O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
15.5K subscribers
26.7K photos
4.28K videos
76 files
10.4K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !!!

Давлат божхона қўмитаси сифат менежменти тизимининг халқаро стандарти (ISO: 9001:2015) сертификатини олиш бўйича сертификатлаш органлари ўртасида танлов эълон қилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар ушбу ҳавола орқали танлов шартлари билан танишишлари мумкин.
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонда

Эртага Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича: “Глобал дарвоза” конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия ташриф буюрди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида жорий йилдан ишга туширилган “Божхоначисиз назорат” тизими билан яқиндан таништирди.

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровдаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва жозибадорлиги тобора ошиб бормоқда. Пировардида, мамлакатга амалга оширилаётган хорижий авиақатновлар ва ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар сони ҳам жадал ўсмоқда. Бундай вазият халқаро аэропортларда божхона назоратини янада тезкор ва самарали амалга оширишни тақозо этади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, мамлакатимизда илк бора Самарқанднинг янги замонавий халқаро аэропортида “Масофавий божхона назорати” ёки содда қилиб айтганда божхоначисиз назорат тизими ишга туширилди.

Янги тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради.

Шунингдек, чет эллик сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ички ҳудудда “Duty free” – божсиз савдо дўконлари ишга туширила бошланди.

Аэропортда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнларини кузатар экан, Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонда божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ҳеч иккиланмасдан ташкилотга аъзо кўплаб мамлакатларга намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини қайд этди.

Бош котибнинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.
Муқаддасдир Ватан байроғи!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ифтихори, бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Шахрам Ғиёсовнинг байроғимиз ҳақидаги ҳаяжонли фикрлари кишига ифтихор бахш этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддасдир Ватан байроғи!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Давлат божхона қўмитасида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексидаги муҳим жиҳатлар
Давлат божхона қўмитасининг соҳавий тузилма раҳбарлари Навоий вилоятида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар билан онлайн очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари иштирок этиб, асосий эътибор божхона тартиб-таомилларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дуч келаётган муаммо ва тўсиқларни жойида бартараф этишга қаратилди.

Учрашувда тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга тушунтиришлар берилиб, улар томонидан республикамизда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган таклифларини бўйича тегишли вазирлик, идораларга асосланган таклифлар киритилишига келишиб олинди.

Йиғилишда Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Олимжонов томонидан товарларни эркин муомалага чиқаришда божхона тўловларини кечиктириб тўлашда тақдим этилиши лозим бўлган суғурта полиси ўрнига бошқа таъминот усулларининг қулайликлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Хусусан, ҳар бир партияга суғурта полиси олиб, ушбу учун суғурта бадали тўлаш ўрнига Божхона кодексининг 342, 343-моддалари талаблари асосида товарларни гаровга қўйиш орқали узоқ муддатли бош кафолат тақдим этилиши мумкинлигини ва бу орқали ҳар бир жараён ёки партия учун кафолат ҳужжати тақдим этиш талабидан озод этилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларга Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олишнинг қулайликлари ҳақида тушунтириш берилиб, халол ва қонунга итоаткор тадбиркорлар томонидан ушбу мақомни олинишига тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, тадбиркорларга божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган таклифлар ва ташаббуслар билдиришдан тортинмасликларини, акс ҳолда мавжуд муаммоларни аниқлашда вақт йўқотилаётганлиги таъкидлаб ўтилди