#обод_йўллар
#Қоровулбозор_тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан, Қоровулбозор туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида маҳалла ички йўлларини асфальтлаштиришга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Хусусан, шу кунларда аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб, 1-секторга қарашли “Тинчлик” маҳалласидаги ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари давом этмоқда. "Улуғбек", ва "Наврўз" кўчаларининг бир километрга яқин қисмида амалга оширилаётган асфальтлаштириш ишларида “Мирал авто транс сервис” МЧЖ йўлсозлари жонбозлик кўрсатишмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қишлоқ хўжалигида белгиланган агротехник тадбирлар, хусусан, пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, дон экиш жараёнларининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Қоровулбозор туманида бўлди. Тегишли ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳнинг ўрганишлари "Жарқоқ" маҳалласидаги 1996 йилда қурилган насос станциясини ўрганишдан бошланди. "Дўстлик" сув тақсимлаш иншоотидан сув олиб, мазкур маҳалладаги экин ерларини суғориш учун 5К2 каналига сув етказиб беришга мўлжалланган канал 4 та катта насосдан иборат. Вилоят ҳокими насос станциясида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш, сув йиғиладиган ҳовузларни тозалаш ҳамда атрофини ободонлаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шундан сўнг ҳудуддаги Акрам Саъдуллаев раҳбарлик қилаётган "Ўктам Саъдулло замини" фермер хўжалиги пахта даласидаги терим ишлари билан танишилди. Мазкур хўжалик ҳисобида 96 гектар ер майдони бўлиб, шундан 55 гектарида пахта, қолган қисмида ғалла парваришланган. Хўжалик вакиллари 168 тонна давлатга пахта топшириш режасини олишган. Гектаридан ўртача 38 центнер хомашё олишни мақсад қилишган. Ботир Зарипов етиштирилган ҳосил аҳволи билан танишиш асносида теримни ёғин-сочин кунларга қолмасдан якунлаш, теримчилар сонини кўпайтириш, уларга муносиб меҳнат шароитини яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Маълумот ўрнида, жорий йилги пахта мавқсумида тумандаги 167 та фермер хўжаликлари томонидан пахта хомашёси етиштирилди. 5 минг 318 гектар майдонга қадалган чигитдан 15 минг тоннадан ортиқ ҳосил олишга эришилди.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларга ташрифи давомида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати ва мавжуд шароитларига эътибор қаратмоқда. Бугун вилоят раҳбари Қоровулбозор туманида бўлиб, қатор ижтимоий соҳа объектлари, кўп хонадонли уй-жойларнинг мавсумга шайлик ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганишларнинг дастлабки манзили “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8- давлат мактабгача таьлим ташкилоти бўлди. 150 ўринли мазкур муассаса 1983 йилда бунёд этилган. 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, тўла реконстуркция қилинган. Ўз навбатида ўшанда ички иситиш тармоқлари тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Айни кунда 14 нафар олий маьлумотли педагог фаолият юритаётган масканда замонавий ўйин майдончаси, махсус жиҳозланган мусиқа ва тил ўргатиш хоналари мавжуд.
Ботир Зарипов муассасада таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ шарт-шароитларни бирма-бир кўздан кечирди ва мавжуд ҳолатга юқори баҳо берди.
Шу билан бирга қиш мавсумига тайёргарлик, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш борасида олиб борилган ишлар билан яқиндан танишди. Мудирадан иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўради. Қиш-қировли кунларда иситиш тизимида муаммолар кузатилганда муқобил вариантларни шай қилиб қўйиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, мазкур боғча мисолида вилоятдаги барча таълим масканларида педагог-ходимларнинг ёнғинга қарши бирламчи курашиш воситаси саналган ўт ўчиргичлар фойдаланиш малакасини ошириш юзасидан кўргазмали ўқувлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Шу куни боғча ҳудудидаги ер майдонида дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ўрганишлар 3-умумтаълим мактабида давом этди. 624 ўринли мазкур таълим маскани биноси 1985 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. Ҳозирда бу ерда 430 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олиб келмоқда. Қайд этиш жоизки, мактаб нафақат тумандаги, балки вилоятдаги намунали ўқув даргоҳларидан бири саналади. Биргина мисол: ўтган ўқув йилида мактабни битирган 25 нафар ёшларнинг 20 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлишди. Хорижий тил ўқитувчиларинг барчаси тил билиш сертификатларига эга. Хўш, шундай намунали мактабда қиш мавсумига қанчалик тайёргарлик кўрилган? Вилоят раҳбари айнан шу масала билан қизиқди ва энг аввало, иситиш қозонхонасини бориб кўрди.
Маълум бўлишича, муассасадаги иситиш қозонлари ва тармоқлар мавсумолди синовдан ўтказилган.
-Ўтган йилги аномал совуқ пайтларида ҳам бизда муаммо кузатилмаганди. Иссиқлик тизими барқарор ишлаб турганди. Нима бўлганда ҳам биз учун мактаб иссиқ бўлса, ўқувчиларимиз совқотмай ўқиса бўлди,-дейди мактаб директори Ойнисо Ҳожиева.
Ботир Зарипов мактабнинг синф хоналари ҳолатини ҳам кўздан кечирди. Мактаб маъмурияти ва тизим мутасаддиларига таълим сифатини янада ошириш, олий таълимга қамров кўрткичларини ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

“Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Дўстлик” қишлоқ врачлик пункти 1996 йилда қад ростлаган. 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида реконструкция қилинган ва замонавий жиҳозланган. Ўтган йилда оилавий шифокорлик пункти мақоми берилган муассаса ҳудуддаги 3 мингга яқин аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатади.
Ботир Зарипов бу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича яратилган имкониятлар билан танишди. Стационар даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Шароитлар борасида беморлар фикри билан қизиқди.
Шунингдек, вилоят раҳбари муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, жумладан, табиий газ, электр энергияси тармоқлари, иссиқ ва совуқ сув, канализация тизимларининг ишлаш тизими билан ҳам танишиб, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Шунингдек, муассаса ҳовлисида кўчатлар ўтқазилди.

#яшил_макон
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз томонидан жорий йил 11 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдирилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.
Ботир Зариповнинг Қоровулбозордаги ўрганишлари доирасида Сардоба тарихий обидаси жойлашган ҳудудда дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Унда ободликка ҳисса қўшишни ният қилган нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қайд этиш жоизки, туман марказига кираверишдаги бўш ерлар махсус техникалар ёрдамида ағдарилиб, кўчат экишга тайёрланди. Атрофи ободонлаштирилди.
Вилоят ҳокими мазкур ҳудудда иссиқ ва шўрга чидамли кўчатларни ўтқазиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди. Ҳар бир кўчатни белгиланган талаблар асосида қуриш, парвариш қилишда алоҳида масъул ходимни бириктириш зарурлигини таъкидлади.
Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Қоровулбозор деҳқон бозори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017–2019- йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келтирилган эди. Натижада 17 та савдо ўрнига эга бўлган очиқ павильон ва 32 та икки қаватли савдо дўкони, шунингдек, гўшт, сут, балиқ, мева-сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган алоҳида павильонлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Қисқа айтганда, янгиланган деҳқон бозорида тадбиркор, фермер ва деҳқонларга ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотишлари учун зарур шарт-шароит ҳозирланди.
Ботир Зарипов мазкур бозорда ҳам бўлди. У ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди. Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, вилоят раҳбари бозор ҳудудини ободонлаштириш, нарх-наволар асоссиз ўсишининг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Туманда 73 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, уларнинг 51 таси “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Мазкур кўп қаватли уйларда ҳам мавсумни кўнгилдагидек ва беталофат ўтказиш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар мавжуд кўп қаватли уйларнинг 260 кв.м том қисми таъмирланган, 6 та уйнинг фирамуга ойналари ўрнатилган, 11 та уйнинг электр шитларидаги носозликлар бартараф этилган. 19 та уйларнинг ер тўла қисми тартибга келтирилган.
Ботир Зарипов мутасаддилар ҳамроҳлигида айнан “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли турар жой биноларини мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов биноларнинг фасад қисми ва кириш йўлакларини таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш, коммунал соҳа вакиллари томонидан кўриклар ўтказиш, ёнғин ва турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш ишларига етарлича эътибор қаратилмаганлигини алоҳида таъкидлади.
Қолаверса, вилоят раҳбари ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларни бу борада қийнаб келаётган муаммоларини тинглади. Шундан келиб чиқиб, мавсумга тайёргарлик ва ободонлаштириш бўйича аниқланган камчиликлар, билдирилган таклифлар юзасидан тегишли куч воситалари жалб этилиб, амалий вазифаларга киришилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар Қоровулбозор туманида аграр тармоқда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросини ўрганишмоқда. Ўрганишларнинг дастлабки манзили "Навбаҳор" ҳудудидаги Оқмурод Жўраев раҳбарлигида боғ бўлди.
Ўн гектарлик мазкур боғда ўрик ниҳоллари экиб парваришланган. Бироқ боғ-токзорлар орасида экинлар экиб етиштириш, бу орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган топшириқлар бажарилмаган. Аниқроғи, боғ ер майдонига тўқсонбости усулида экин экилмаган. Ер майдонлари бегона ўтлардан тозаланмаган.
Ботир Зарипов ҳудуд сектор раҳбарларини белгиланган ишларни бажаришга лоқайд муносабатда бўлиб келаётганини таъкидлади. Йўл қўйилган камчиликлар учун масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бу соҳадаги муаммолар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.
Бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш. Ҳисоб-китобларга кўра, Бухорода бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 1 млрд 380 млн куб метр ёки 37 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлаяпти.
Шу боис Бухоро вилоятида ҳам канал ва ариқларни бетонлаштириш ишлари жадал олиб бориляпти.
Жорий йилда давлат дастури асосида марказлашган капитал маблағлари ҳисобидан 78 километр, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари ҳисобидан 360 километр узунликдаги туманлараро ва хўжаликлараро канал ҳамда ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган.
Ботир Зарипов "Оқ олтин тола" МЧЖ шаклидаги пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган ички тармоқларни бетонлаштириш ишлари билан танишди.
Бобир Холбозоров раҳбарлик қилиётган хўжалик ихтиёрида 280 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, улар тўрт километрлик ички ирригация тармоқлари орқали суғорилади. Умуман, тумандаги 427 километр ирригация тармоқларидан 80 километри бетонлаштирилмаган.
Ботир Зарипов бетонлаштириш ишларини лойиҳа орқали амалга ошириш, ишда сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, масъулларга муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берди.