BUXORO.UZ | Расмий канал
25.8K subscribers
63K photos
10.1K videos
20 files
36.4K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
#сайёр_қабул
#Олот_тумани
#инсон_қадри_учун

Олот тумани “Арабхона” МФЙ Нурли Юлдуз кўчасида яшовчи Рўзигул Ҳазратова ҳам сўнгги йилларда маҳалласида рўй берган ўзгариш ва янгиланишлардан жуда мамнун. У вилоят ҳокими билан мулоқотда ҳам айни шулар ҳақида гапирди.

-Авваллари кўчамизда юриб бўлмасди. Ёзда чанг, қишда лой-ботқоқ бўлиб кетарди. Жуда қийналардик. Президентимизга минг раҳмат. Маҳалламизнинг 3 км йўли асфальт қилиб берилди. Маҳалламиздаги мактаб ва боғча янги қурилди. Бундан маҳалламиз аҳли жуда миннатдор. Биз, нуронийлар эса қўлимиз дуода: халқимиз бахтига Юртбошимиз омон бўлсинлар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
#сайёр_қабул
#Олот_тумани
#инсон_қадри_учун

Олот тумани “Ёш ботир” МФЙ Ҳамкорлик кўчасида яшовчи Шаҳзод Акобиров 25 ёшда. Бухоро шаҳридаги академик лицейда таҳсил олди. Тарих фанига қизиқардию лекин хорижда ишлаб, кўп пул топиш истаги олий маълумот бўлиш орзусини сўндирди. Чет элда қурилиш объектларида ишлаб юрган кезларида фалокат сабаб ногирон бўлиб қолди. Жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди ва юртга қайтишга мажбур бўлди.

Яқинларининг кўмаги билан оёққа турди. Унда ҳамон олий таълимда ўқиш истаги бор эди. У шу истагини маҳалладаги ёшлар етакчиси Баҳром Нуриллаевга билдирди. Тайёрлов курсларида ўқиди. Бу бесамар кетмади. У Чирчиқ давлат педагогика институтига сиртдан ўқишга кирди. Контракт тўловлари “Ёшлар жамғармаси”дан амалга оширилди.
-Менга кўмак ва йўл-йўриқ кўрсатганларга миннатдорлик билдираман. Насиб бўлса, ўқишни тугатиб, олий маълумотли мутахассис сифатида педагоглик фаолиятини юритмоқчиман. Ёшларга эътибор қаратаётган Президентимизга раҳмат,-деди Шаҳзод вилоят ҳокими билан мулоқотда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Олот_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:00. Вилоят ҳокимининг Олот туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.
Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Олот туманига ташрифи чоғида маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган энг муҳим муаммоларни ўрганиш ва бу борада зарур чора-тадбирлар белгилашга ҳам эътибор қаратмоқда.

Жумладан, айни пайтда "Човдур" МФЙдаги 17-мактабда 1-секторга қарашли 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги "бешлик", маҳалла оқсоқоллари, кўча вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилиб, муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Учрашувда маҳаллалар ҳудудларини обод қилиш, аҳолининг томорқасидан самарали фойдаланиши эвазига даромад олишларига кўмаклашиш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги учрашуви Олот туманидаги 4-секторга қарашли маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “бешлик” вакиллари – маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари, нуронийлар иштирокида кечмоқда.

Мулоқотда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, одамларнинг яшаш тарзини ўзгартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада келгусида вазифалар, уларни бажариш механизмлари ҳақида сўз бормоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Маҳалла ҳудудидаги боғчани кенгайтириш, реконструкция қилиш, мактабдаги спорт зални таъмирлаш, ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш, трансформаторни янгилаш, тунги чироқлар ўрнатиш, оғир хасталикка чалинган фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказиш, оилавий шифокор пунктлари фаолиятини яхшилаш...
Учрашув давомида маҳалла масъуллари ва фаоллар шу ва бошқа бир қатор масалаларда амалий ёрдам сўраб, вилоят ҳокимига юзланишди.
Ботир Зарипов билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлаши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

— Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб боришни режалаштириб олганмиз. Бунда сизларнинг таклиф ва ташаббусларингиз муҳим ўрин тутади. Чунки одамларнинг қандай ташвиш ва муаммолари борлигини сиздан яхши биладиган киши йўқ. Мана шу бешлик тизим вакиллари фаол ва ташаббускор бўлса, маҳалла қиёфаси ҳам, одамларнинг яшаш даражаси ҳам ўзгаради. Шу боис сизлар билан бежизга бирма-бир гаплашмадик. Ва бугун айтилган муаммолар фақат қоғозда қолиб кетмайди. Бу бўйича аниқ чоралар кўрамиз. Шу ўринда маҳаллани ободонлашлаштириш, фуқароларнинг айрим муаммоларини ечишда ўзларингиз ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатиб, иш кўришингизни сўрайман, – деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#йўлсозлик
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Денов маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4Р - 77 "Қоракўл ш. - Янгибозор қ.- Хўжадавлат темир йўл станцияси " автомобиль йўлининг 15-37 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Жорий таъмирлаш ишига 20 яқин йўлсоз-мутахассис, 10 дан ортиқ махсус техника ва механизм жалб этилди.

Олот туманида жорий йил учун белгиланган дастур асосида умумфойдаланишдаги 10,5 километр масофадаги йўлларда таъмирлаш-реконструкция, асфальт, шағал ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, йўл ёқаларига ҳам эътибор қаратилиб, мунтазам равишда чиқиндилардан тозалаш, оқлаш-бўяш ишлари олиб бориляпти, автобекатлар ва йўл белгилари таъмирланяпти, йўл четлари, айланма ва бурчакли ўтказмалар ичига гул кўчатлари экилиб, парваришланиб келинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Олот_тумани

"Olot cotton cluster" МЧЖ томонидан жорий йилда Олот туманида минг гектар ерда серҳосил “Бухоро 8” навли пахта экиб парваришланди. Шундан 200 гектарида плёнка остига экилган. Шунингдек, кластер ҳудуддаги 147 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги 7 минг гектарда пахта ҳосилини етиштириш бўйича шартнома қилган.
Барча ҳудудларда бўлгани каби Олотда ҳам айни пайтда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар мазкур туманда ҳам бўлиб, йиғим-терим суръатининг бориши, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, мутасаддилар “Файзулла Хўжаев” ҳудудидаги " Жумагелди" фермер хўжалиги пахта майдонларида йиғим-теримга жалб этилган теримчилар билан суҳбатлашди. Уларга яратилган шарт-шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётганлиги, қўшимча рағбатлантиришлар билан қизиқди.

Шуҳрат Оққиев раҳбарлигидаги хўжалик ихтиёридаги умумий ер майдони 100 гектардан иборат. Шундан 67 гектарига пахта экилган. Кластер билан тузилган фючерс шартномасига кўра 246 тонна ҳосил топширилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 162 тонна ҳосил жамғарилди. Мавсум якуни билан ҳосилдорлик 42 центнерга етказилиши ният қилинмоқда.

Вилоят ҳокими масъуллар билан мавсум тадбирларини тўғри ва сифатли амалга ошириш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш хусусида суҳбатлашди. Отряд сафига бириктирилган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини йиғим-теримга жалб қилиш кераклигини таъкидлади. Дала четида теримчилар учун сув, чой, иссиқ овқат каби барча шарт-шароитларни ташкил этиш ишларини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Хабар бериб бораётганимиздек, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларга ташрифи давомида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати, бозорлардаги мавжуд шароитлари, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига эътибор қаратмоқда. Айни пайтда вилоят раҳбари бошчилигидаги Олот туманида бўлиб туришибди.

Ўрганишлар туман деҳқон бозоридаги мавжуд ҳолат билан танишишдан бошланди.

Ботир Зарипов бу ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди.

Маълум бўлишича, "Сайлиев Фарҳод" ЯТТ томонидан ҳозирда 140 тонна пиёз, 70 тонна картошка захира қилинган.

Ботир Зарипов тадбиркор Зулфилло Болтаев билан мулоқотда қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилишдаги муаммолари билан қизиқди. Тадбиркор бу борада унга 400 млн сўм кредит маблағи зарурлигини билдирди.

Муаммо тез орада ҳал қилинадиган бўлди.

Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари бозор ҳудудини ободонлаштириш, нарх-наволар асоссиз ўсишининг, сифатсиз, тез бузилувчан ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube