BUXORO.UZ | Расмий канал
26.5K subscribers
61.2K photos
9.95K videos
20 files
36K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
⚡️Вилоят ИИБ бошлиғи профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қурилиши жараёнини кўздан кечирди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шухрат Алиев Вобкент туманида бўлиб, тааллуқли мутасаддилар ва вилоят ИИБ масъул раҳбарлари иштирокида туманнинг «Работи Охун» маҳалласида профилактика инспектори учун хизмат уйи қуриш жараёни билан яқиндан танишди.

Бунда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, ходим ва унинг оила аъзолари учун яратилаётган замонавий қулайликларни жойига бориб ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бошқарма бошлиғи қурилишни белгиланган график асосида қисқа фурсатларда сифатли олиб бориш, қурилиш моллари, зарурий техника ҳамда бошқа воситаларнинг етарлилиги ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, аниқланган муаммоли масалалар юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#орамиздаги_одамлар

⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тақдим этади:

"Ибрат
". Пётр Горов ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоятида 2-сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида “Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви” тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, сектор раҳбарлари томонидан 53 та маҳаллада ўтказилган учрашувлар давомида 400 нафардан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган.

Қайд этилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, учрашув давомида 100 нафардан ортиқ ёшларнинг мурожаатлари ҳал қилиниб, ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли масъулларга бириктирилиб, сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Жумладан, 35 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди, 50 нафар эҳтиёжманд ишсиз ёшларга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди, 5 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратиб берилиши таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш-тиклаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Қиртай” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан қарийб 1 км ва “Баландмачит” МФЙ ҳудудидаги ички хўжалик автомобиль йўлидан 2 км қисми асфальт қилинди. Бу каби ишларга қирққа яқин йўлсоз-мутахассис, ўнлаб махсус техника ва механизм жалб этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Бухоро кулолчилик мактаби давомчилари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube