BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
71.5K photos
10.7K videos
20 files
38.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#инсон_қадри_учун

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2023 йил 26 июль кунги 147-сонида Гулчеҳра Дурдиеванинг "Бугунгидан рози одамлар" сарлавҳаси остидаги мақоласи эълон қилинди. Унда Вобкент туманида ички йўлларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Жондор_тумани
#инсон_қадри_учун

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 69 нафарни ташкил этмоқда.

Мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда. Маълум ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қилинадиган масалалар алоҳида назоратга олинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Жондор_тумани
#инсон_қадри_учун

Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.

Бугун, 7 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туманида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатларини имкон қадар жойида ҳал этилгани, бу борадаги ишларни тўғри тизимда ташкил этилганидан далолат беради.

Қабулда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Жондор тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

150 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, банк, солиқ, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ каби масалаларга оид 200 га яқин мурожаат қабул қилинди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатчиларнинг 97 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди. Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Когон_шаҳри

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Когон шаҳар ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 67 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Когон_шаҳри

Соат 13.26. Фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган сайёр қабул давом этмоқда.

Қабулда таклиф ва муаммолари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 30 нафари мурожаати юзасидан бевосита вилоят ҳокими билан мулоқот қилди.

Аксарият мурожаатларда ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қабристон учун ер майдони ажратиш каби умумманфаатни кўзлаётган масалалар тилга олинаётгани бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини, уларда дахлдорлик ҳисси ошаётганини кўрсатмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Когон_шаҳри

Бухоро шаҳри Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғини Мирзо Ғофур кўчаси 13-уйда яшовчи Шаҳноза Жабборова жорий йилда хорижда ишлаб қайтди. Бугун у вилоят ҳокимининг қабулида бўлиб, гўзаллик салони ташкил этиш истаги борлигини, шунга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, ижобий ечим топилди. Шаҳноза Жабборовага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия гўзаллик салони жиҳозлари берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#инсон_қадри_учун

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида қисқа муддатда ички имкониятлар ҳисобидан Шофиркон туманининг Қуйи Чуқурак маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқ ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#тиббиётдаги_ислоҳотлар
#Инсон_қадри_учун

Тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналари билан таъминлаш чора-тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида ҳам аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати сифатини техник жиҳатдан юқори даражага кўтариш мақсадида республика ҳукумати томонидан ажратилган навбатдаги 20 дона замонавий автомобиллар олиб келинди.

"Арк" қўрғони олдидаги Регистон майдонида мазкур автомобилларни хизмат нуқталарига ва ҳайдовчиларга топширишга бағишланган тантанали саф ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаси ҳақида сўзлади, тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиларини "Янги йил" байрами ва янги автомашиналар билан табриклади.

Маълумот учун, “Volkswagen Caddy” русумли ушбу автомобиллар илғор ахборот-коммуникация ҳамда илмий-техник воситалар билан жиҳозланган. Янги автомашиналар шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, уларда ҳаракатланиш пайтида ҳам беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Хўжайли туманидаги 8 та оиланинг никоҳ ва 10 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказиб берилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️📣 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади!

Бунда:

1️⃣Лойиҳалар киритиш: 1–20-февраль;
2️⃣Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11-март;
3️⃣Овоз бериш: 12–31-март саналари давомида ўтказилади.

🪙Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўм дан ортиқ маблағ йўналтирилади!

‼️Эслатма! Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

#ташаббусли_бюджет #open_budget #инсон_қадри_учун

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube