"Украинадаги можарони давом эттираётган учинчи давлатлар, жумладан КХД, бунинг учун жавобгар ҳисобланади. Шимолий Кореянинг Украина урушидаги ҳарбий иштироки ва Россия томонидан бунинг эвазига кўрсатилаётган ҳар қандай ёрдам тўхтатилиши керак", — дея Давлат департаменти вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради Yonhap агентлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг Ватиканидаги юқори мартабали манбасига кўра, конклав санаси кардиналларнинг 26 апрел куни, папа Францискнинг дафн маросимидан кейинги биринчи ёпиқ йиғилишида белгиланган. Яқин орада бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Reuters маълумотларига кўра, дунёнинг турли бурчакларидан 80 ёшгача бўлган тахминан 135 нафар кардинал конклавда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
2005 ва 2013 йиллардаги сўнгги икки конклав икки кун давом этган. Бироқ швед кардинали Андерс Арборелиуснинг сўзларига кўра, бу сафарги конклав узоқроқ давом этиши мумкин, чунки кўплаб кардиналлар Рим папаси томонидан тайинланган бўлса-да, улар илгари бир-бири билан учрашмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzum karta oching va qulayliklarga ega bo’ling:
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar
Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar
Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering
Нашр маълумотларига кўра, Украина ўзининг мудофаа саноатини ривожлантиришни жиддий равишда тезлаштирди, хусусан, зарба берувчи дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтирди.
"Оғир артиллерия соҳаси ҳам ортда қолмаяпти. Агар 2022 йилда Украина умуман гаубица ишлаб чиқармаган бўлса, ҳозир ҳар ойда мамлакатдаги мудофаа корхоналари томонидан 20 та “Богдана” гаубицасини ишлаб чиқарилмоқда", деб ёзади Bild.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчликни истаса, у дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак. Нега 8 майгача кутиш керак? Агар тинчликка эришиш учун ҳақиқий истак бўлса, ўт очишни ҳозироқ ва исталган санадан бошлаб 30 кунга тўхтатиш мумкин, бу ҳақиқий тинчликка эришиш истаги, шунчаки кўрсатма учун эмас. Украина узоқ муддатли, мустаҳкам ва тўлиқонли оташкесимни қўллаб-қувватлашга тайёр. Биз доим камида 30 кунлик оташкесимни таклиф қилиб келмоқдамиз", — деб ёзди Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Қўшма Штатлар Яманнинг Саада шаҳридаги ноқонуний муҳожирлар марказига зарба берди. Лагерда 115 нафар африкалик муҳожир бор эди. Зарба оқибатида уларнинг 68 нафари ҳалок бўлди, 47 нафари жароҳатланди", дея хабар бермоқда ҳусийларга яқин Al Masirah телеканали.
Бу маълумотни бошқа манбалар орқали тасдиқлаш имкони бўлмади, жумладан, Пентагон вакиллари изоҳ беришдан бош тортди.
Март ойининг ўрталарида Вашингтон Қизил денгиздаги кемаларга ҳусийларнинг ҳужумларига барҳам бериш мақсадида Яманда кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. АҚШ Қуролли кучлари маълумотларига кўра, ўшандан бери Яман ҳусийларига тегишли объектларга 800 дан ортиқ ҳужум уюштирилган ва юзлаб жангарилар йўқ қилинган. Шунингдек, март ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Яман ҳусийларининг ҳужумларига чек қўйиш учун "ҳалокатли куч ишлатишга" ваъда берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ғарбий Европада электр таъминотида кенг кўламли узилиши юз берди — Тhe Sun "Деярли бутун Испания, Португалия ва Андорра, шунингдек, Франция ва Белгиянинг айрим ҳудудлари электр таъминотидаги узилишлардан зарар кўрди, натижада аҳоли электр ва мобил алоқасиз…
Узилиш сабаблари ҳалигача номаълум. Испаниянинг энг йирик электр энергияси компаниялари Endesa ва Iberdrola текширув ўтказаётганини маълум қилди. Португалиянинг E-Redes дистрибьютори вакилининг таъкидлашича, узилиш Европа электр таъминоти тизими билан боғлиқ муаммо туфайли юз берган.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса сабабли Испания ва Португалия ҳукуматларининг фавқулодда йиғилишлари чақирилди.
"Испания ва Португалияда светофорлар ишламаяпти, бу эса тирбандликларга сабаб бўлмоқда. Савдо марказлари, дўконлар ва стадионлар ёпилди. Банкоматлар ва тўлов терминаллари ишлашида узилишлар юзага келди. Аэропoртлар ёпилган, поезд ва метролар ҳаракати тўхтатилган", деб хабар беради FT.
Шунингдек, кўплаб касалхоналар захира генераторларига ўтган, операциялар кейинга қолдирилган. Ўт ўчируш, полиция ва қутқарув хизматлари фавқулодда режим ҳолатида ишламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кэролайн Левитт Россия президенти Владимир Путиннинг 8–10 май кунлари “барча жанговар ҳаракатларни тўхтатиш” ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирди.
Оқ уй вакили, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп Путинга ҳам, Зеленскийга ҳам тобора кўпроқ норозилик билдираётганини ва иккала давлат раҳбари музокара столига ўтириши керак, деб ҳисоблаётганини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ҲАМАС Исроил билан 5 йиллик тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини билдирди — АFP Ҳаракат барча исроиллик асирларни дарҳол озод қилиш ва Исроил билан беш йиллик сулҳ тузишга тайёр эканини 26 апрел куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокаралар арафасида маълум…
Исроил барча гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Ғазо секторида беш йиллик ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди
Бу ҳақда Исроилнинг Каn давлат телеканали расмий манбага таяниб хабар бермоқда.
🔥 @burchakostida
Бу ҳақда Исроилнинг Каn давлат телеканали расмий манбага таяниб хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Битим барча фойдали қазилмалардан, жумладан нефт ва газдан фойдаланишни, шунингдек, асосий энергетика активларини қамраб олади", дея хабар бермоқда нашр ўз манбаларига таяниб.
FT маълумотига кўра, келишувни имзолаш жараёнидаги муваффақиятга Қўшма Штатларнинг Украинага кўрсатилган ёрдам учун компенсация олиш талабини бекор қилишга розилиги туфайли эришилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Португалиянинг REN (Rede Elétrica Nacional) электр тармоқлари оператори маълум қилди, деб хабар бермоқда Sky News.
REN маълумотига кўра, Испанияда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши туфайли юқори кучланишли линияларда “аномал тебранишлар” юзага келган ва бу бутун Европа бирлашган электр тармоғида носозликларга олиб келган.
REN Испаниянинг бир нечa ҳудудларида, жумладан, Каталония, Астурия, Арагон ва Басконияда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш бошлангани ҳақида эълон қилди. Қаайд этилишича, тармоқни тўлиқ тиклаш учун бир ҳафта вақт кетиши мумкин.
Аввалроқ Португалияда бу ҳодисага киберҳужум сабаб бўлгани эҳтимоли ҳам тилга олинган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Германиянинг бўлажак канцлери мамлакат Ташқи ишлар вазири лавозимига Йоҳанн Вадефуллни номзод сифатида кўрсатди. Вадефулл, Киевга Германия қурол-яроғини Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун қўллашга рухсат беришни қўллаб-қувватлаган.
Мамлакат Иқтисодиёт вазири лавозимини Катерина Райхе эгаллаши кутилмоқда. Райхе E.ОN немис энергетика компаниясидаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг сиёсатга қайтмоқда. Рақамлаштириш ва давлатни модернизация қилиш бўйича янги ташкил этиладиган вазирликни эса Ceconomy концерни ва Меdia-Saturn ҳолдинги бошқаруви раиси Карстен Вилдбергер бошқариши режалаштирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига депутат Нина Варкен, Транспорт вазири лавозимига эса Патрик Шнайдер номзод сифатида кўрсатилган. Карин Прин Таълим вазири бўлиши кутилмоқда. Мерцнинг ҳамфикри Торстен Фрай Федерал канцлер девони раҳбари лавозимига номзод этиб кўрсатилган.
Шунингдек, DPA агентлиги маълумотига кўра, Ички ишлар вазирлигини Христиан-социал иттифоқи партияси вакили, Бундестагдаги ер гуруҳининг раҳбари Александр Добриндт бошқариши кутилмоқда. Ушбу партия ХДИ/ХСИ блокига киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат
Трамп эффекти? Март ойида АҚШга саёҳат кескин камайди
Халқаро сайёҳлар Қўшма Штатларга бўлган саёҳат режасини қайта кўриб чиқмоқда. The New York Times нашри журналисти Жейлан Йегинсунинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб саёҳатчилар Трамп маъмуриятининг сўнгги қарорлари, янги сиёсати ва нутқлари туфайли АҚШга саёҳат қилишдан воз кечмоқда.
Туризм иқтисодиёти тадқиқот фирмаси дастлаб Қўшма Штатларга келувчи халқаро туристлар сони 9 фоизга ўсишини тахмин қилган бўлсада, сўнгги маълумотлар 5 фоизга қисқариш сифатида янгиланган.
Баъзи европаликлар Трампга қарши норозилик сифатида АҚШга бўлган саёҳатларини қайта кўриб чиқмоқда. Миллий саёҳат ва туризм бюросининг 2025 йил биринчи чорагига оид маълумотларига кўра, халқаро ташрифлар сезиларли даражада камайган, бу пасайиш март ойида янада кучайган. 2024 йилнинг шу даври билан таққослаганда, Ғарбий Европадан (сайёҳлар ва бизнес меҳмонлар) келганлар сони ўтган ойда тахминан 17 фоизга камайган, январдан бери эса умумий пасайиш 7 фоизни ташкил этган.
Ушбу тенденция айниқса Германия, Ирландия ва Испания каби давлатларда кучайган, чунки март ойида ташрифлар 20 фоиздан кўпроқ камайган.
🔥 @burchakostida
Трамп эффекти? Март ойида АҚШга саёҳат кескин камайди
Халқаро сайёҳлар Қўшма Штатларга бўлган саёҳат режасини қайта кўриб чиқмоқда. The New York Times нашри журналисти Жейлан Йегинсунинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб саёҳатчилар Трамп маъмуриятининг сўнгги қарорлари, янги сиёсати ва нутқлари туфайли АҚШга саёҳат қилишдан воз кечмоқда.
Туризм иқтисодиёти тадқиқот фирмаси дастлаб Қўшма Штатларга келувчи халқаро туристлар сони 9 фоизга ўсишини тахмин қилган бўлсада, сўнгги маълумотлар 5 фоизга қисқариш сифатида янгиланган.
Баъзи европаликлар Трампга қарши норозилик сифатида АҚШга бўлган саёҳатларини қайта кўриб чиқмоқда. Миллий саёҳат ва туризм бюросининг 2025 йил биринчи чорагига оид маълумотларига кўра, халқаро ташрифлар сезиларли даражада камайган, бу пасайиш март ойида янада кучайган. 2024 йилнинг шу даври билан таққослаганда, Ғарбий Европадан (сайёҳлар ва бизнес меҳмонлар) келганлар сони ўтган ойда тахминан 17 фоизга камайган, январдан бери эса умумий пасайиш 7 фоизни ташкил этган.
Ушбу тенденция айниқса Германия, Ирландия ва Испания каби давлатларда кучайган, чунки март ойида ташрифлар 20 фоиздан кўпроқ камайган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Канададаги парламент сайловлари куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида "иккала мамлакат ўртасидаги чегаранинг сунъий" эканини ёзди. У канадаликларга "солиқларни икки баравар камайтириш, ҳарбий қудратни дунёдаги энг юқори даражага текинга кўтариш, нол даражали тариф ва божларга эга компанияларни тўрт баравар кўпайтириш учун куч ва доноликка эга бўлган шахсни" танлашда муваффақият тилади ва бунинг учун Канада Қўшма Штатларнинг 51-штатига айланиши кераклигини қўшимча қилди.
"Энди сунъий чизилган чегаралар бўлмайди... Қаранг, бу кенгликлар қанчалик ажойиб бўлиши мумкин. Чегараларсиз эркин кириш. Фақат ижобий томонлар, ҳеч қандай салбийлик йўқ. Айнан шундай бўлиши керак! Америка энди аввалгидек Канадани ҳар йили юзлаб миллиард доллар билан субсидиялай олмайди. Агар Канада штатларимиздан бирига айланмаса, бундан ҳеч қандай мантиқ йўқ", – деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Канададаги парламент сайлов натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги бош вазири Марк Карни етакчилик қилаётган Либерал партия вакиллари Қуйи палатада (Palata of Commons) ҳукумат тузиш учун етарли ўринларга эга бўлиши кутилмоқда", деб хабар бермоқда Канаданинг CBC ва CТV News телеканаллари.
Шу билан бирга, ҳозирча партия парламентда мутлақ кўпчилик ўринни қўлга киритадими-йўқми, аниқ айтиш учун ҳали эрта экани таъкидланмоқда.
"АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо уруши ва Канадани аннекция қилиш ҳақидаги таҳдидлари канадаликларни ғазаблантирди ҳамда Қўшма Штатлар билан муносабатларни сайловолди кампаниясининг асосий мавзуларидан бирига айлантирди", дея қайд этмоқда АFP.
Март ойида Жастин Трюдонинг ўрнига Канада бош вазир лавозимини эгаллаган Марк Карни ўз сайловолди кампаниясини айнан шу асосда ташкиллаштирди. Хусусан, у Қўшма Штатларга қарамликни камайтириш мақсадида халқаро савдони кенгайтиришга ваъда берди ҳамда Трампнинг таҳдидларини рад этди.
60 ёшли Марк Карни илгари ҳеч қачон сайланадиган лавозимда ишламаган. У бош вазир этиб тайинланишидан аввал инвестиция банкири бўлган, шунингдек, Канада ва Буюк Британия Марказий банкларига раҳбарлик қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM