Daryo — LIVE
68.1K subscribers
48K photos
11.1K videos
66 files
44.3K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Рақам. Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни 23 апрель куни имзолаган. «Газета.уз»нинг ёдга солишича, ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўмдан бир марталик мукофот пули берилган эди. Маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 878 нафар уруш қатнашчиси яшаяпти.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Таққослаш учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги барча сув омборларига жами 12,4 миллиард куб метр сув йиғилган, уларнинг 2 миллиарди шу йил апрелдаги ёғингарчиликлар «меваси». Биргина Чорвоқ сув омборидаги сув ҳажми 1 миллиард кубометрдан ошган, июнь ойи бошида 1,7 миллиард кубометргача кўпайиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Ниғматилла Йўлдошевнинг таъкидлашича, овқатдан заҳарланганларнинг 222 нафари болалардир. Сенат раиси, шунингдек, 2018 йили Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида 70 дан ортиқ одамнинг овқатдан заҳарланиши ҳолати, ундан кейин юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Бош прокурор Отабек Муродовнинг қайд этишича, жинояти фош қилинган мансабдорларнинг 48 нафарини республика миқёсидаги вазирлик ва идоралар, 191 нафарини вилоят ҳамда 1 668 нафарини туман (шаҳар) даражасидаги идоралар вакиллари ташкил этади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилишларича, Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан 2019 йил 7 майга қадар 429 нафар уч эгизак дунёга келган.

Уларнинг қанчасига Шавкат, Миромон, Мирзиё (ёки Шавкатжон, Зироатхон, Саидахон) деб исм қўйилгани, улардан қанчасига Cobalt ёки Spark берилгани номаълум.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ҳақда Alter Ego дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Аввалроқ амалдорларнинг маошлари ҳақида ахборот эълон қилинган, унда вилоят (хусусан, Тошкент шаҳар) ҳокимлари 1,899 миллион сўм миқдорида маош олиши кўрсатилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу қабристонларнинг 2 248 таси экологик, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига жавоб бермайди. 1 588 та қабристоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Натижада, қабристонларнинг санитария муҳофаза зоналарида ноқонуний равишда турар ва нотурар жой объектлари қурилган.

Масалан, аксарият қабристонлар ҳудудида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ва бошқа шу каби санитария қоидаларига зид ҳолатлар мавжудлигини кўриш мумкин. Қабристонлар учун ажратилган ер участкаси майдони амалдаги меъёрларга жавоб бермайди, уларда ҳожатхоналар ва чиқиндилар учун махсус қутилар ташкил этилмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Улар Ўзбекистон 11 йиллик таълим тизимига қайтганидан кейинги илк мактаб битирувчиларидир. Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов уларнинг барини «мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлидаги илк қўнғироқ» билан табриклади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. «Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозининг жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди», — деди Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Музаффар Комилов. Маълумот учун, Рамазон Ҳайити намозига Ўзбекистон бўйича 2,2 миллиондан зиёд фуқаро чиққан (масалан, ўтган йилги Қурбон Ҳайити намозига 1,9 миллиондан ортиқ киши чиққан эди).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. 450 минг гектар — катта рақам, шунча ернинг яроқсиз ҳолга келтирилгани жуда ачинарли (бу 5 625 та Tashkent City дегани). Шунга қарамай, айни пайтда Ўзбекистонда ўзлаштириш имкони бўлган яна 1 миллион гектардан ортиқ майдон мавжуд, дейишяпти.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Умуман олганда, ўтган йили прокуратуранинг 61 нафар ходими тамагирлиги учун ишдан ҳайдалган. Шундан 9 нафари прокурор, 3 нафари департамент ходимлари ва 49 нафари МИБ ходимларидир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Самарқанд вилоят перинатал марказида 2019 йилнинг дастлабки беш ойи давомида 155 нафар чақалоқ ўлган. Бир йил аввал — 2018 йилнинг дастлабки беш ойида 235 нафар чақалоқ ўлган эди. Бир йил ичида чақалоқлар ўлими 80 нафарга камайган (умуман бўлмаса эди шундай ўлимлар!..)

Самарқанд вилоят перинатал марказида бир суткада беш чақалоқ ўлгани, қиз туққан аёлга ўғил чақалоқнинг мурдаси бериб юборилгани ҳолати ҳақида «Дарё» суриштирувида ўқинг.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Бу йили Тошкентда, Сурхондарёда, Фарғонада, Жиззахда, Навоийда ёши 50, 60, 70, 80 дан ошган отахон-у онахон абитуриентлар ҳам имтиҳон топширишини билардик. Улар саноқли эмас, юзлаб экан!

Бешикдан то қабргача илм изла, деб шунга айтишган бўлса керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь—июнь ойларида салкам 100 мингга яқин ўзбекистонлик Туркияга сафар қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Ушбу ўлим ҳолатларининг 14 таси Анқарадаги элчихона томонидан, 50 дан ортиғи эса Истанбулдаги Бош консулхона томонидан рўйхатга олинган. Ҳижратда вафот этган ватандошларнинг айримлари Туркияда дафн этилган бўлса, баъзиларининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Умуман олганда, январдан октябрга қадар жами 9 384 та ёнғин қайд этилган. Уларнинг 5,3 фоизи транспорт воситаларида юз берган (кундузи фарани ёқиб юриш тўғрисидаги қоида бир муддат амал қилган даврни эсланг), 9,9 фоизи эса болаларнинг шўхлиги ортидан келиб чиққан.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Ушбу маълумот Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев томонидан Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишланган анжуманда айтиб ўтилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​#Рақам. Ўзбекистонлик мигрантлар асосан қайси мамлакатларда ишлаётгани маълум қилинди

Бугунги кунда 2 миллион 600 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда. Халқаро пресс клубнинг «Пресс-қаҳва» дебатлари дастурининг ишсизлик ва меҳнат муносабатларига бағишланган анжуманида айтилишича, уларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион нафари Россияда, 350 минг нафари Қозоғистонда, 80 минг нафари Жанубий Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Рақам. Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Россияда 3,7 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик миграция ҳисобига олинган. Уларнинг 1,68 миллиондан ортиғи Россияга ишлаш ниятида, салкам 38 минг нафари ўқиш мақсадида келганини билдирган.

Ҳа-я, айтмоқчи — Ўзбекистон бутун мустақиллик йилларида (аниқроғи, 1991 йил 1 сентябрдан 2019 йил 18 ноябргача) 9 925 кишини фуқароликка қабул қилган. Бу шунчаки таққослаш, масштабни ҳис қилиш учун — Россияда биргина 2019 йилнинг тўққиз ойда салкам 14 минг ўзбекистонликка фуқаро беряпти, Ўзбекистон эса 28 йилда 75 таси кам 10 минг одамни фуқароликка қабул қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg