23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.8K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇷🇺🇫🇮🇪🇪🇳🇴 Россия Финляндия, Норвегия ва Эстония билан чегараларда ҳарбий қисмларни кенгайтирмоқда ҳамда темир йўллар қурмоқда — Тhe Wall Street Journal

"Американинг тижорат сунъий йўлдош тасвирлари билан шуғулланувчи Planet компанияси томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, сўнгги йилларда Россия расмийлари Финляндия ва Норвегия билан чегарадош ҳудудлардаги ҳарбий қисмларни кенгайтирган, шунингдек, Финляндия, Норвегия ва Эстония билан чегаралар бўйлаб янги темир йўл тармоқлари барпо этмоқда. Экспертлар бу ҳаракатларни янги урушга тайёргарлик сифатида талқин қилмоқда", деб ёзади газета.

Европа разведкаси ходими WSJ'га берган изоҳида, Россия NATO'нинг бирлигига шубҳа солиш мақсадида алянсга аъзо кичик бир давлатга, масалан, рус миллатига мансуб аҳоли кўп бўлган Эстонияга бостириб киришга уриниши мумкинлигини айтди.

Карнеги жамғармасининг Россия ва Евроосиё дастури катта илмий ходими Майкл Кофманнинг фикрича, Россия "яқин орада" Болтиқбўйи давлатларига қарши "чекланган ҳарбий операция" ўтказиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇪🇸🇵🇹 Ғарбий Европа энергия тизимларида юзага келган катта носозлик натижасида 10 ГВтдан ортиқ қувват йўқотилди — Financial Times Узилиш сабаблари ҳалигача номаълум. Испаниянинг энг йирик электр энергияси компаниялари Endesa ва Iberdrola текширув ўтказаётганини…
🇪🇸🇵🇹 Испания ҳудудида электр таъминоти тахминан 50 фоизга тикланди — мамлакат бош вазири Педро Санчес

"Электр тармоқлари оператори маълумотларига кўра, электр таъминотининг деярли 50 фоизи аллақачон тикланган. Олдимиздаги вазифа — яқин соатларда таъминотни тиклашни давом эттиришдир. Ҳозирда мамлакатимизга электр энергияси Франция ва Марокашдан етказиб берилмоқда", — дея маълум қилди Испания ҳукумати раҳбари.

Санчес электр таъминоти қачон тўлиқ тикланишини аниқ айтмади ва айрим ишчилар сешанба куни уйида қолишига тўғри келишини қўшимча қилди.

Испания ва Португалиядаги кенг кўламли электр узилишининг аниқ сабаби ҳануз номаълум. Португалия бош вазири Луис Монтенегро "узилиш манбаи Испанияда" эканини айтганди. Педро Санчес эса Испания ҳукумати ҳодиса сабабларини аниқлаш устида ишлаётганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги хорижликларнинг мақомини тартибга солиш муддатини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади

Ҳужжат матни Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Фармон билан “Россия Федерациясида чиқариб юбориш режими қўлланилиши муносабати билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонуннинг айрим қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқаролари ўз мақомларини 2025 йил 10 сентябргача қонунийлаштиришлари зарур, акс ҳолда улар депортасия қилинади. Дастлаб бунинг учун 2025 йилнинг 30 апрел санаси белгиланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 BBC: Amnesty International инсон ҳуқуқлари соҳасида кучайиб бораётган глобал инқироз ҳақида огоҳлантирди, бунга сабаб сифатида “Трамп эффекти” келтирилмоқда

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ўзининг “Дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳолати” йиллик ҳисоботида АҚШ маъмуриятининг ҳаракатлари аллақачон мавжуд бўлган зарарли тенденцияларни кучайтираётгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро механизмларни заифлаштираётгани ва сайёрадаги миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўяётганини қайд этди.

"Трамп иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён 100 кун ичида инсон ҳуқуқларининг умумбашарий қадриятларига нисбатан тўлиқ беписандлигини кўрсатди. Унинг ҳукумати Қўшма Штатларнинг ва халқаро даражадаги хавфсизлик ҳамда адолатга хизмат қилувчи муҳим институт ва ташаббусларни тезкор ва атайлаб нишонга олди. Унинг хилма-хиллик, бошпана, ирқий ва гендер тенглиги, глобал соғлиқни сақлаш ва иқлим бўйича зарурий чораларга қарши оммавий ҳужуми бу принциплар ва институтларга илгари етказилган зарарларни янада чуқурлаштирмоқда", —деди ташкилот бош котиби Анес Калламар.

Amnesty International'га кўра, инсон ҳуқуқларига босим аввал ҳам мавжуд бўлган, аммо Доналд Трамп бу зарарли тенденцияларнинг “супертезлаткичига” айланган.

Ҳисоботда айтилишича, 2024 йилда Яқин Шарқ, Судан, Украина ва Афғонистондаги можаролар миллионлаб инсонларнинг ҳаётини издан чиқарган. Шу билан бирга, АҚШ, Россия ва Хитой каби дунёнинг энг йирик давлатлари халқаро ҳуқуқ, қашшоқликка қарши кураш ва дискриминацияга қарши ҳаракатларга жиддий путур етказмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬🇷🇺 Қирғизистон Россиядан С-300 ҳаво мудофаа тизимларини олди

Бу ҳақда республика Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов “Известия” нашрига маълум қилди. Хабарда Россия Қирғизистонга нечта тизим жўнатганига аниқлик киритилмаган.

"Бизда ҳаво ҳужумидан қўшма мудофаа тизими ишламоқда. Ҳозир биз ушбу тизимнинг элементларини олдик. С-300 тизимлари аллақачон Қирғизистон ҳудудида", — деди Имонқулов.

С-300 ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича келишув 2021 йилда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Москвага ташрифи чоғида имзоланган эди. 2023 йил ноябр ойида Қирғизистон билан қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича келишув кучга кирди.

Ҳужжатга кўра, Россия бирлашган ҳаво мудофаа тизими қўшинларининг коллектив хавфсизлик зонасида ҳаракатларини мувофиқлаштиради, Қирғизистон эса бу ҳаракатларни бошқаради. Қирғизистон ҳукумати қўшин ва техникани жойлаштириш учун Бишкекдан 20 километр узоқликда жойлашган Россиянинг Кант ҳарбий базаси ёнидан 5 гектар майдон ажратди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўт очишни тўхтатиш сулҳини эълон қилди — Кремл "Гуманитар мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ўт очишни тўхтатиш 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача эълон қилинди. Ушбу…
🇺🇦🇷🇺 Зеленский: "Биз инсонлар ҳаётини қадрлаймиз, парадларни эмас. Шу сабабли 8 майгача кутиш учун ҳеч қандай асос йўқ"

Украина президенти Россия раҳбарининг 8 майдан 10 майгача ўт очишни тўхтатиш режаси ҳақидаги баёнотига жавобан зудлик билан сулҳ келишувига эришишни таклиф қилди.

Зеленский Путиннинг таклифини “навбатдаги манипуляция уринишларидан бири” деб атади ва ўт очишни тўхтатиш учун яна бир ярим ҳафта кутиш зарурлигига ажабланишини билдирди.

"Биз одамлар ҳаётини қадрлаймиз, парадларни эмас. Айнан шунинг учун биз “8 майгача кутишга ҳеч қандай сабаб йўқ” деб ўйлаймиз. Ўт очиш бир неча кунга эмас, камида 30 кунга дарҳол, тўлиқ ва шартларсиз тўхтатилиши керак. Бу ҳақиқий дипломатик музокараларга асос бўла олади", — дея таъкидлади Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар уруш давом этса, украиналиклар унда ғалаба қозона олмайди — АҚШ вице-президенти

"Агар уруш яна бир неча йил давом этса, Украина ғалаба қозона олмайди. Шунингдек, вақт ўтиши билан бу можаронинг ядровий эскалацияга айланиш хавфи бор", — дея фикр билдирди Жей Ди Вэнс америкалик консерватив подкастер Чарли Керкка берган интервюсида.

Вице-президентнинг сўзларига кўра, матбуотда “агар уруш яна бир неча йил давом этса, Россия мағлуб бўлади, Украина ўз ҳудудларини қайтариб олади ва ҳаммаси урушдан аввалги ҳолатга қайтади” деган ғалати фикр тарқалган.

"Биз гувоҳи бўпаётган ҳақиқий ҳолат бундай эмас", — дея қўшимча қилди Вэнс.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг бир қанча ҳудудларида қор бўронлари кузатилмоқда

"Ноқулай об-ҳаво туфайли Свердловск, Челябинск вилоятлари ва Перм ўлкасида электр тармоқлари тизимида узилишлар кузатилди", деб хабар берди “Россети” компанияси.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Екатеринбургда улкан қор уюмлари ҳосил бўлган,  йўл-транспорт ҳодисалари рўй бермоқда.

"Сўнгги суткада Пермда 21 асрдаги энг кучли қор ёғиши қайд этилди. Қор қоплами баландлиги 33 сантиметрни ташкил этди", деб хабар бермоқда Перм Геоинформацион маркази.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇪🇸🇵🇹 Ғарбий Европа энергия тизимларида юзага келган катта носозлик натижасида 10 ГВтдан ортиқ қувват йўқотилди — Financial Times Узилиш сабаблари ҳалигача номаълум. Испаниянинг энг йирик электр энергияси компаниялари Endesa ва Iberdrola текширув ўтказаётганини…
🇪🇸🇵🇹 Испания ва Португалияда электр энергияси таъминоти тикланди

Испаниянинг Red Eléctrica электр тармоқлари операторининг маълум қилишича, 29 апрел куни Испанияда электр таъминоти 99 фоизга тикланган.

Португалиянинг тармоқ оператори REN эса 29 апрел тонгида 89 та подстанциянинг 85 таси тармоққа қайта улан ганини билдирди.

Мадрид метроси 29 апрел тонгида ишга тушди, бироқ унинг йўналишларидан бири ҳали ишламаяпти. Барселонада эса учта метро йўналиши ҳали ҳам ёпиқ. Шунингдек, Испанияда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро темирйўл қатнови ҳали тўлиқ тикланмаган.

Испания ва Португалияда электр таъминоти 28 апрел куни кундузи узилиб қолганди. Метро поездлари тўхтади, светофорлар ўчди, телефон алоқаси ва банкоматлар ишламай қолди. Мадрид аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатди, Португалия ва Испаниянинг бошқа аэропортларида эса электр таъминоти узилиши сабабли кўплаб рейслар бекор қилинди. Кенг кўламли узилишга нима сабаб бўлгани ҳали расман эълон қилинмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчилари энг кўп саргузаштларни кўрадиган касб эгалари бўлса керак. Кунига ўнлаб инсонларни кўришади, турли ғалати воқеаларга гувоҳ бўлишади.

Қўштирноқ подкастида бу сафар айнан такси ҳайдовчилари меҳмон бўлишибди. Кўринглар, улар бошидан ўтганларни гапириб беришган. Пичоқ тираганлардан, ичиб олиб каромат кўрсатган мижозларгача.

▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q
🇺🇸 CNN: АҚШ қирувчи самолёти авиаташувчи бортидан Қизил денгизга қулаб тушди

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли F/А-18 Super Hornet қирувчи самолёти Ямандаги ҳусийларга қарши операция доирасида Қизил денгизда жойлашган USS Harry Truman авиаташувчисининг палубасидан сувга қулаб тушган.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг маълум қилишича, самолётни тортиб бориш чоғида экипаж бошқарувни йўқотган ва натижада самолёт ҳамда тортувчи транспорт воситаси бортдан қулаб тушган. Экипаж аъзолари қутқарилган, бир денгизчи енгил жароҳат олган.

CNN манбасининг айтишича, авиаташувчи ҳусийларнинг зарбасидан қочиш учун кескин бурилиш қилган ва бу 60 миллион долларлик самолётнинг денгизга қулашига сабаб бўлган. 28 апрел куни ҳусийлар USS Harry Truman авиаташувчисига дронлар ва ракеталар билан зарба берганини эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM