Бургут
40.5K subscribers
8.18K photos
4.76K videos
15 files
1.99K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Қашқадарёда фуқаро Қизил китобга киритилган 12 бош эчкиэмарни еб қўйди

61 ёшли кекса фуқаро касалликларга даво бўлади деб, 32 бош эчкиэмарни овлаган ва улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган. Суд унга 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси ва 142 млн сўмлик жарима белгилаган.

@burgutuzb
Мактаблар жойлашган кўчаларга тезликни чекловчи белгилар ва радарлар ўрнатилмоқда

Ушбу ҳудудларда тезликни чеклаш вақти дарс бўладиган кунлари, соат 07:00 дан 20:00 гача қилиб белгиланган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг Ашкелон шаҳрига келиб тушган ракета тасвирга тушиб қолди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги Садриддин Айний кўчасида 17 ёшли бола икки нафар дўсти билан Нексия 3 автомобилини катта тезликда ҳайдаб кетаётганида, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада автомобилда аввалига ёнғин чиққан, кейинроқ эса портлаган. Машина ичида бўлганларнинг ҳолати номаълум.

@burgutuzb
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёлларга 1 ноябрдан 30 ноябргача авиачипталар учун 25%лик чегирма беради. Чегирма маҳаллий рейсларнинг эконом классларига амал қилади.

@burgutuzb
Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди

Бугун, 17 октябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокуратураси биносида Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича ҳозирда Тошкент шаҳар харбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен "пулим йўқ, ейишга ноним йўқ", деб нолиб юрганингда одамлар турган жойида пул топиш йўлини қилмоқда.

@burgutuzb
Ижтимоий тармоқларда Россия президенти Владимир Путин араб тилида гапириб мусулмонларни қўллаб-қувватлади деган мазмунда видео тарқалмоқда.

Сал эътибор билан қарасангиз, видео шунчаки монтаж, устига овоз ёзилиб, лаби (технологиялар кучини қаранг) шунга мослаб монтаж қилинганини сезиш қийин эмас.

Ўзингизни, асосийси 100 минглаб обуначиларингизни алдаманг.

@burgutuzb
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Соҳибназаров тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@burgutuzb
Наманганда мактаб ўқувчиси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди

16 октябрь куни 3 нафар номаълум шахслар Давлатобод туманида жойлашган 5-сонли мактаб олдига келиб, ушбу мактаб ўқувчиси бўлган 16 ёшли Лутфуллаев Азизбек Авазбек ўғлини мактабдан чиқаётган вақтида автомашинага солиб ўғирлаб кетган.

Иккинчи фотосуратда болани ўғирлаб кетган шахслардан бирининг фотороботи тақдим этилган.

@burgutuzb
Нидерландияда аёл ўзининг протезли қўлини онги билан бошқара бошлади

Халқаро олимлар гуруҳи протезни инсон суяги, мушаклари ва нервларига улашни уддасидан чиққани айтилмоқда.

Эндиликда ушбу протез эгаси бўлган аёл ўзининг сунъий қўлидан ҳудди ҳақиқий қўл сингари фойдалана олади, уларнинг орасидаги ўхшашлик 80%ни ташкил этмоқда.

@burgutuzb
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

Шунингдек, хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинган.

@burgutuzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Республика пахта режаси бажарилибди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Швецияда Исроилни ҳаракатларидан норозилар полиция машинасига Молотов коктейлини улоқтиришди.

@burgutuzb
Исроил Ғазо Секторидаги шифохоналардан бирига зарба берди.

Натижада камида 500 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти ҳалок бўлгани айтилмоқда.

@burgutuzb