BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.6K subscribers
70K photos
10.6K videos
20 files
38K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#Когон_шаҳри

Бухорои Шариф маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактаби 1976 йилда қурилган. 1076 ўқувчи ўрнига эга муассасада ҳозирда 1000га яқин ўғил-қиз ўзбек ва рус тилларида таълим-тарбия олишмоқда.
Ботир Зарипов ушбу мактабда бўлиб, қишга тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнлари билан танишди. Ўқув хоналарида бўлиб, ўқувчи ва педагоглар билан суҳбатлашди.

Мактаб психологи билан суҳбатда ўқувчиларнинг руҳиятида қандай ўзгариш бўлаётгани билан қизиқди.

Қолаверса, ўқувчиларнинг олий таълимга қамрови, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида сўради. Мактаб ҳовлисига дарахт кўчатлари экди.

Ўқувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.

Якунда мактабни реконструкция қилиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#Когон_шаҳри

Ўрганишлар "Темирйўлчи" маҳалласида давом этди. Дастлаб вилоят раҳбари 10-ИДУМда бўлди. Мактабнинг 920 ўринли ўқув биноси 1937 йилда қурилган. Ўқувчилар сони кўпайгани ортидан 2018 йилда мактабга қўшимча 180 ўринли бино барпо этилган.
Ботир Зарипов дастлаб мактабда таълим сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар, ўқувчилар қўлга киритаётган муваффақиятлар тақдимоти билан танишди.

Шундан сўнг мактабнинг қишга тайёргарлик ҳолати, қозонхоналарнинг шайлиги кўздан кечирилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шу маҳалладаги 140 ўринли МТТ 1962 йилда бунёд этилган. Икки қаватли муассасада ҳозирда 173 нафар болажонлар тарбияланмоқда.

Ботир Зарипов муассасадаги шароитларни ҳам ўрганди. Қозонхоналар ҳолатини кўздан кечирди. Боғча маъмуриятидан муаммолар ҳақида сўради. Ёнғин хавфсизлиги бурчагининг носоз ҳолатдалиги бўйича эътирозларини билдирди.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#Когон_шаҳри

"Темирйўлчи" маҳалласидаги кўп қават уй-жойлар. Уйлар атрофи чиқиндилардан тозаланмаган. Тўрт-беш йиллар аввал бошланган қурилишлар якунига етказилмаган. Қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва архитектура талабларига мос эмас. Мазкур манзилда бўлган Ботир Зарипов мутасаддиларга кескин эътирозларини билдирди.

-Маҳаллада еттилик дедик. Қани уларнинг ўрни? Нега бу ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган? Қолган масъуллар нима иш билан машғул бугун, -деди вилоят раҳбари.

Шаҳар ҳокимлигида маҳалладаги бешлик вакиллари билан ўтказилган учрашувда мавжуд ҳолат муҳокама қилиниб, вазиятни ўнглаш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик

Бугун, 16 ноябрь эрта тонгда Бухоро спорт мажмуаси ўйингоҳида Бухоро шаҳрида 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, тайёргарлик жараёнларини якунлаш бўйича тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг эрталабки саф кўриги ўтказилди.

Саф кўригида иштирок этган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп қаватли уйларда кўрилган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларидаги аниқланган камчилик ва муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Айниқса, қозонхоналарнинг техник ҳолати соз ҳолда бўлишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолитини жадаллаштириш, табиий газ, электр энергияси, оқова тармоқларида аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан вазифалар ва муддат белгиланди.

— Ўтган йилги аномал совуқ шароитидаги аччиқ тажрибалар бугун ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Ўтган йилдаги хатолар такрорланмаслиги бугунги ҳаракатларимизга боғлиқ, - деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, вилоят раҳбари ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Саф кўригида кечаги куннинг вазифалари муҳокама этилиб, бугун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#электр_энергияси
#қишга_тайёргарлик

Кундалик турмушда ва иш фаолиятида электр энергиясининг ўрни ва аҳамияти нечоғли беқиёс эканини ортиқча изоҳлашгна ҳожат йўқ, албатта. Зеро, ўтган йилги аномал совуқ, изғиринли мавсумда тизимда кузатилган етишмовчилик ва муаммолар аҳоли хонадонлари ва саноат корхоналарини узлуксиз энергия билан таъминлаш ҳамиша долзарб эканидан далолат бериб турибди.

Шундан келиб чиқиб, 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан белгиланган давлат дастурлари ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, шу кунларда Пешку туманининг “Малишояк” ҳамда “Сўсана” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Соҳа ходимлари томонидан Малишояк қишлоғида 15 дона мустаҳкам темир-бетон таянчлар тикланди, электр узатиш тармоқлари янгиланди, икки дона 100 кВА қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди. Шунингдек, туманнинг Сўсана қишлоғидаги қўлбола ўрнатилган симёғочлар ўрнида 16 дона таянчлар қурилди. Ҳозирда 500 метр узунликдаги замонавий СИП кабелларини тортиш ишлари бажарилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Хабар бериб бораётганимиздек, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларга ташрифи давомида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати, бозорлардаги мавжуд шароитлари, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига эътибор қаратмоқда. Айни пайтда вилоят раҳбари бошчилигидаги Олот туманида бўлиб туришибди.

Ўрганишлар туман деҳқон бозоридаги мавжуд ҳолат билан танишишдан бошланди.

Ботир Зарипов бу ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди.

Маълум бўлишича, "Сайлиев Фарҳод" ЯТТ томонидан ҳозирда 140 тонна пиёз, 70 тонна картошка захира қилинган.

Ботир Зарипов тадбиркор Зулфилло Болтаев билан мулоқотда қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилишдаги муаммолари билан қизиқди. Тадбиркор бу борада унга 400 млн сўм кредит маблағи зарурлигини билдирди.

Муаммо тез орада ҳал қилинадиган бўлди.

Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари бозор ҳудудини ободонлаштириш, нарх-наволар асоссиз ўсишининг, сифатсиз, тез бузилувчан ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Маърифат" маҳалласида жойлашган 2- мактабгача таълим ташкилоти 1980 йилда қурилган. 2 қаватли бинодан иборат маскан 120 ўринга эга бўлиб, ҳозирда 150 нафар болажон тарбияланмоқда.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу маскан бўлди. Ботир Зарипов аввало муассасанинг иситиш тизими ҳолати билан қизиқди. Қозонхонанинг қишга тайёрлиги ҳолатини кўздан кечирди.

Шу боғча мисолида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ёнғинга қарши кураш бурчаклари шай ҳолда бўлишини таъминлаш, электр энергияси ва иситиш тизимларидаги муаммоларни бартараф этиш, боғчалар атрофини ободонлаштириш каби масалалар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Муассаса ҳовлисига яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Шайхлар" маҳалласидаги 16-умумтаълим мактаби 1987 йилда қурилган. 2 қаватли бинодан иборат маскан 420 ўринга эга бўлиб, ҳозирда 422 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда.
Мактаб жамоасининг ҳамжиҳатлиги билан муассаса кетма-кет уч йилдан бери опен бюджет лойиҳасида ғолиб бўлиб келмоқда. Жумладан, 2021 йилда лойиҳа доирасида мактабнинг деразалари янгиланди. Бунинг учун 200 млн сўм маблағ сарфланди. 2022 йилда 1 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига мактаб тўлиқ таъмирланди. Жорий йилда мактабда лойиҳа доирасида футбол майдони қурилди.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу мактаб бўлди. Ботир Зарипов аввало мактабнинг иситиш тизими ҳолати ва кўмир таъминоти билан қизиқди. Қозонхоналарни кўздан кечирди.

Мактаб раҳбариятидан ўқувчиларнинг  олий таълимга кириш кўрсаткичлари, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўради.

Мактаб атрофини ободонлаштириш ишларига юқори баҳо бериб, бошланган эзгу ишларни давом эттириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Кесакли" маҳалласида қарийб уч минг аҳоли истиқомат қилади. Унинг 1431 нафари ёшлар.

-Маҳалламиздагиларнинг оғзибирчилиги билан опен бюджетда тўрт марта ютиб чиқиб, йўлларимизни, мактаб боғчаларни таъмирладик, қуёш панеллари ўрнатдик. Қисқа айтганда, опен бюджет орзуларимизга қанот бўлди, -дейди маҳалла ёшлар етакчиси Хуршид Рўзиқулов.

Дарвоқе, бу йил ҳам кесаклиликлар лойиҳада фаол иштирок этиб, 9 мингга яқин овоз тўплашди. Натижада маҳаллада узоқ йиллар давомида қаровсиз ётган ерда футбол, волейбол ва баскетбол майдончаларидан иборат мажмуа қурилди. Бундан аҳоли ва ёшларнинг кайфияти жуда баланд.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар бугун мазкур мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этишди.

Вилоят раҳбари қишлоқ аҳолисини мажмуа очилиши билан қутлади.

-Ҳурматли Президентимизнинг узоқни ўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлари мана, чекка қишлоқларда ҳам ўз самарасини беряпти. Бир ўйлаб кўринг, 5-6 йил илгари бюджет пулини одамларнинг ўзи танлов орқали тақсимот қилади деса, кимдир ишонармиди. Мана шундай кунларга ҳам етиб келдик. Бу одамларга қаранг қандай кайфият беряпти, деди Ботир Зарипов.

Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар яратиб берилаётган имкониятлар учун Президентимизга миннатдорлик билдиришди.

Шу куни вилоят раҳбари қишлоқ аҳли билан бир пиёла чой устида мулоқот қилди. Ўзаро суҳбатларда мамлакатимиздаги ҳаётбахш ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Тилларда бугунги дориломон кунларга шукроналик янгради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Кўлчовдир маҳалласида яшовчи Яхшимурод Чориев узоқ йиллар колхозда трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Шу меҳнати ортидан тўрт фарзандни улғайтирди, эл қаторига қўшди, уйли-жойли қилди.

Бугун эса Яхшимурод Чориев яна бир ташаббуси ортидан элнинг оғзига тушди. Аниқроғи, у ҳовлисига яқин ҳудуддаги ташландиқ ҳолда ётган қарийб бир ярим гектар шўрхок ерни унумдор ерга айлантириб боққа айлантирди. Ўрик, гилос, қароли каби мевали дарахт экиб парваришлади. Улар бу йил ҳосилга ҳам кирди. Бир томонда тут плантациясини барпо қилди. Айни кунда эса у 15 минг узум қаламчаларини етиштириш билан банд. Ўзи тракторчи эмасми, ихчам ҳайдов техникасини ҳам шай қилиб қўйган.

Ботир Зарипов Яхшимурод ака яратган боғда ҳам бўлди. Унинг омилкорлигига юқори баҳо берди. Унинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube