O'zbekiston davlatchiligi tarixi
881 subscribers
1.08K photos
202 videos
163 files
404 links
Ushbu kanal orqali talabalar va keng jamoatchilikka vatanimiz tarixi haqida ma'lumotlar berib boriladi.
Guruh va uning faoliyati haqida taklif va mulohazalaringiz bo'lsa adminga murojaat qilishingiz mumkin ▶️▶️▶️ @Abdusamad_Qurbonov
Download Telegram
Ўзбек адабиётининг ҳақиқий дарғаларидан бири-Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг ажойиб, айни замонга мос сатрлари...

Ўлгин дединг-ерга кумдинг
ИЛДИЗ бўлдим.
Кўкка отдинг-йўқол дединг.
ЮЛДУЗ бўлдим.
Тилим кесдинг-дилим айтди
Рост калима.
Қийин бўлди-сенга шўрлик
Душманим-а!
Душманим-а, тошлари отиб
Тўймайдирсан.
Тупроқ бўлай десам,
нега кўнмайдирсан.

Усмон Азим.

@Рузимурод Чориев

@Davlatchilik_tarixi
ТЕРМИЗ – ҲАЙРАТОН КЎПРИГИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи Термиз – Ҳайратон темир йўл-автомобил кўпригининг узунлиги 816 метр бўлиб, 1981 йилда қурилган. У дастлаб 1888 йилда ёғочдан, 1902 йилда темирдан қурилиши бошланган кўприк ўрнида барпо этилган.

1902 йилда бошланган темир кўприк қурилишига 5 миллион рубль ажратилган бўлиб, ўз вақтида бу жуда катта маблағ ҳисобланган. Кўприкнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун тажрибали муҳандис-қурувчилар уни 27 қаватдан иборат қилиб қуришган. Эҳтимол, шу сабабли кейинги таъмирлаш ишлари бу қурилишдан 77 йил ўтгандан кейингина амалга оширилгандир.

1990 йилларда “Дўстлик” кўприги номи Термиз – Ҳайратон номига ўзгартирилди. 1996 йилда хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўприк ёпиб қўйилди. 2001 йилда у қайта очилиб, Афғонистон ҳудудига илк бор инсонпарварлик ёрдами ўтказилди. 2002 йилдан буён ушбу кўприк икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида муҳим роль ўйнамоқда.

@Davlatchilik_tarixi
Амир Темур, 1405 йил, Хитойга юришга чиққан, Ўтрорда баланд тепаликда курси қўйиб, ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан сочини олдираяпти, атрофида тумонат лашкари, чодир қуриб оловда исинаяпти..

Sun'iy intellektga gap yoʻq

@Davlatchilik_tarixi
Forwarded from Markaziy Osiyo
Қишлоққа чақирди отам кўп бора
“Болангни етаклаб келиб кет”, деди
Бошлиққа айтишга ҳаддим сиғмас ҳеч,
Тугамаган ишлар жуда кўп эди.

Харжларни ўйлардим, борди-келдини,
6 соатлик йўл, интернет, ишим,
Баҳона излаш-ла ўтаверарди
Кўп баҳорим, ёзим, кузларим, қишим.

Отам “Кел, олдимга бир ўтир”, дерди,
Анов жўрам бор деб кўргани кетдим.
“Кел, энди бугун мен билан ёт”, деса
Ҳижолатман бўламан, ўзимни тортдим.

Кўнгилдан гаплашиб ололмадим ҳеч,
Ичида не сирлар асради отам.
50 минг ташласам телефонига,
Суюнчи олардим ўзимча ҳотам.

“Ҳаётинг яхшими?” дер эди баъзан,
“Пулинг борми?” дея сўрарди бот-бот.
Қийналиб турсам ҳам “тўкисман”, дея,
Қаддини эгмасин дер эдим ҳаёт.

Билсам бўлар экан баъзан истисно,
Тушунаркан ахир айтса бошлиққа.
Ҳамма ишни ташлаб ўз ҳолига жим,
Отамни кўмгани кетдим қишлоққа...

©️Нуриддин Зиё

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020
Forwarded from Magistrlar Official
АҚШдаги Шимолий-шарқий университет талабаси Элла Степлтон университет ўқитувчиси ўқув материалларини яратиш ва дарсларга тайёргарлик кўриш учун сунъий интеллектдан фойдаланганини аниқлаб, ўқиш учун тўлаган 8000 долдр миқдоридаги пулни қайтаришни талаб қилибди. Энг қизиғи университетда талабаларга нейрон тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган экан.

Бу йил университетни тамомлаган Степлтон профессорининг маъруза конспектларида сунъий интеллектнинг аниқ белгиларини кўриб, шубҳага тушади. Жумладан, фойдаланилган адабиётларда ChatGPT’га тасодифий ҳавола, такрорий имло хатолари ва қўшимча тана аъзолари бор одамлар тасвирланган расмлар унинг эътиборини тортади.

"У бизга сунъий интеллектдан фойдаланмасликни айтади, кейин эса ўзи нейрон тармоқлардан фойдаланди," - дейди Степлтон оммавий ахборот воситаларига.

Университет талабанинг талабларини рад этди. Профессор Рик Эрроуд ChatGPT, Perplexity AI ва Gamma тақдимот генераторидан фойдаланганини тан олган.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, АҚШ да кўплаб таълим муассасалари сунъий интеллектдан фойдаланишни бутунлай тақиқлайди ёки чеклайди. Технологиядан кенг фойдаланиш талабалар ва ўқитувчилар ўртасида ишончсизликни келтириб чиқарди, чунки ўқитувчилар сунъий интеллектдан фойдаланганликлари учун талабаларни жазолашга ҳаракат қилишди.

Энди вазият бироз ўзгарди. Талабалар ўз ўқитувчилари сунъий интеллектдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланаётгани ҳақида шикоят қилиш учун Rate My Professors каби сайтларга мурожаат қилишмоқда. Талабалар, шунингдек, бу пуллик таълимнинг ўзига путур етказишини таъкидлайдилар, чунки улар ўзлари бепул фойдаланишлари мумкин бўлган технологиялар учун эмас, балки мутахассис-одамлардан таълим олиш учун пул тўлайдилар.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group
Forwarded from TerDU rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Темурий Иброҳим Султон кўчирган Қуръон, унга олтин суви юритилган.
830 ҳижрий/1427 йил санаси
Уни АҚШдаги Метрополитен музейидаги 455-галереядаги Met Fifth Avenueда кўриш мумкин
Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси, Шероз ҳокими Иброҳим Султон (1394–1435) китоб санъатининг ҳомийси ва ўзига хос моҳир хаттот эди. Китоб нафис насх ёзувида ёзилган. Ушбу Қуръон қўлёзмаси ҳукмдорнинг ўзи томонидан ёзилган бўлиб, имзоси ва санаси 1427-йилнинг июнига тўғри келади. Иброҳим Султон Қуръоннинг камида бешта қўлёзмасини кўчирган ва хаттотлик ёзувларини тузганлиги айтилади. Иброҳим Султон Шерозда иккита мактаб яратди.
Маълумот учун Шарафуддин Али Яздий "Зафарнома" асарини айнан Иброҳим Султон буйруги билан ёзган.

@Davlatchilik_tarixi
"Ўзгача фикрлаш ватанпарварликнинг олий кўринишидир".

Томас Жефферсон

@Davlatchilik_tarixi
Forwarded from Fikrat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Темурийлар империяси қулаганидан сўнг Шаҳрисабз иккинчи даражали шаҳарга айланди. Оқарой XVI асрда Бухоро ҳокими Абдуллахон II томонидан вайрон қилинган. Бунинг сабаби ҳақида бир неча ривоятлар мавжуд. Шу ривоятлардан бирида айтилганидек, Абдуллахон II Шаҳрисабз томон йўл олганида, у аллақачон манзилга яқинлашганини ўйлаб, узоқданоқ саройни кўради. Шу боис, у севимли отини ҳеч дам олдирмасдан ҳайдаган. Шу қадар тез ҳаракат қилганки, охир-оқибат от чарчоқдан ҳалок бўлган. Абдуллахон эса отидан айрилганидан жуда ғазабланиб, саройни бузишни буюрган. Аммо эҳтимол, Абдуллахоннинг асли нияти Амир Темур хотирасини йўқ қилиш ва ўзини буюк ҳукмдор сифатида, айниқса кўплаб бинолар қурдирган меъмор сифатида тарихга муҳрлаш бўлган. Чунки айнан у XVI асрда Бухорода ҳозиргача шаҳарнинг гўзаллигини безаб турувчи кўплаб меъморий ёдгорликларни барпо этишни буюрган.

Shahrisabz, aprel, 2025 yil.

@Davlatchilik_tarixi
Umring 100 yil bo'lsin-besh yuzmi xazor,
Bu ko'hna saroydan ketasen nochor,
Oxiri qiymating bitta bo'ladi,
Bozorda gado bo'l, taxtda shahriyor.

Umar Xayyom

@Davlatchilik_tarixi
Шодмонқул Салом
ЎҚИМАГАН БОЛАЛАР

“Ҳали уйлар соламиз,
Ҳали тўйлар қиламиз.
Билмаганлар билади,
Эл қатори бўламиз…”

Айвоннинг устунларин
Қучар изғирин шамол.
Онанинг орзусига
Исиниб олар хаёл…

“Акам пул ташлагунча
Қор ёғмасин, Художон!”
Палтосин астаридан
Уялади Гулжаҳон.

Еттинчида олганди,
Ўнинчи синф бўлди.
Гулжаҳоннинг сочи ҳам,
Бўйи ҳам ўсди, тўлди.

Қаро тунни ёпиниб
Мудраб ётади қишлоқ.
Липиллайди мискин шам,
Ўчиб қолмишдир чироқ.

Она ва қиз айвонга
Орзуларин илади.
“Шу ерда антенна бор,
Акам телефон қилади…”

Ҳансирайди қўнғироқ,
Она-ўғил сўзлашар.
Юраклар исинишар,
Оёқ-қўллар музлашар.

– Сизларда соат ўн бир,
Буёқда тўққиз бўлди…
Онанинг кўзларидан
Бир жуфт юлдуз тўкилди.

– Сени ўқитолмадим,
Калталик қилди қўлим.
Ётар жойинг иссиқми,
Ичмаяпсанми, ўғлим..?

Маюс тортади она,
Сингил хафа бўлади.
Кўкнинг авзойи бузуқ,
Қорнинг иси келади…

Гувоҳ бўлиб шу музтар,
Дилни эзган суҳбатга.
Жўнаб кетаман дилгир
Ўз ишимга – хизматга.

…Эй, шўх-шаддод болалар,
Қорбўрондан қайтмаган.
Муаллимнинг урганин
Уйга келиб айтмаган.

Эй, тақдирга кўнганлар,
Эй, жимгина юрганлар,
Айбдор каби елкасин
Қисибгина турганлар.

Билиб айтолмаганлар,
Айтишни билмаганлар.
Эринчоқ, аммо танти
Кўнглини ёрмаганлар.

Эй, қорувли болалар,
Эй, қўли гул усталар,
Ўқимаган болалар,
Эй, ўзи бир дасталар.

Математика дарсини
Пахтазорда ўтганлар,
Пуллик муаллимларга
Пули бори кетганлар.

Коллежларда бемурод
Совурилган соатлар.
Нелигини билмасдан
Ўрганилган одатлар.

Пиёз пайкалларида
Бўйи ўсмай қолганлар,
Оҳак заводларида
Кўксин совуқ олганлар.

Йўқчиликнинг юкига
Елкасини тутганлар.
Юпунгина хотинин
Амаллаб овутганлар:

– Ҳали уйлар соламиз,
Ҳали меҳмон кутамиз.
Намозни ўрганамиз,
Рўзалар ҳам тутамиз…

…Аламини ҳеч кимга
Айтмай юрган фарёдлар.
Қирдай елкасин эгиб
Қариётган авлодлар.

Ўқимаган болалар,
Эй, деҳқонсиз далалар.
Беқайғу умрингизга
Ёғди қанча жалалар.

Ўқимаган болалар,
Дардингизни айтдим мен.
Ҳаётга қўёлмаган
Шартингизни айтдим мен.

Зўр иқтидор бор эди,
Бирингизда кимёга.
Қай бирингиз шифокор
Бўлардингиз зиёда.

Иссиққина ўринда
Жунжикиб кетди кўнглим.
Оёғингиздан совуқ
Ўтиб кетганин сездим.

Ўқимаган болалар,
Ўрнингизни олдим мен.
Сиз ҳавас қилган каби
Ўқиб, одам бўлдим мен.

Шиддатингиз кўрганман,
Ғайратингиз билардим.
Сиздай танти бўлсайдим,
Мен ҳам уста бўлардим.

Маҳмадона бу қалам
Неларни қилмас баён.
Ўқимаган болалар –
– Жим бостирилган исён.

Неки келса, Худодан,
Кўриб юргувчи мардон.
Ўқимаган болалар –
– Исботлаб бўлмас армон.

…Гулжаҳоннинг палтосин
Астаридир юрагим.
Айтишга андиша бор,
Кўрсатишга уялдим.

Тақдир аробасида
Ҳар кимнинг-ку ўрни бор.
Шўхлигингиз эслатиб
Ташқарида ёғар қор.

Насиб қилсин, илоҳим,
Элга берар тўйингиз!
Энтиктирар юракни
Сизнинг орзу-ўйингиз:

“Ҳали уйлар соламиз,
Ҳали тўйлар қиламиз.
Билмаганлар билади,
Эл қатори бўламиз..!”

Facebook: Akram Toshtemirov

@Davlatchilik_tarixi
Hamisha haq bo'lishga intilish - aqlning tarbiya topmaganligi belgisidir.

Albert Kamyu

@Davlatchilik_tarixi
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов қўшни давлатлар билан алоқалар кескинлашиб кетган пайтларни эслади. «Агар вазият ўша шаклда давом этганида, ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди», деди собиқ ташқи ишлар вазири. «Очиғини айтиш керак, ўзимиз ҳам ўз қўлимиз билан муаммоларни яратдик. Агар булар ҳал бўлмаганда, жуда бир ёмон оқибатга олиб келарди», дея қўшимча қилди у.

👉 https://kun.uz/kr/05330826

Kun.uz расмий канали
Амир Темурнинг синглиси Ширинбека оғо мақбараси пештоқига Суқрот ҳикмати ёзилганидан хабарингиз борми?

Мана ўша сўзлар:

Суқрот деди: Инсоннинг бу дунёдаги ҳаёти гўёки ўз уясида кўпайиб, ундан учиб чиққан ва қопқонга қўйилган аччиқ бир хўрак атрофида айланган қушга ўхшайди.

@Davlatchilik_tarixi