BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.6K subscribers
70K photos
10.6K videos
20 files
38K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
#қишки_агротехник_тадбир

Қишки мавсум олдидан вилоятда белгиланган ирригация-мелиорация тадбирлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ерни шўр ювишга тайёрлаш, шўр ювиш, хўжаликлараро ва хўжалик ички ариқларини тозалаш, шарбат ҳовузлари ҳозирлаш, сув олиш қулоқларини жиҳозлаш, сув иншоотлари ва насос агрегатларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, Жондор туманидаги “Демун” маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган Насилло Маърупов раҳбарлигидаги “Насилло Миржон Мирзо” фермер хўжалигида ҳам бугун иш қизғин. Хусусан, фермер хўжалиги аъзолари ва шу ерлик аҳоли томонидан Кўча қишлоғидан ўтувчи ички ирригация тармоғини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди.

Туман секторлари раҳбари ва бошқа дахлдор масъулларга ариқ ва зовурларни тозалаш, бетонлаштириш, ерларни шўр ювишга тайёрлаш, маҳаллий ўғит жамғариш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Қайд этилганидек, мавсумда белгиланган ирригация чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши вегетация даврида сув исрофгарчилигининг олдини олиб, ички суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини оширади. Мелиоратив тадбирлар эса суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражасини камайтириб, ушбу тадбирлар ўтказилган майдонларда зарарли тузларнинг дренаж тармоқлари орқали коллектор тармоқларига чиқиб кетишига эришилади. Бу эса мўл ҳосил гарови демакдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_Олот_туманлари
#қишки_агротехник_тадбир

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги видеоселекторда Ўзбекистондаги сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро вилоятида мавжуд насос станциялари, сув омборлари, канал ва коллектор тармоқларини модернизация қилиш орқали сувни тежаш, экин майдонига “оби ҳаёт”ни етказиб бериш сарф-харажатларини қисқартиришга доир аниқ саъй-ҳаракат изчил давом эттирилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбари топшириғига кўра эълон қилинган ариқ ва сув йўллари, ирригация тармоқларини бетонлаш бўйича зарбдор йилда йирик каналлар ва ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошланган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги “2024 йилда сувни тежаш ҳамда сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш” тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Бухоро вилоятида суғориш тизимида олиб борилган ўрганишлардан сўнг 8 та ирригация тармоғини бетонлаштириш мақсад қилинган.

Жумладан, шу кунларда Қоракўл туманидаги “Сарибозор”, Олот туманидаги "Тайқир-2" ва “Оқпўлат” каналлари ўзанини бетонлаштириш, гидропостларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ботир Зарипов мазкур объектларда бўлиб, бетонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишди. Ишни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube