BUXORO.UZ | Расмий канал
25.6K subscribers
64.3K photos
10.2K videos
20 files
36.8K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
⚡️Вилоят Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларга махсус сертификатлар топширилди

Ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар олиб борилиб, тизимда кадрлар малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли фармойиши талаблари ижроси юзасидан Мудофаа вазирлигига қарашли 28803-сонли ҳарбий қисмда бир қатор соҳа ходимлари малака оширдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

#Билдириш

Бугун, 26 март куни соат 11:30 да "Ўзбекистон 24" телеканали орқали "Инсон қадри учун" кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Унда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар Бухоро вилояти мисолида кўрсатиб ўтилади. Хусусан, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида нафақат мамлакатимизда, балки минтақамиз миқёсида ҳам энг мураккаб ва ноёб нейрохирургик амалиётлари юқори даражада амалга ошириб келинаётгани ҳақида сўз юритилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

“Чўлқувар” ва “Тинчлик” маҳаллаларида мавжуд 2 минг 200 та хонадонда 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг аксарият қисми томорқа экинларини ариқ суви билан, қолгани эса тоза ичимлик суви билан қисман суғориб келган. Барча хонадонларга ҳам ариқ сувининг етиб бормаслиги дарахтларнинг ҳосилдорлиги тушиши ва томорқа ерларида шўрланиш ошиб боришига сабаб бўлаётган эди. Ўз навбатида бу ҳудудни ободонлаштириш, турли мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишга тўсқинлик қилаётган эди.

Фуқаролар мурожаатларини инобатга олиб, ҳудуддаги барча томорқа ерларини суғориш ва ободонлаштириш мақсадида шу кеча-кундузда “Ўрта Осиё сув қурилиш” МЧЖ томонидан бетон ариқлар ўрнатилмоқда. Бундан аҳоли жуда ҳам мамнун.
Эндиликда мазкур маҳаллаларда ариқ суви таъминоти яхшиланиб, экин ерларни суғориш имконияти ортади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

Бизга етиб келган, халқимизнинг меҳнати билан бунёд этилган ёдгорликларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, уни чуқур ўрганиш, келажак авлодларга қолдириш барчамизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи лозим.

🔘 "Карвон" маданий меросни ўрганиш ва туризмни ривожлантириш маркази ташаббуси билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича тайёрланган видеороликда шу ҳақда сўз боради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube