#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2022 йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 167-сон Қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” тасдиқланди.
✅Регламентга кўра, чет элдан кириб келаётган кемаларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли маълумотлар базаларини бир-бирига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.
❗️Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги “Кемаларни қуришда, фойдаланишда, янгидан жиҳозлашда ва таъмирлашда уларни мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги 141-сон қарори ўз кучини йўқотди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади
“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–145-сон, 31.05.2022 й.) қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.
🚫 2022 йил 1 июндан қуйидагиларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланди:
▫️ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи;
▫️кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари.
☑️ 2023 йил 1 январгача давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар ҳамда Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.
⏩ 2022 йил 1 августгача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизми жорий қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
☑️ Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди
"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

❗️ Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади
"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–443-сон, 19.12.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.
☑️ 2030 йил 1 январгача:
🔹 республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;
🔹 хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади;
🔹 республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.
🗓 Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
📁 2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

❗️Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
“Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:
🔹тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;
🔹йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
🗓 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
➡️ Шунингдек, Президент қарорида назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.

❗️Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди
“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:
▫️йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
⚠️ Маълумот учун: Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) асосан
2025 йил 1 январгача юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка, ойна каби айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

❗️Халқаро молия институтлари амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади
Ҳукумат қарори (167-сон, 28.04.2023 й.) билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰Низом билан қуйидагилар белгиланди:
🔹 халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарларга (хизматларга) ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш;
🔹 лойиҳалар доирасида қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлса, товарларни олиб кириш ва товарларни (хизматларни) сотиб олишда ҚҚСни тўлаш;
🔹 Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳани амалга ашириш гуруҳи ёки ижро агентлигига 120 кун муддатга ҚҚСни кечиктириб тўлаш ҳуқуқи бериш;
🔹 халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўланадиган ҚҚСни қоплаб бериш.
📝 ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш учун лойҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.
🚫 Тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларидан ҚҚСни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
☑️ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, қарз олувчиларга ҚҚСни тўлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади.
✅ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

❗️ Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–194-сон, 19.06.2023 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
📝 Мазкур битим 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
🏢 Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

❗️“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди
Ҳукумат қарори билан (279-сон, 07.07.2023й.) “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди
🔰 Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:
🔹51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
🔹101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
🔹200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
▶️ Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
🔸51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
🔸101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
🔸200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.
🚫 Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:
➖51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
➖200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
✅ Дастурга киритилган тадбиркорлар томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.
📁 Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
▫️51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
▫️101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
▫️200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.

❗️Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади
Президент фармони (ПФ–140, 15.08.2023 й) билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди
🔰 Шунга кўра:
🔹 2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
🔹 2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;
🔹 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
✅ Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:
🔸 2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;
🔸 2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;
🔸 2023 йил 1 ноябргача товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.

❗️Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Қарорга кўра:
☑️ Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.
▶️ Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

❗️Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди
Фармон билан (ПФ-159, 13.09.2023 й.) Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Шунга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига қуйидагилар киритилди:
🔹Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари).
✅ Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган кўшимчага кўра:
🔹Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
📌 Мазкур нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.