#muqaddasdirvatanbayrogi
“Муқаддасдир Ватан байроғи!”
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Божхона институтида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари маслаҳатчиси М. Улуғова, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Чориев, Ўзбекистон ифтихори, бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Шахрам Ғиёсов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ўқув-методика ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи М.Зоҳидова, Давлат божхона қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси Ҳ.Азизов ва Божхона институти шаҳсий таркиби ҳамда курсантлар иштирок этишди.
Сўз олганлар, байроқ фақатгина мамлакатимиз рамзи ҳисобланибгина қолмай, Ватанимиздаги ҳар бир фуқаронинг қалбидан жой олган муқаддас тимсол эканлиги, шу билан бир қаторда, байроғимиз бизнинг мустақиллигимиз, озодлигимиз ва тинчлигимиз рамзи эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир сўнгида Қуролли Кучлар Ансамбли хонандаси Марат Ҳакимов ижросидаги куй-қўшиқлар, курсантлар ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган шеърий чиқишлар ва рақслар тадбирга ўзгача файз киритди.

#qonunchilikdagi_yangiliklar
2022 йил 8 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 656 сон қарор қабул қилинди.
✅Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ юридик Давлат божхона қўмитаси ҳузурида, юридик шахс мақомига эга бўлган «Божхона-сервис» давлат муассасасини ташкил этиш белгиланган эди.
Қарор билан муассаса марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмалари тасдиқланди.

Муассасанинг асосий вазифалари қуйидагилар:
✅давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш;
✅чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни (сервис хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш) таъминлаш, шунингдек, ушбу воситалардан фойдаланганлик учун пулли хизматлар кўрсатиш;
✅чегара ўтказиш пунктлари ва уларга туташ ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган консалтинг хизматларини кўрсатиш;
✅давлат божхона хизмати органларига тегишли бўлган бино ва омборларда шартнома асосида божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа юк операцияларини амалга ошириш;
✅божхона назорати зонасида қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат олган ҳолда бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;
✅қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотиш (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно);
✅шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этиш, электрон божхона пломбаларини етказиб бериш ҳамда қўллаш, чет эл товарлари божхона назорати остида ташилаётганда, шу жумладан, якка тартибда божхона назорати остида ташилаётганда пулли хизматлар кўрсатиш орқали божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни ташкил этиш.

Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
✅ 2023 йил 1 апрелга қадар давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни:
➡️ электрон савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотиш амалиётини жорий этиш чораларини кўради;
➡️сотиш учун аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб этади;
➡️қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни «онлайн» режимда мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқади ва ишга туширади.

Forwarded from Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal
Сурхондарёда божхона ходимаси “Йил аёли” деб топилди
✅Термиз шаҳрида "Йил аёли" ва "Гендер тенглиги фаоли" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости катта инспектори Наргиза Ибодова ҳам иштирок этиб, 1-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, Наргиза Ибодова республикага финал босқичи йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Наргиза Ибодовага кейинги босқичда ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment
Жаҳон банки эксперти Мишель Зарноветский "Аркбулоқ" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида.

- Хабарингиз бор, мамлакатимиз олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўринни, мис бўйича – 7-ўрин, вольфрам бўйича – 8-ўрин, кумуш бўйича – 9-ўрин, уран бўйича – 12-ўринни эгаллайди.
Фойдали қазилма конларини ўзлаштириш соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш мақсадида геологик маълумотларни очиқ эълон қилдик. 10 дан ортиқ турдаги стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун солиқ ставкаларини пасайтирдик, ер солиғини бекор қилдик, махсус техникаларни божхона тўловларидан озод этдик.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқидан

Forwarded from Alisher Gaffarov
Сирдарёда “Йил аёли” миллий танловида божхона ходимаси Республика босқичини қўлга киритди.
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” Миллий танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Йил аёли” миллий танлови вилоят босқичида иштирок этган 12 нафар аёлларнинг барчаси ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Танловнинг вилоят босқичи якунида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси биринчи бўлим бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Санобар Абдураззоқова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Республика босқичида Санобар Абдураззоқовага омад ва зафарлар тилаймиз!

#donolar_bisotidan
#kun_hikmati
Донолар бисотидан
Эришган барча ютуқларим алоҳида ақл соҳиби эканимдан эмас. Мен масалаларни ечишда узоқ вақт таслим бўлмайман.
Альберт Эйнштейн