23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франция президентининг сўзларига кўра, Украина етакчиси Киев ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу учрашув 26 апрел куни Уммонда бўлиб ўтди. Музокарларнинг учинчи босқичида АҚШ делегациясига Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эрон томонига эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилди. Бундан ташқари, ҳар икки делегация таркибига махсус экспертлар ҳам киритилган. Тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқотнинг учинчи босқичи натижалари ҳозирча номаълум.
Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдийнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар май ойи бошида давом этади. У 26 апрел кунги маслаҳатлашувлар барча иштирокчиларнинг "ўзаро ҳурматга асосланган келишувга эришиш" истагини намоён этганини қўшимча қилди.
"Музокараларнинг мақсади Эронга ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик ва Қўшма Штатларнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастур бўйича янги келишув тузишдан иборат", деб ёзади DW.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва вилоятида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Ярослав Москаликнинг ўлимига алоқадор “Украина махсус хизматлари агенти” қўлга олинганини эълон қилди.
Баёнотда қайд этилишича, ҳибсга олинган шахснинг исми Игнат Кузин бўлиб, у 1983 йилда туғилган ва Украинада яшаш гувоҳномасига эга.
Тергов версиясига кўра, у дастлаб қўлбола портловчи қурилмани сотиб олган ва кейинчалик генерал Москалик яшайдиган Балашихадаги уй ёнида турган Volkswagen Golf русумли автомобил остига ўрнатган.
Хабар берилишича, Кузин портловчи моддалар учун компонентларни Москва вилоятидаги Украина махсус хизматлари вакилларидан олган.
Қўлга олинган шахс Россия Тергов қўмитасига сўроқ қилиш учун олиб келинган. У теракт (ЖК 205-моддаси 2-қисми) ва портловчи моддани ноқонуний сақлаш (ЖК 222.1-моддаси 1-қисми) бўйича жиноят ишида гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Махфий “Космос-2553” суний йўлдоши катта эҳтимолик билан ишдан чиққан. У ядровий компонентли янги турдаги коинот қуролларини яратиш дастурига боғлиқ бўлган", дея хабар бермоқда агентлик таҳлилий маълумотларга асосланиб.
Россия “Космос-2553”ни 2022 йил февралда, Украинага кенг кўламли босқин бошланишидан сал олдин орбитага чиқарган эди.
АҚШ ҳукумати вакиллари, бу сунъий йўлдош Россиянинг коинотга Қўшма Штатлар сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядро қуролини жойлаштириш режалари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Кремл эса бу айбловларни рад этмоқда.
“Космос-2553”нинг ноодатий ҳаракатларини дастлаб 2024 йил ноябрда LeoLabs компанияси радари қайд этган эди. Декабрда ўтказилган қўшимча кузатувлар сунъий йўлдошнинг назоратдан чиқиб кетгани ҳақида "юқори ишонч билан" хулоса чиқаришга имкон берди.
"Бу кузатув сунъий йўлдошнинг энди ишламаётганини ишончли тарзда кўрсатмоқда", дея маълум қилди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази LeoLabs маълумотларини шарҳлаш чоғида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Эрон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун мамлакатнинг барча кучлари сафарбар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 26 апрел куни кундузи айни шу портда кучли портлаш содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 750 киши яраланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси Ямандан Исроил ҳудуди томон ракета учирилганини аниқлади, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракета Исроил ҳудудига кириб келмасдан олдин йўқ қилди — ЦАХАЛ матбуот хизмати.
🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканалнинг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, воқеа оқибатида қурбон бўлган ва яраланганлар бор. Автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарова Курск вилоятининг “озод қилиниши” муносабати билан баёнот берди. Унинг нутқида Шимолий Корея қўшинларининг Украинага қарши урушдаги иштирокига алоҳида ўрин ажратилди.
"Россия ва КХДР халқларининг жанговар биродарлиги шонли тарихига янги саҳифа қўшилди. Корея Халқ Армияси жангчилари Россия ва Шимолий Корея ўртасида 2024 йил 4 декабрда кучга кирган “Ҳар томонлама стратегик шериклик” шартномаси асосида Курск вилоятида бизнинг аскар ва зобитларимиз билан елкама-елка жанг қилдилар ҳамда рус ерларини душман босқинчиларидан озод этишда муҳим ҳисса қўшдилар", — дея таъкидлади Захарова.
Украина Қуролли Кучлари эса Курск вилоятининг маълум бир ҳудудларида ҳали ҳам фаол жанговар ҳаракатлар давом этаётгани ва украин қўшинлари позицияларни назорат остида ушлаб тургани ҳақида хабар берганди.
Шимолий Корея қўшинларининг урушдаги иштироки ҳақидаги маълумотлар 4 декабр санасидан бир неча ой олдин Жанубий Корея, АҚШ ва Украина расмийлари ҳамда разведкалари томонидан тарқатилган эди. Москва ва Пхенян шимолий кореяликларнинг фронтга юборилганини узоқ вақтдавомида расмий равишда тан олмаган. Бу ҳақдаги биринчи расмий тасдиқ 26 апрел куни Россия Бош штаби томонидан эълон қилинган баёнотда қайд этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Газетанинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор манбасининг маълум қилишича, Бандaр-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида натрий перхлорат сақланган контейнерлар портлаган. Бу модда қаттиқ ракета ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Аввалроқ Эроннинг давлат ахборот агентлиги расмийларга таяниб, портда кимёвий моддалар сақланган контейнерлар портлагани ҳақида хабар берган, бироқ гап қайси модда ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаганди.
"Аmbrey хусусий хавфсизлик компанияси маълумотларига кўра, март ойида Шаҳид-Ражаи портига Хитойдан "натрий перхлорат асосидаги ракета ёқилғиси" етказиб берилган.
Financial Times январ ойида бу ёқилғининг Ғазо секторидаги ҲАМАС билан уруш чоғида Исроилга қарши бевосита ҳужумлар натижасида тугаб қолган Эрон ракета захираларини тўлдириш учун мўлжаллангани ҳақида хабар берган эди.
Ҳодиса АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи раунди ўтказилган куни юз берди. Эрон расмийлари портлашни “ҳужум ҳаракати” деб бевосита тасдиқламади, бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлик хизматлари "юқори тайёргарлик ҳолатида" турибди.
Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган, яна 1139 киши жароҳат олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
"Паҳалгамдаги теракт терроризмга ҳомийлик қилувчиларнинг умидсизлик ва қўрқоқлигини кўрсатади. Кашмирда тинчлик тикланаётган, мактаб ва коллежлар фаолият юритаётган, демократия мустаҳкамланаётган, туризм ривожланаётган ва ёшлар учун янги имкониятлар яратилаётган бир вақтда, Жамму ва Кашмир ҳамда бутун мамлакат душманларига бу ҳолат ёқмади. Террорчилар Кашмирни яна вайрон қилишни истамоқда", — дея фикр билдирди Моди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Президент маъмуриятининг кадрлар бўлими янги федерал лавозимларни тасдиқламоқда ва ходимларни “Трампнинг сиёсатига садоқат” мезони асосида баҳолаб, ишдан бўшатмоқда", деб ёзади нашр.
Таъкидланишича, АҚШ ҳукуматида ишга қабул қилишга мораторий июл ойи ўрталаригача узайтирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Меhr ахборот агентлиги мамлакат расмийларига таяниб хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Маълумотларга кўра, чегарадаги отишмалар Тутмари-Гали ва Рампур ҳудудларида қайд этилган.
"Бугун кечаси Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмирнинг турли секторларида яна кучли отишмалар юз берди. Ўт очишларнинг интенсивлиги олдинги кунлардагига нисбатан юқорироқ бўлди, ҳавода ҳам фаол ҳаракатлар кузатилди. Ҳар икки томон энди чегаралар бўйлаб оғир артиллерия ва ракета тизимларини жойлаштирган", дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр бу ҳақда Хитой Марказий телевидениясига (CCТV) таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Хитой соҳил қўриқлаш хизмати “денгиз назорати”ни амалга ошириб, Сэнди-Кей оролида суверен юрисдикцияни ўрнатган, яъни, у ерга Хитой байроғи ўрнатилган.
"Бу сўнгги йиллар ичида Пекин Жанубий Хитой денгизига даъво қилаётган ва илгари эгалланмаган ҳудудга расмий равишда ўз байроғини ўрнатган биринчи ҳолат бўлди. Мазкур ҳаракат Филиппин ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий машғулотлар бошланиши арафасида содир бўлди. Машғулотлар кейинги ҳафтада бошланиши режалаштирилган", деб ёзади FT.
Хитой эгаллаган оролчанинг майдони атиги 200 квадрат метрдан бироз ошиқ бўлса-да, халқаро денгиз ҳуқуқига кўра, Пекин ушбу орол атрофидаги 12 денгиз мили (тахминан 22 километр) радиусдаги ҳудуд устидан ҳам назорат ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин. Бу эса Филиппин Хитой ҳаракатларини кузатиш учун фойдаланадиган Титу оролининг суверен ҳудуди билан кешишишини англатади.
Ҳозирча Сэнди-Кейда Хитойнинг доимий оккупацияcи ёки қурилиш ишларини бошлаганига оид белгилар йўқ. Филиппин томони эса хитойлик соҳил қўриқчилари байроқ ўрнатгандан сўнг ҳудудни тарк этганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM