BUXORO.UZ | Расмий канал
25.1K subscribers
67.4K photos
10.5K videos
20 files
37.5K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Шофиркон тумани "Жилвон" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 152 — "Боғиафзал қ. — Чақар қ. — Жилвон қ. — Мингчинор қ. — Ўзган қ." автомобиль йўли РК-25+52 километрида жойлашган зовур (захкаш) устидан ўтган кўприк туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида.


Оғир вазнли автотранспорт воситалари қатнови натижасида кўприк таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ белгиланган дастурлар доирасида ушбу кўприк жорий таъмирланмокда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Қоракўлда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўргазма ташкил этилди


Сўнгги йилларда кредит ажратиш тизимининг соддалаштирилиши натижасида Қоракўлда ҳам тадбиркор бўламан деган оилалар сони ортиб бормоқда. Биргина мисол жорий йил бошидан туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида фуқароларга қарийб 50 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.

Бу каби ишларни бундан кейин ҳам кучайтириш, оилавий тадбиркорликка янада туртки бериш орқали аҳолининг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида куни кеча Қоракўл туманида имтиёзли кредит асосида олиш мумкин бўлган маҳсулотлар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада йигирмага яқин мини техникалар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларга аҳолига тақдим қилинди. Тадбир давомида ўттизга яқин фуқароларга ўзини банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва бир нафар ёшга ноутбук субсидия асосида топширилди

Мазкур кўргазмада "Пробация ойлиги" доирасида бир гуруҳ пробация назоратидаги шахсларнинг ҳам иштироки таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти

⚡️Шофиркон тумани ҳокими пахта қабул қилиш масканлари тайёргарлиги, техникалар шайлигини ўрганди


👉Батафсил: (Ушбу ҳаволада)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувони_ҳаёти

Ғиждувон туман “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш ишлари бошлангани аҳолини хурсанд этди.


❇️ Дастурга кўра, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан “Бобур”, “Тахтахон” ва “Абдулла Қаҳҳор” маҳалла фуқаролар йиғинларидан ўтувчи йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

⚜️ Бугунги кунда “Амиробод” маҳалласида таъмирлаш ишлари якунланиб, “Бобур” аҳоли пунктида 800 метр масофа асфальтлаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани

Жорий йилнинг апрель ойида Жондор туманидаги "Пўлоти" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги cув сатҳидан баландлиги 15, эни 20 метрча ва узунлиги салкам 40 метр масофадаг кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машинасинин ўтиши оқибатида қулаб тушган эди.

“Пўлоти” маҳалласини Жондор туман маркази билан боғловчи кўприкда таъмирлаш ишлари бошланди. Демак, тез орада мазкур кўприк ўз атрофида 6 та қишлоқни бирлаштирган "Пўлоти" маҳалласида яшовчи 8 500 нафардан ортиқ фуқаро ва ҳайдовчилар учун катта қулайлик яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи ва вилоят фаоллари билан учрашуви давомида Ғиждувон туманини комплекс ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.

Хусусан, саноат тармоқларида, хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида мавжуд захира ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда барқарор бандлик ва хавфсиз шароит таъминланадиган иш ўринларини ташкил этиш, жумладан, туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида микролойиҳаларни ишга тушириш орқали янги иш ўринлари яратиш, бу борада мастер-режаларни ишлаб чиқиш, яширин иқтисодиётни кескин камайтириш орқали бюджет тушумларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқларни йиғиш самарадорлигини ошириш орқали бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш, янги туристик йўналишларни ташкил этиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли яшаш жойларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа йўналишларда иш олиб бориш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланганди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилган ишларни яна бир бор танқидий муҳокама қилди.

“Ғиждувон тажрибаси” асосида хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратиш, маҳаллаларда 24/7 режимда ишлайдиган хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил қилиш, саноат зоналарини кенгайтириш каби муҳим йўналишларда ҳудудларнинг ишлаб чиқилаётган мастер-режалари билан танишди.

Бу борада ўзининг таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташрифдан_сўнг
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ғиждувон_тумани

Ботир Зарипов туманнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар учун танланган ҳудудларни тегишли масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганди. Жумладан, Чорсу кўчасидан ўтувчи кўприк, “Сардор” маҳалласида жойлашган кўзи ожизлар жамияти биноси учун ажратиладиган ер майдони, меъморий қёфаси янгиланиши кўзда тутилган “Гулистон” маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойлар, “Ғиждувон тажрибаси” асосида “Зарангари” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, махсус саноат зонасини ташкил этиш мақсадида ажратилиши режалаштирилган ер майдони учун танланган ҳудудларни бориб кўрди.

Масъулларга ишлаб чиқилаётган мастер-режаларда аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари акс этиши кераклиги юзасидан топшириқ берди. Лойиҳаларни ҳам пухта-пишиқ бўлишини таъминлаш, лойиҳалар юқори стандартлар асосида тайёрланишини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Маҳалла еттилиги” ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Туманда қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачиликда агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

“Бухоро фахрий ҳунармандлари” МЧЖга қарашли маиший хизмат уйи фойдаланишга топширилди


Бухорода ҳам хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги улушини кўпайтириш, жойларда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, энг муҳими, ушбу тизимни муҳим “драйвер”га айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, хизмат кўрсатиш йўналишида ортиб бораётган эҳтиёжлар соҳага янгиликлар киритишни ва шу орқали аҳолига қулайлик яратишни тақозо этмоқда.

Галаосиё шаҳри марказида “Бухоро фахрий ҳунармандлари” МЧЖга қарашли маиший хизмат уйининг қайта таъмирдан чиқарилиши ҳам ана шундай саъй-ҳаракатларнинг амалий тасдиғидир.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши эса ҳудуд аҳолисига чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳам ўз ўрни борлигини, юртимизда яратилган имкониятлар ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланишлар янги бизнес лойиҳаларга кенг йўл очаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ушбу замонавий ва кўркам кўринишда қайта бунёд этилган маскан маҳалла аҳлини оғирини енгил қилиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим эканини эътироф этиб, марказни қуришда жонбозлик кўрсатган тадбиркор Шерзод Нарзуллаевга миннатдорлик билдирди.

Мазкур марказда эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, тикув цехи, миллий ширинликлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари сингари 10 дан ортиқ хизмат турлари ташкил этилган.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорга 400 млн сўм имтиёзли банк кредити ажратиб берилди. Натижада 10 та янги иш ўрни яратилди. Эндиликда марказда 50 нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Вобкентда “Меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

Таълим муассасалари битирувчилари бандилигини таъминлаш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда тадбиркорликни бошлашга кўмаклашиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда 15 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари 300 дан ортиқ иш ўринлари билан иштирок этди. Жумладан, 1 та йирик корхона Артел компанияси ўзларининг 100 га яқин турли йўналишдаги иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида, Артел компаниясида 10 нафар таълим муассасаларини битирган ёшлар, қолаверса, миграциядан қайтган ҳамда кам даромадли фуқаролар ишлаш истагини билдирди.

Шунингдек, тумандаги 3 та корхона ва ташкилотларга жами 14 нафар битирувчилар йўлланма асосида, шундан 5 нафари квота асосида доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, 10 нафар банд бўлмаган аҳоли вакиллари билан жамоат шартномалари тузилди. Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономаркази орқали 8 нафар ёшлар қайта тайёрлов касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилган бўлса, қолган фуқароларга ишга жойлаштириш ҳамда касбга тайёрлаш бўйича тушинтиришлар берилди.

Тадбир давомида 5 нафар битирувчи хотин-қизлар ва ёшларга субсидия асосида турли хилдаги асбоб-ускуналар берилиб, бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube