Бургут
44K subscribers
7.36K photos
4.23K videos
13 files
1.85K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
UzAutoMotors сайтида автомобиллари нархи ошган ҳолда кўрсатилган прайслар пайдо бўлди. Унга кўра,

Жентра 169 млн сўмдан бошланиши айтилган (механик коробка шунча бўлсая?)

Cobalt нархи эса 141 млн сўмдан бошланиши кўрсатилган.

Аллақачон салонларда фақатгина 214 ва 221 млн сўмлик версиялари сотилаётган Onix 184 млн сўмдан бошланармиш😂. Бу нархдаги Onixни ўзбекистонликлар кўрмаслиги аниқ.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг Ғазо секторидаги шифохонага уюштирган ҳужуми натижасида камида 500 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Фаластин президенти қурбонлар хотираси учун мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германия канцлери Олаф Шольц ва унинг қўриқчилари Тель-Авивдаги аэропортда.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик сайёҳ Тошкент-Андижон поездида 100 минг сўм эвазига ўз жойини яхшироғига алмаштирганини айтди.

Яқиндагина нидерландиялик сайёҳ ҳам 15 АҚШ доллари эвазига Афросиёб поездида яхши жойга ўтиб олганини маълум қилган эди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми маросимида

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда поезд Sparkни уриб юборди

Ҳолат Шўрчи туманида содир бўлгани айтилмоқда. Жабрланганлар бўйича ҳозирча маълумотлар йўқ.

@burgutuzb
🏠🏢 Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас!

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

Бундан ташқари каналда иқтисодий таҳлиллар, банк ва молия соҳасига доир энг муҳим янгиликлар билан тезкор танишишингиз мумкин.
👇👇👇
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага қилинган ҳужумни кескин қоралаб чиқди

"Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз", дейилади ТИВ баёнотида.

@burgutuzb
Forwarded from SAFAR
Қизиқ, шаҳар марказида «под новостройка» бузиб ташланмаган эски уйлар ҳам бор экан. Ўйлашимча, шаҳар тарихини йўқ қилмаслик, унинг оригиналлигини, руҳини сақлаб қолиш керак. Бу одамларга бугунни кеча билан солиштириш имкониятини, қолаверса, ностальгия кайфиятини беради.

@safarblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18+ видеода сўкинишлар бор

Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида «Андижана-SGS» ва «Нефтчи» футболчилари ўртасида жанжал юзага келган.

Айтишларига қараганда рақибларига бир неча марта зарба берган андижонлик 3 рақамли футболчи бутун умрга футболдан четлатилган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир тоннадан ортиқ наша

8 октябр куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан фуқаролардан бирининг ҳовлиси кўздан кечирилганда у ерда ўсиб турган 574 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланган. Бундан ташқари, фуқаро уйининг томида 51,9 кг қуритилган марихуана гиёҳвандлик ўсимлигини сақлаб келаётгани маълум бўлган.

Олинган гиёҳванд ўсимликлар тарозига қўйилганда соф оғирлиги бир тоннадан ошиқ чиққан.

@burgutuzb
13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими 15 йилга қамалди

2019 йилда Қибрай туманида 27 ёшли шахс, АҚШдан бувисиникига таътилга келган 13 ёшли қизни зўрлаган. Қиз қўрққани сабабли ушбу воқеани яшириб келган. Орадан 4 йил ўтиб, унга нисбатдан 15 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

@burgutuzb
Биринчи хонимлар Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева 18 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамда "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида иштирок этаётган бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан бирга Пекин шаҳридаги Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.

@burgutuzb