BUXORO.UZ | Расмий канал
24.9K subscribers
68.1K photos
10.5K videos
20 files
37.7K links
Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали

Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot

Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй
Download Telegram
BUXORO.UZ | Расмий канал
Photo
Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) мамлакатимиздаги ҳамкорлари – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда давлат идораларида ишловчи ходималар учун Бухоро шаҳрида икки кунлик семинар ўтказмоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат идоралари ва чегарага яқин ҳудудлар маҳаллий ҳокимият органлари ходималари учун гендер масалаларига бағишланган мазкур семинарга, шунингдек, давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Бухоро, Хоразм, Новоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги бошқармалари вакиллари ҳам таклиф этилди.
4-компонент доирасидаги семинар диққат-эътиборни инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва заиф гуруҳларга қаратган ҳолда маҳаллий иқтисодий ривожланиш орқали чагарага яқин ҳудудларда турмуш шароитини яхшилар мақсадида трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муайян мақсадларига мувофиқ ўтказилмоқда.
Тадбирни Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова очиб берди.
Тренинг давомида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар экспертлари Чегараларни бошқариш ва хавфсизлик дастури, МЦРМП/ICMPD катта маслаҳатчиси Моника Вебер ҳамда Чехия техник университети доценти Барбора Вегрихтова халқаро гендер муаммолари ҳақида батафсил таништириш беришмоқда.
Маълумот учун: Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) Европа Иттифоқининг Ҳамкорлар консорциуми ҳамда Миграция сиёсатини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#1_kub_gaz_tejang

💥Тежамкорлик болаликдан бошланади

"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ziyorat_turizmi2022
#Buxoro

Бухорода 2-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтган "Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги" доирасида қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Тадбирда 10 дан ортиқ давлатдан хорижий делегатлар, дин уламолари, туристик компаниялар вакиллари иштирок этишди. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давомида қатор, халқаро миқёсидаги соҳага оид англашув меморандумлари имзоланди, B2B учрашувлар ўтказилди.

Ҳафталик якунида хорижлик юқори мартабали меҳмонлар ҳунарманд Акмал Муҳиддиновнинг "Баҳоуддин Нақшбанд" ҳунармандчилик марказида бўлиб, бу ердаги галерея, ёғоч ўймакорлик устахонаси, каштадўзлик санъати каби йўналишлар фаолияти билан танишишди. Шунингдек, Бухоро "Оши софи" си, кўк сомса, тандир кулчаси каби таомлар тайёрланиши бўйича маҳорат дарсларини томоша қилишди.

Бухорода бўлиб ўтган тадбир кўтаринки кайфият ва қатор давлатлар билан зиёрат туризми йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши билан аҳамиятли бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube