Бир куни Билл Гейтс Европа бўйича Microsoft'нинг бош директори лавозими учун катта танлов эълон қилди.
5000 киши катта залда йиғилди, улар орасида Парижда яшовчи сефард яҳудийси Морис Коэн ҳам бор эди.
Билл Гейтс йиғилганларга миннатдорчилик билдирди ва JAVA тилини билмайдиганларни залдан чиқиб кетишини сўради. 2000 киши чиқиб кетди. Морис Коэн ўйлаб қолди: “Мен бу тилни билмасам ҳам, қолсам нима йўқотаман?”деди ва қолди.
Сўнг Билл Гейтс 100 кишидан ортиқ гуруҳни бошқариш тажрибаси йўқларни чиқиб кетишни сўради. Яна 2000 киши чиқиб кетди. Морис Коэн ўйлади: “Менда бундай тажриба йўқ, лекин қолсам нима йўқотаман?” ва яна қолди.
Кейин Билл университетни аъло баҳолар билан тугатмаганларни чиқишини сўради. Яна 500 киши чиқиб кетди. Морис Коэн ўйлади: “Мен 15 ёшимда мактабни ташлаб кетганман, лекин қолсам нима йўқотаман?” ва қолди.
Сўнг Билл серб ва хорват тилларини билмайдиганларни чиқиб кетишини сўради. 498 киши чиқиб кетди. Морис Коэн ўйлади: “Мен бу тилларни билмайман, лекин қолсам нима йўқотаман?” деди ва яна қолди.
Залда фақат Морис, Билл ва яна бир номзод қолди. Билл уларга яқинлашиб деди:
— Кўряпманки, фақат сиз иккингиз серб ва хорват тилларини биласизлар . Энди мен , сизларни бу тилларда қандай гаплашишларингни эшитмоқчиман .
Морис сокинлик билан юзини номаълум номзодга бурди ва деди:
— Ма нишма? Ма шломха, аколь беседер?(яҳудий тилида: Нима янгиликлар ? ишлар яхшими, хаммаси жойидами)
Иккинчиси жавоб берди:
— Беседер гамур, аколь мецуян!(яҳудий тилида: Хаммаси жойида. Хаммаси аъло даражада)
@Davlatchilik_tarixi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Oʻtgan kunlar” degan sheʼr siznikimi?
– Ha.
Ammo u sheʼr emas…
– Jim boʻling, axir.
Sheʼrmi yo boshqami, avtori siz-da.
Tamom.
Boshqa gapga qolmaydi hojat.
Abdulla Qodiriy tavalludining 131 yilliga baʻg'ishlanadi.
Sheʼr muallifi: Muhammad Yusuf, Oʻzbekiston xalq shoiri.
Video sunʼiy idrok yordamida tayyorlandi.
Oyina.uz

Ҳозир кунда Россияда 10та туркий давлат мавжуд.
1. Доғистон Республикаси пойтахти - Махачқалъа.
Аҳолиси 2,9 млн. Замонавий Доғистон ҳудудида 42 дан ортиқ турли миллатлар, шу жумладан туркийзабонлар (озарбайжонлар, нўғайлар, қумиқлар) яшайди.
2. Карачай-Черкес Республикаси пойтахти - Черкесск. Аҳолиси 478 минг киши. Туркий халқлар қорачайлар ва нўғайлар вакиллари.
3. Кабардино-Балкария Республикаси. Пойтахти – Налчик. Аҳолиси 859 минг киши. Ушбу республика ҳудудида Европа ва Россиядаги энг баланд тоғ - Элбрус тоғи жойлашган.
4.Татаристон Республикаси Пойтахти – Қозон.
Аҳолиси 3,7 млн. Республика фойдали қазилмаларга бой. Қозон - Россиянинг энг қадимги шаҳарларидан бири.
5. Бошқирдистон Республикаси Пойтахти – Уфа.
Аҳолиси 4 миллион киши. Республика Уралс ва Транс-Урал ён бағирларида жойлашган. Туркий халқлар вакиллари татарлар ва бошқирдлардир.
6. Олтой Республикаси пойтахти - Тоғли-Алтайск. Аҳолиси 206 минг киши.
7. Саха Республикаси, ёки Якутия деб аталади. Пойтахти - Якутск. Аҳолиси 958 минг киши.
8. Тува Республикаси - пойтахти - Қизил шаҳри. Аҳолиси 307 минг киши.
9. Хакасия Республикаси Пойтахти – Абакан.
Аҳолиси 532 минг киши.
10. Чувашия Республикаси пойтахти - Чебоксари.
Аҳолиси 1,2 миллион киши.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарихий_кун
🚀 1961 йил 12 апрель. 64 йил аввал шу куни Ер орбитасига биринчи одам — космонавт Юрий Гагарин чиққан эди!!
Бу тарихда собиқ СССРнинг АҚШ устидан эришилган катта ғалабаси бўлиб қолган.

#tafakkur🎓
Ovozingni emas, so‘zlaringni ko‘tar. Gul o‘stiruvchi momaqaldiroq emas, balki yomg‘irdir.
✏️Jaloliddin Rumiy

Forwarded from Археология Южного Приаралья (Abdulla Mamedov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
Николай Субботин, «Әййемги Хорезм қорғанлары».
Николай Субботин, «Крепости Древнего Хорезма».
#αρχαιολογία #археология #archaeology
👉 Telegram 👉 Instagram

Амир Темур асос солган Турон салтанати таркибига кирган давлатлар
Амир Темур (1336–1405) — ўз даврида дунёдаги энг қудратли давлатлардан бирини барпо этган буюк саркарда ва сиёсий арбоб бўлиб, у турли ҳарбий юришлар орқали катта ҳудудларни забт этган. Унинг юришлари Евроосиёнинг катта қисмини қамраб олган.
Амир Темур забт этган асосий давлат ва ҳудудлар:
1. Марказий Осиё
Ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудлари.
Самарқандни пойтахтга айлантириб, уни илмий, маданий ва сиёсий марказга айлантирган.
2. Хоразмдаги Сўфийлар давлати
Хоразм ҳудуди (ҳозирги Ўзбекистоннинг шимоли ва Туркманистоннинг бир қисми) 1379 йилга келиб Темур қўлига ўтган.
3. Афғонистон
Ҳиндистонга юриш қилишдан олдин Амир Темур Афғонистоннинг Катта ва Кичик вилоятларини (Кобул, Ҳирот, Кандаҳор ва бошқаларни) забт этган.
4. Эрон (Форс)
Темур Сафавийлардан олдин Эроннинг катта қисмини эгаллаб, бу ҳудудда ўз таъсирини ўрнатган (Шираз, Исфаҳон, Теҳрон ва бошқалар).
5. Ироқ Бағдодни 1393 йили забт этган. Бу билан Аббосий халифалигининг қолдиқларини ўз тасарруфига олган.
6. Кавказ — Грузия ва Озарбайжон
Темур бир неча бор Кавказга юриш қилган ва Грузия, Арманистон, Озарбайжон ҳудудларини тасарруфига олган.
7. Олтой ва Қозоғистон далалари (Мўғулистон) Темур бу ҳудудларда тўғридан-тўғри ҳукмронлик қилмаган бўлса-да, уларни вассал ҳолатига келтирган.
8. Олтин Ўрда ҳудудлари (Россиянинг жануби, Қозон, Қрим, Астрахан) 1395 йилда Темур Олтин Ўрда хонлигига қарши курашиб, Тўхтамиш хонини мағлуб этган ва унинг пойтахти — Сарай-Беркани вайрон қилган.
9. Ҳиндистон (Ҳиндистон султонлиги)
1398 йилда Темур Ҳиндистонга юриш қилиб, Деҳлини забт этган.
10. Сурия ва Ливан (Мамлуклар султонлиги) 1400–1401 йилларда Темур Шомга юриш қилиб, Ҳалаб ва Дамашқни забт этган. Бу юришда у Мамлюклар султонини мағлуб этган.
11. Анадолу (ҳозирги Туркия)
1402 йилда Амир Темур Анқара жангида усмонли султони Баязид Iни мағлуб этган.
Ушбу ғалаба билан Темур Усмонлилар давлатини вақтинча парчаланишга олиб келди.
Византия (Византия империяси)
Византия расмий равишда Темур томонидан забт этилмаган, лекин Анқара жанги (1402) дан сўнг Темур Усмонлиларни мағлуб этгач, Византия императори Мануэл II Палеолог Темурга мактуб орқали мурожаат қилиб, унга вассал бўлишга рози эканлигини изҳор этган.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Усмонлилар вақтинча заифлашган ва бу Византия учун яна мустақил ҳаракат қилиш имконини берган. Бундай ҳолатда Византия амалан Темур таъсирига тушган вассал давлат мақомини олган.
Генуя ва Венеция (Италия шаҳар-давлатлари)
Темур даврида Қора денгиз ва Каспий денгизи орқали савдо йўллари фаол бўлган. Генуя ва Венеция каби савдо республикалари Темур билан иқтисодий ва дипломатик муносабатлар ўрнатган.
Генуялик савдогарлар Темур ҳудудларида савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқини олган. Баъзи манбаларда, улар ҳатто унга солиқ тўлагани ва сиёсий тобелик белгиларини кўрсатгани қайд этилган.
Темур ўзини “кўп миллатли дунё тартибини яратувчи ҳукмдор” сифатида кўрган ва ушбу шаҳарларни вассал савдо иттифоқчилари сифатида қабул қилган.
Қрим ва Кавказдаги хонликлар
Амир Темур Қримдаги улуслар ва Шимолий Кавказни ўз вассали сифатида тан олдирган.
Улардан ҳарбий хизмат ва солиқ талаб этилган, айримлар Темур оиласи билан никоҳ тузиш орқали у билан сиёсий иттифоқ тузган.
Арабистон ярим оролига таъсир
Темурнинг Шом ва Бағдодга юришлари натижасида Ҳижоз ҳукмдорлари (Мадина ва Макка амирлари) унинг номидан хутба ўқишни қабул қилгани ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд. Бу номига халифалик ёки диний раҳбариятнинг тан олиш белгиси бўлган.
Баъзи маълумотларга кўра Амир Темур Москвани ҳам олган.

Forwarded from Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги Сиёсий агентнинг телеграммаси
1917 йил 8 март, № 3350
Бухоро амири бугун Ситораи Мохихоссада Сиёсий агентликни қабул қилиб, Тошкентдаги Генерал-губернаторга телеграмма йўллади:
"Бугун баҳор ва Янги йил байрами муносабати билан Сиёсий агент ва барча ходимларини қабул қилиб, Сизга, Жаноби олийлари, баҳорнинг Россия ҳаётидаги бошланиши билан самимий табрикларимни етказаман ва қалбимдан бу муҳим воқеанинг тинчлик ичида амалга ошганидан хурсандман."
....доимгидек Россия ва унинг халқи бахти ва саодатига тилакдош бўлганим ҳолда, Сиз, Жаноби олийларидан, юксак эҳтиром билан илтимос қиламанки, менинг ана шундай туйғуларим ва тилакларимни Муваққат Ҳукуматга етказасиз. Шунингдек, менинг номимдан Россиянинг душманга қарши қахрамонона олиб бораётган буюк курашида тўлиқ ғалаба қозонишини ва ўз ишларида муваффақиятга эришишини, бу эса Россия ва унинг ҳимоясида бўлган Бухоро бахти ва равнақига хизмат қилишини тилайман.
— Сайид Олимхон Бухоро Амири"

Амир Темур Москвани олганми?
Амир Темур даврига оид ишончли манбаларда Соҳибқирон Москвани олгани ва бу шаҳарнинг Турон давлатига тобеъ бўлгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.
Кўп рус муаллифлари, жумладан А. Ю. Якубовский, (қаранг: Б. Д. Греков, А. Ю. Якубовский. Золотая Орда и ее падение, с. 369-370) Темур Москвани олмаган ва Елецдан шимолга ўтмаган деб, бу воқеа ҳақида хабар берган. Низомиддин Шомий ва Шарафуддин Али Яздийлар иккиси ҳам янглишиб, Москва деб аслида Рязанни назарда тутганлар, дейдилар. Якубовский ҳатто Темур Коломна яқинида Ока бўйига келиб, нариги соҳилига, яъни Москва тарафига ўтмаган, чунки дарёнинг нариги соҳилида турган «буюк княз» Василий Дмитриевич (Дмитрий Донскойнинг ўғли) бошчилигидаги рус лашкарлари билан тўқнашишдан қўрққан, деган уйдирмаларни айтган. Яна унинг айтишича, гўё 1380 йилги Куликово майдонида Мамайнннг енгилганлиги ҳақидаги хабарлар Амир Темурни қўрқитганмиш. Энг аввало шуни айтиш керакки, 1395 йилга келганда Темурнинг қудрати шу қадар улкан эдики, у ўзини дунёда энг қудратли ҳоким ва ҳарбий бошлиқ деб биларди. Ҳақиқатда ҳам шундай эди. Қандайдир ҳеч кимга номаълум «буюк княз», яъни Темурнинг ёрдами билан тахтга келган ва тобеъси ҳамда куни кеча енгилиб, яксон бўлган Тўхтамишни қарамидаги Василий Дмитриевичдан Соҳибқирон заррача сесканмас эди. Греков ва Якубовскийлар Низомиддин Шомий билан Шарафуддин Али Яздийнинг қатор воқеалар хусусида хабарлари ростлигини тан оладилар. Аммо Москва хусусига келганда гуё уларнинг географик тасаввурлари аниқ эмасмиш. Бизнингча, бу гаплар Москвани азалдан енгилмас қилиб кўрсатишга қаратилган буюк рус шовинизмининг бир кўринишидир. Мазкур шарқ тарихчиларининг «Зафарнома"ларида улар нафақат Москва, балки ундан анча шимолдаги, қутб доирасидан ҳам шимолдаги ерлар ҳақида анча аниқ тасаввурга эга булганликлари ҳақида далолат берувчи саҳифалар бор (А.Аҳмедов. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома., Тошкент: Шарқ, 1997. -Б. 342-343.).
Шарафиддин Али Яздий. Зафарномадан парча:
Соҳибқирон Маскавга сориким, Руснунг шаҳарларидин эрди, таважжуҳ қилди. Анда етконда нусратшиьор черики ул вилоятни (шаҳар ва атрофини) чобтилар ва андағи ҳокимларни тобеъ қилди. Ва черикиинг эликларига сонсиз мол тушти: олтуну кумиш ва қумошу кабш ва ҳатану қоқам ва каттону қаро самур ва қиличлар, йахши отлар тушти (179 бет).
Низомиддин Шомийнинг "Зафарнома" асарида ҳам қуйидагича келтирилган:
Амир Соҳибқирон Мушку (Москва) номли ўрус шаҳри томон юришни иродат этди, у вилоятнинг барча ерларига чопқин ясаб ғорат қилди, лашкар аҳли ўлчаксиз ғанимат олдилар (Низомиддин Шомий. Зафарнома, 1996. -Б. 213.).
Нимагадир тарихчиларимиз Амир Темурнинг Москва шаҳрини олгани ва уни бўйсундиргани ҳақидаги ҳақиқатларни айтишдан чўчийдилар.
Ушбу тарихий воқелик ростдан ҳам баҳсли масала бўлиб келажакда бу ва бошқа жумбоқлар адолатли ечимини топишидан умидвормиз.
Шоҳиста Ўлжаеванинг Facebookдаги сахифасидан олинди.

🍃 Garchi ishning qanday yakunlanishi taqdir pardasi ortida yashirin bo‘lsa ham, aqli raso va hushyor kishilardan kengashu tadbir istab, fikrlarini bilmoq lozimdir.
✍️ Amir Temur
@Davlatchilik_tarixi
✍️ Amir Temur
@Davlatchilik_tarixi
Александр Македонский ва Роксана: Тарихдаги севги ва сиёсат уйғунлиги.
Александр III Македонский (мил.авв. 356–323 йиллар) – дунё тарихидаги энг буюк саркарда ва ҳукмдорлардан бири ҳисобланади. У жаҳонни ўз даврида энг катта империяга айлантириб, Европа, Осиё ва Африканинг улкан ҳудудларини забт этган. Унинг ҳаётидаги муҳим ва таъсирли воқеалардан бири – Бақтрия ҳукмдорларидан бирининг қизи Роксана (ёки Рухшона) билан бўлган никоҳидир.
Роксана – Бактрия туғилган, унинг отаси Оксиарт номли Балх ҳокими бўлган. У гўзал, ақлли ва обрўли аёл сифатида таърифланади.
Александр Бактрия ва Соғдиёна ҳудудларини босиб олгач, мил. авв. 327 йилда Роксана билан танишади ва унга уйланади. Манбаларда айтилишича у Роксанани бир кўришда севиб қолган. Бу никоҳнинг сиёсий жиҳатлари ҳаммм бор эди. Александр Роксанага уйланиш орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашни ҳам ният қилган.
Александр Роксанани чин дилдан севар эди, деб ёзади кўплаб тарихчилар. Унинг армиясидаги кўп саркардаларга нисбатан Роксана муҳим мавқега эга бўлган. Александр кўп ўлкаларни босиб олиб, турли ҳукмдорларни енгган бўлса-да, Роксана унинг ҳаётида алоҳида ўрин тутади.
Александр мил. авв. 323 йилда Бобилда (ҳозирги Ироқ) вафот этади. Унинг ўлими сиёсий беқарорликка сабаб бўлади. Сиёсий буҳронлар пайтида Роксана Александрнинг фарзанди Александр IVни дунёга келтиради. Аммо Александрнинг ўлими ортидан юзага келган тахт учун курашда Роксана ва унинг ўғли сиёсий қурбонларга айланадилар. Улар 310/309 йилларда Кассандр томонидан ўлдирилган, деб тахмин қилинади.
Александр ва Роксана муносабати – севги ва сиёсат чегарасидаги ҳаётий воқеа. Уларнинг қиссаси нафақат тарихий, балки инсоний драматизмга ҳам бой. Бу никоҳ бир томондан сиёсий стратегик ҳодиса бўлган бўлса, иккинчи томондан инсоний туйғуларнинг чуқур ифодаси сифатида ҳам ёдда қолади.