Бургут
42.4K subscribers
7.51K photos
4.35K videos
13 files
1.89K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Депутатларимиз бирдан фаоллашадиган вақтлар келган кўринади: 27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.

@burgutuzb
"Исталган вақтда, исталган жойда дебат қилишга тайёрман" деган Трамп, Харрисни дебат бўйича сўровига рад жавобини берди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жамоаси Демократик партия номзоди вице-президент Камала Харрисни аввалроқ режалаштирилган юзма-юз учрашувга таклиф қилганидан сўнг у билан дебатлардан воз кечди.

Трамп вакили Стивен Ченг "демократлар ўз номзодларини расман аниқламагунларича, дебат режалари тугалланмайди" деб айтди.

"Исталган вақтда, исталган жойда" деган гап қаерда қолди?" - деб Трампни устидан тролл қилиб ёзди Харрис Трампнинг рад жавобига жавобан Х ижтимоий тармоғида.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобусни “илон изи” услубида ҳаракатлантирган ҳайдовчи ишдан олинди ва ҳайдовчилик гувоҳонмасидан маҳрум қилиниш арафасида.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Президентлигига давогар Доналд Трамп Исроил бош вазири Нетаняҳуга қўл беришни ҳоҳламади

Жаҳон сиёсатшуносларнинг фикрича АҚШ Исроилни кўплаб соҳада қўллаб қувватлайди. Аммо Трамп бошқачароқ фикрда...

@burgutuzb
Хайр Жентра

Бугун Асака машина заводида сўнгги Жентра ишлаб чиқарилди

11 йил ичида қарийб ярим миллионта Жентра ишлаб чиқарилибди, Жентра хам тарихда қолди!

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро

Тартибсиз қурилишлар юртидаги реал аҳвол

@burgutuzb
Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзоси аввал ўлдирилиб, кейин уйига қўшиб ёқиб юборилди

26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлган, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (33 ёшли эркак, 25 ёшли аёл, 3 ва 2 ёшли бола ва 6 ёшли қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида икки кунлик тадбир давомида катта партиядаги ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинибди

Вилоятда Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан ўтказилган рейдда акциз маркасиз 686 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари ва 383 дона контрафакт спиртли ичимликлар ашёвий далил билан мусодара этилди.

Кўриниб турибдики, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ва ноқонуний сигареталар қўлдан қўлга ўтишда давом этиб, бозори авжида. Бу шуни англатадики, бундай маҳсулотларни сотадиган чакана савдо шохобчаларида доимий тўлиқ текширув ўтказиб, назоратни кучайтириш вақти аллақачон келган.

Яна бир муҳим жиҳат, янги қонунчиликка биноан, энди шундай турдаги ноқонуний маҳсулотлар аниқланса, тадбиркорлар нафақат маҳсулотдан, балки фаолият юритиш лицензиясидан ҳам маҳрум қилинади. Бундан ташқари, улар охирги чоракдаги соф даромадининг 20 фоизигача жаримага тортилса, айрим ҳолларда эса 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади. Жазо чоралари албатта мана шундай кескин бўлиши керак, бўлмаса ҳам иқтисодий ҳам тиббий томондан зарар кўриш давом этаверади.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзоси ўлдирилиб, хонадон ёқиб юборилди. Воқеа жойидан репортаж

Жиноят 26 июлга ўтар кечаси содир этилган. Прокуратура қўлга олинган гумонланувчининг мотиви қарз муносабатлари бўлганини маълум қилди. Mарҳумнинг дўсти эса қотил уйга ўғриликка тушган деган тахминни билдирди.

@burgutuzb
+18 видео

Русларнинг Африкадаги юриши йирик муваффақиятсизлик билан тугади


Россиянинг топшириғи билан Африкада фаолият олиб бораётган “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ҳарбийлари қақшатгич зарбага дуч келишди. Улар Мали ҳукумати армияси билан биргаликда Тинзауатин шаҳрини эгаллаш учун операция ўтказган ва маҳаллий жангариларнинг жиддий қаршилигига дуч келган.

Ўнлаб ҳарбий техникалар шу жумладан 2 дона вертолёт ҳам жангариларнинг ихтиёрига ўтган.

@burgutuzb
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.

@burgutuzb
Даҳшат!!!

Ўзбекистонлик дзюдочи қиз Диёра Келдиёрова япониялик кучли рақиб, амалдаги олимпиада ва жаҳон чемпионини енгиб, кейинги босқичга ўтди

Ута Абэнинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Мағлубиятдан кейин у кўз-ёшларини тия олмади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қўлини ўпмаган болакайнинг юзига шапалоқлаб урди.

@burgutuzb
Диёра тарихий ғалаба билан финалда!

Ўзбекистонлик илк аёл спортчи ёзги олимпиада ўйинларида камида кумуш медал қўлга киритадиган бўлди. Шу кунгача ягона медал — бронза Екатерина Ҳилкога тегишли эди.

Ўзбекистонлик дзюдочи аёл ёзги олимпиада ўйинларида илк марта (камида кумуш) медал қўлга киритадиган бўлди.

Самарқандлик Диёра ўзбек спортида янги тарих ёзмоқда!

@burgutuzb
Диёра Келдиёрова — олимпиада чемпиони!

Диёра ўзбек спортида ёзги олимпиада ўйинларини ютган илк аёл спортчи!

Диёра Ўзбекистон дзюдоси тарихида олимпиада олтин медалини қўлга киритган илк спортчи!

Ўзбек қизи тарих ёзмоқда!

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Паст Дарғомда байрам бошланиб кетди

Манба

@burgutuzb
Президент Шавкат Мирзиёев олимпия терма жамоасига биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

@burgutuzb