23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Шунингдек, полиция фожиа айбдори қўлга олинганинини ва у 30 ёшли маҳаллий фуқаро эканлигини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Хаважа Асифнинг таъкидлашича, Покистон халқаро тергов ўтказилиши тарафдори ва ўзига қарши қаратилган айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Бу трансшахслар аёллар ёки эркаклар алоҳида фойдаланиши учун мўлжалланган жойлардан масалан, ҳожатхоналар ва кийиниш хоналаридан фойдалана олмаслигини англатади. Бироқ улар учун шундай мақсадга хизмат қилувчи алоҳида жойлар ажратилиши зарур", дейилади ҳужжатда.
Ҳозирча дастлабки шаклда тақдим этилган бу тавсиялар асосан касалхоналар, дўконлар ва ресторанлар каби муассасаларга қаратилган.
Қайд этилишича, трансаёлларга (биологик эркакларга) аёллар учун ажратилган жойлардан фойдаланишга рухсат берилмаслиги керак.
16 апрел куни Буюк Британия Олий суди жинс тушунчаси мамлакат қонунчилигида фақат биологик жинсни англатишини расман эълон қилган эди. Шунга қарамай, Олий суд шахснинг ўз жинсини белгилаши мустақил равишда ҳимояланган хусусият ҳисобланиши ва трансшахслар камситишга дуч келмаслигини кераклигини билдирган.
"Олий суднинг мазкур қарори Буюк Британия Тенглик ва инсон ҳуқуқлари комиссиясини 2010 йилда қабул қилинган “Тенглик тўғрисидаги” қонуннинг амалиётига оид тавсияларни янгилашга мажбур этди. Янги тавсиялар орасида бир жинсга мўлжалланган жойларга оид қоидалар биринчи қадам бўлиб, келгусида спорт мусобақаларига оид алоҳида кўрсатмалар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда", дея хабар бермоқда BBC.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Кейинги ҳафтада Доналд Трамп иккинчи президентлик муддатига киришганига 100 кун тўлади. Трамп жамоаси аллақачон навбатдаги 100 кун учун режа тайёрламоқда", дея хабар беради агентлик Оқ уй расмийларига таяниб.
Қайд этилишича, Трамп маъмурияти кейинги 100 кун ичида савдо келишувлари ва тинчлик музокараларига алоҳида эътибор қаратади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон Ҳарбий-денгиз кучлари бу машғулотлар "платформалар, тизимлар ва узоқ масофаларга юқори аниқликдаги ҳужум зарбаларини беришга тайёрликни тасдиқлаш ва намойиш этиш" мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, генералнинг қотиллигида гумонланиб қўлга олинган Игнат Кузинга шунингдек портловчи моддаларни ноқонуний фойдаланиш бўйича ҳам айблов эълон қилинган.
"Кузин ўз айбини тўлиқ тан олди ва уни Украина хавфсизлик хизмати ходимлари қандай қилиб ёллаганини батафсил сўзлаб берди. Генерал Москаликни ўлдириш режаси 2024 йил сентябр ойидан бери тайёрланган. Генерални ўлдиргани учун Кузинга 18 минг АҚШ доллари ваъда қилинган", дейилади Тергов қўмитаси баёнотида.
Генерал-лейтенант Ярослав Москалик 2025 йил 25 апрел куни Москва вилоятидаги Балашиха шаҳрида автомобилнинг портлаши натижасида ҳалок бўлган эди. У Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳалок бўлган ўнинчи россиялик генерал бўлди. Украина Москалликнинг ўлими юзасидан изоҳ бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган, 6 киши бедарак йўқолган, 1100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Эрон ҳукумати 28 апрелни миллий мотам куни деб эълон қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марко Рубионинг айтишича, Вашингтон яқин бир ҳафта ичида тинчлик жараёнидаги ҳаракатларни баҳолаб, музокараларда иштирокни давом эттириш масаласини ҳал қилади.
Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда Қўшма Штатларнинг Украина бўйича ҳам умид учун асослари, ҳам хавотирланишга сабаблари мавжуд.
Шунингдек, у АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмаётганини, чунки бу тинчлик музокаралари жараёнига тўсқинлик қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг хабар беришича, Хитой Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SАMR) бир қатор денгиз портлари, жумладан, Панама каналидаги портларнинг сотилишини ҳар томонлама текширувдан ўтказишни қатъий равишда талаб қилмоқда.
"Корхоналарни бирлаштириш жараёни рухсациз амалга оширилиши мумкин эмас, акс ҳолда ҳуқуқий жавобгарлик юзага келади", дея таъкидланди SAMR баёнотида.
Март ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими туфайли Гонконгнинг Hutchinson Holdings компаниялар гуруҳи Панама каналининг икки томонидаги Балбоа ва Кристобал портларини сотишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Акцияларнинг 90 фоизи Қўшма Штатларнинг Blackrock компанияси бошчилигидаги консорциумга ўтиши кутилмоқда. Турли баҳоларга кўра, битим қиймати 19-23 миллиард долларни ташкил этади.
"Пекин Панама канали орқали савдо айланмасининг чекланишидан хавотирда бўлиб, бу битимга нисбатан танқидий муносабат билдирмоқда", деб ёзади Reuters.
Трамп энг юқори давлат лавозимига қайтишидан олдин ҳам Панама канали раҳбариятига қарши фаол равишда фикр билдира бошлаган эди. Сиёсатчи Хитойга қарамликни камайтириш ва Қўшма Штатлар билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни талаб қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АҚШ президенти Доналд Трамп яқинда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет билан телефон орқали суҳбатлашганда, вазирнинг Signal мессенжери чатида рафиқаси, укаси ва адвокатига Яман ҳусийларига қарши зарба бериш ҳақидаги маълумотни юборганини маъқулламаслигини билдирган", дея хабар қилмоқда телеканал манбаларига таяниб.
Манбаларнинг маълум қилишича, Трамп Ҳегсетнинг бу ишини "болаларча хатти-ҳаракат" деб атаган, аммо суҳбат якунида унга "курашни давом эттиришни" маслаҳат берган.
Қайд этилишича, Пентагон раҳбари президент уни “фаол жангчи” сифатида кўришини истайди, шу боис у оммавий чиқишларга, хусусан телевидениедаги кўрсатувларга кўпроқ эътибор қарата бошлаган.
Исмини ошкор этмаган америкалик амалдорларга кўра, Пентагондан ахборот сизиб чиқиши билан боғлиқ можаролар туфайли Ҳегсет "кутилмаган хатти-ҳаракатлар" қилмоқда, Трамп маъмуриятидаги айрим раcмийлар эса унинг фаолияти ҳамда лавозимига нисбатан "ишончсизлик" билдирмоқда.
Тhe New York Times маълумотига кўра, Пит Ҳегсет ўз рафиқаси, укаси ва адвокати иштирок этган Signal мессенжеридаги гуруҳ чатига Ямандаги ҳусийларнинг позицияларига берилган зарбалар ҳақидаги батафсил маълумотларни юборган. Нашрнинг таъкидлашича, бу маълумотлар The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг тасодифан қўшилиб қолган бошқа чатда алмашилган маълумотлар билан деярли бир хил бўлган.
National public radio манбаларининг хабар беришича, aпрел ойи ўрталарида Трамп маъмурияти янги мудофаа вазирини излашни бошлаган. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт эса бу маълумотни "сохта хабар" деб атаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирскийнинг фронтдаги вазият ҳақидаги ҳисоботини тинглаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, фронтнинг кўплаб йўналишларида вазият "мураккаблигича қолмоқда".
"Бизнинг ҳарбийларимиз Курск ва Белгород вилоятларининг маълум ҳудудларида фаол мудофаа ҳаракатларини давом эттирмоқда", – дея ёзди Украина етакчиси Теlegram-каналида.
Шу тариқа, Зеленский Владимир Путиннинг куни кеча берган баёнотини амалда рад этди. Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов Путинга Курск вилояти КХДР ҳарбий хизматчиларининг "сезиларли ёрдами" туфайли "озод қилингани"ни маълум қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Даниянинг ТV2 телеканали хабар берди.
"Биз Қўшма Штатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик ва муносабатларни ривожлантиришга тайёрмиз. Аммо биз ўзаро ҳурмат ҳамда тенгликни хоҳлаймиз", — дея таъкидлади Нильсен.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бизнинг асосий вазифамиз — жиноятчилар ва радикалларни имкон қадар тезроқ депортация қилишни таъминлаш. Бу вазифа Суриядаги вазият имкон берган заҳоти бажарилиши зарур", — деди Нэнси Фезер Дамашққа ташрифи чоғида.
Фезер Сурияга Австрия Ички ишлар вазири Герхард Карнер билан биргаликда ташриф буюрди. Улар Суриянинг ўтиш даври ҳукумати ички ишлар вазири Анас Хаттоб билан учрашув ўтказишни режалаштиришган. Музокаралар мавзуси — Суриядаги хавфсизлик ҳолати, мамлакатнинг янада барқарорлашуви ва суриялик қочқинларнинг ватанига қайтиш истиқболлари.
"Германия фуқаролар уруши ва Асад режимидан қочган тахминан бир миллион сурияликни қабул қилган. Иш топган, тил ўрганиб, янги ҳаёт қурганлар учун Германияда қолиш имконияти бўлиши керак. Бошқалар эса, тинчлик умиди ҳақиқатга айланганида ватанига қайтади", — дея қўшимча қилди Германия ИИВ раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашр бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолцга таяниб хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM