, ҳудди сиз каби даволайман. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин. Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Сиз операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, бизга эса жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.
↪️Жарроҳ устанинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига паст овозда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан моторини таъмирлаб кўрчи!?”, деди.
Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталарида кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Юқоридаги ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилди.
@umidullaisarov

Buxoro Shahrining sharqiy tarafidagi, Qarshi (Qavola) darvozasi.
Bo'yi-11,6m va eni-23m.
1903-1910-yillar surati.
Qarshi darvozasidan, Buxoro 2 - Kogon temir yo'li bekatiga hamda Qarshi Shahriga safarga chiqishgan. 1920-yilning sentyabridagi Buxoro bosqinida, qizil armiyaning asosiy zarbasi shu darvozaga tushib katta zarar etkazilgan. 1939-yilda vayronalari buzib tashlangan.
20-аср бошларида Бухоро Шаҳарининг дарвозалари қуйидагича номланган: Шаҳарнинг шимолида; дарвозайи Имом ва дарвозайи Самарқанд,
Шарқида; дарвозайи Мозор ва дарвозайи Қарши.
Жанубида; дарвозайи Саллахона, дарвозайи Намозгоҳ ва дарвозайи Шайх Жалол.
Гарбида; дарвозайи Қоракўл, дарвозайи Ширгирон, дарвозайи Ўғлон-ато ва дарвозайи Талипоч.
1920-йилнинг кузида шўро мустабидларининг Бухоро босқинида, ўнлаб обидалар қатори Бухоро дарвозалари ҳам катта шикаст кўрди, кўплари бузиб ташланди, ёндирилди ва йўқотилди.
1991-йилгача Қоракўл ва Талипоч дарвозалари ўтмиш ёдгорлиги сифатида бир қадар сақланиб қолинган.

Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон билан ёзишмаси.
ТЎХТАМИШХОН БИЛАН ЁЗИШМАЛАР
1-ХАТ
«Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ номи билан! Ўз фазли инояти билан бизни биродар қилган ва бизни ўз ҳукми остида бир дарахтнинг ажралмас илдизлари каби, бир туфроқнинг япроқлари каби бирлаштирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Олий Аллоҳнинг қудрати ва мусулмонлик иймонининг баракалари билан!
Бу мактуб улуғ ва шарафли зот, Ислом қалқони ва мўъминлар ҳимоячиси – Тимур Гурагон ҳазратларига юборилди!
Эй буюк ва шарафли султон, - ҳар бир сўзингни олий Аллоҳ муборак қилсин, - сен мен учун ҳақиқий отадек бўлдинг, ва сенинг менга нисбатан ҳақ-ҳуқуқинг ҳамда менинг сенга итоаткорлик бурчим ҳисоблаб ва таърифлаб бўлмайдиган даражада улкандир. Мен эса, вафодор ва итоаткор фарзанд сифатида, муҳтожона сўрайман: ўтмишдаги хатоларим саҳифаси устидан кечирим қаламингни юритгин! Сенинг туғилишиң билан Аллоҳ ато этган ҳикмат ва сахийлик билан, мен қилган уятли душманлик ва надоматли хатоларимни, фақат ёмон тақдирим ва пасткашларнинг маккор васвасаси билан содир этганимни унутгин, Аллоҳ уларни адолати билан жазоласин!
Агар сенинг раҳм-шафқатинг ёмғирсиз қуриб қолган боғим устига ёғса, мен ваъда бераманки, сенинг буюк ҳукмингдан бир қадам ҳам чекинмайман ва ҳурмат ва итоат шартларини ҳеч қачон камситмай амалга ошираман.
Саломларимн. Ҳақиқий муҳаббат ва вафо билан — Тўхтамиш».
2-ХАТ
«Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ номи билан!
Олий Аллоҳнинг қудрати ва мусулмон иймонининг баракалари билан!
Тўхтамишхон ўз мактубида менинг ҳикматимни кўп мақтайди, аммо менга бўлган ишонмайди, мени аҳмоқ деб ўйлайди, агар унинг ваъдаларига ишонишимни ўйласа хато қилади. Сен аввал ҳам бир неча бор ваъда бергансан ва ҳар гал уни бузгансан. Ёмон ўтинчи айбни болтасида деб ўйлайди, Тўхтамиш эса ҳамиша ёмон маслаҳатчиларини айблайди!
Мен сени фарзанд каби қабул қилган эдим, сенга ўзинг интила олмайдиган даражада кўп неъмат берган эдим. Сен эса бу неъматларни (менга) қандай қайтардинг? Озарбайжонни мендан тортиб олмоқчи бўлдинг, кейин Хоразмни менга қарши қўзғатдинг, амирларимни менга қарши исёнга ундадинг ва, охирида, менга хиёнат қилиб, Мовароуннаҳрга ҳужум қилдинг. Эндиликда мен сенга юзланиб отланиб турганимда эса, сен барчасини унут, деб сўрайсан ва ширин сўзлар ёзасан! Мен бу сўзларга ишонмайман! Тўхтамишхон ханжарини улоқтирмай, унга асал суртди. Мени бу ханжарни ялайди деб ўйламанг!»
Султон Жамшид Темур Гурагон. 1391 йил ёзи.
3-ХАТ

Бу мактуб улуғ ва машҳур зот, Исломнинг қалқони ва мўъминлар ҳимоячиси Темур Гурагон ҳазратларига юборилди!
Ёруғи дунёда мендан кўра кўпроқ улуғ амирга Аллоҳнинг раҳмати ва ёрдамларини тилайдиган инсон йўқдир.
Мен ўз хатоларим учун ҳали ҳам афсусланаман, мен сенинг дўстлигинг ва ҳимоянгдан маҳрум бўлганман, улуғ амир. Аммо сен ўзинг ҳам биласан, бу хатолар менга қимматга тушди. Илтимосим шуки, ўтган ишлар унутгин ва сенинг меҳринг яна менга қайтсин.
Сенинг ҳикматинг бутун оламга машҳур, шундай экан, сенга яна бир бор эслатиш шарт эмас: бизнинг орамизга душманлик уруғини сепган ва иккимизни ҳам алдаган ҳақиқий гуноҳкор амир Идикудир. Ҳозир ҳамма кўриб турибди: бу низолардан биргина у фойда кўрди.
Мен яхшиликка ношукурлик учун жазо топдим. Агар подшоҳона марҳамат гуноҳлар ва хато-камчиликлар дафтарини кечирув қалами билан ёпса, мен ҳурмат ва итоат билан бошимммни эгишдан кўтармайман ва итоат йўлидан бир қадам четга чиқмайман.
Буюк амир, ҳар нарса сенинг ҳикматли буйруғингга мувофиқ рўёб топсин!»
Тўхтамиш. 1404 йил декабрь.

ОЛТИН ЎРДА ХОНИ УЗБЕКХОННИНГ 1314 ЙИЛДАГИ ФРАНЦИСК РУҲОНИЙЛАРИГА БЕРГАН ЁРЛИҒИ
Абадий худонинг кучи ва улуғ илоҳий зотнинг тўлиқ ризолиги билан биз, Ўзбек, ушбу сўзларимизни тақдим этамиз;
Ушбу имтиёзга эга бўлган лотин руҳонийлари, ўз урф-одатларига кўра ўзларини “кичик ака-укалар” деб атайдилар; улар тинч ва хотиржам қалб билан юриб, Худога ибодат қилиб, баракот тарқатишлари учун бизга мурожаат қилганлар.
Бу имтиёз аввал бобокалонимиз Кулук томонидан берилган бўлиб, ундан сўнг катта акамиз, император ҳам уни тасдиқлаган эди. Биз ҳам бу имтиёзни ўша шартлар асосида янада тасдиқлаймиз.
Яъни: Исо Масиҳга ибодат қилувчи ушбу лотин руҳонийлар Худога ибодат қилиб, кўпчиликка насроний динини ўргатиб юришлари мумкин. Уларга ҳеч қандай зиён етказилмасин;
Армия рўйхати учун йўлга чиқадиган бирорта элчи улардан аскарларни аниқлаб, чақирмасин, юриш учун зарур воситаларини ёки бошқа бирор нарсасини олмасин.

БИР ПАЙТЛАР ТОШКЕНТДА...
ТОШКЕНТ ДАҲАЛАРИ ВА 12 ДАРВОЗАСИ ҲАҚИДА...
Рус босқинигача бўлган даврда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур), Себзор, Бешёғоч ва Кўкча даҳаларидан таркиб топган, баланд қалъа деворлари билан ўралган Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозаси бўлган:
Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қаймаст (манбаларда Қўймас, Қайтмас, Кўчмас номлари билан учрайди), Қўқон, Қошғар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой Кўкча.
XIX аср биринчи ярмидаги таъмирлашдан кейин шаҳар деворларининг баландлиги 10 метрдан ошган. Юқори эни 2-2,5 метр, узунлиги 18,2 километрга етган. Шаҳар ҳудуди 26,4 кв. километрни ташкил этган.
1865 йил май-июнь ойларидаги жанглар натижасида руслар истилосидан кейин аввал Туркистон округи, 1867 йилдан генерал-губернаторлик марказига айлантирилган шаҳар ҳудудини кенгайтириш жараёни сабаб 1870-1890 йиллар оралиғида дарвозалар бузиб юборилади.

Пир Али Жомий.
Амир Темурнинг Олтин Ўрда хони устидан ғалаба қозониши. Уолтерс музейи.
Ушбу миниатюра расми Балтимордаги Уолтерс санъат музейида сақланаётган W.648 рақамли қўлёзмага тегишли бўлиб, унда Амир Темурнинг Қипчоқ хони устидан қозонган ғалабаси тасвирланган.
Расмда Темурийлар қўшинларининг шиддатли жангда ғалаба қозониши, мағлуб душман сарбозларининг ерга қулагани ва Амир Темурнинг ҳайбатли қиёфаси диққат марказида. Марказий Осиё миниатюра санъати анъаналарига асосланган ушбу асар нафақат ҳарбий зафарни, балки Амир Темурнинг сиёсий қудрати ва давлатчилик идеясини ҳам визуал тарзда ифода этади. Ушбу тарихий саҳна XV-XVI асрларда ишланган тасвир орқали бадиийлаштирилган бўлиб, бугунги кунда музейнинг ноёб нусхалари қаторида сақланмоқда.

Эски Қримдаги Ўзбекхон масжиди тарихи
Ўзбекхон масжиди — Қрим яриморолида жойлашган энг қадимги сақланиб қолган масжидлардан бири бўлиб, 1314-йилда Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312–1342) ҳукмронлиги даврида қурилган.
Ўзбекхон масжиди Олтин Ўрда даврида ислом динининг Қримда кенг тарқалишининг муҳим белгиси ҳисобланади. Хон Ўзбек ўзининг энг яқин маслаҳатчиси, Қрим амири мусулмон Қутлуғ Темур таъсирида исломни қабул қилган. Бу масжид хон ва Қрим ўртасидаги диний алоқаларнинг ёрқин далилидир.
Масжиднинг пештоқида 1314-йил санаси, Ўзбекхон ва эҳтимолий меъмор Абдулазиз ибн Иброҳим Арбилий исмлари араб ёзувида битилган. Ички қисмида уч жуфтли саккиз қирралик устунлар мавжуд. Меҳробда Қуръони каримнинг 2-сураси, 255-ояти (Аят ал-Курсий) чиройли араб ёзувида ўйиб ёзилган.
Ўзбекхон масжиди Қрим мусулмонлари эътиқоди, уларнинг ислом маданияти ривожидаги ўрни ҳамда Марказий ва Жанубий Евросиёнинг ўзаро диний алоқаларининг ёрқин намунаси ҳисобланади.