#бурчакдамаълумот
Ҳукуматлар ўз фуқароларидан чет элда қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишини сўраб мурожаат қилиши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади
🇺🇸 Жумладан, АҚШ Давлат департаменти хорижга чиқаётган фуқароларига маҳаллий қонунларга риоя қилишни ва анъаналарни ҳурмат қилишни тавсия этади. Расмий сайт орқали ҳар бир мамлакат бўйича батафсил маълумот олиш мумкин.
🇯🇵 Дунёнинг энг кучли паспортига эга японияликлар ҳам саёҳат қилишдан олдин огоҳлантирилади. Япония Миллий туризм ташкилоти саёҳатчиларга одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишни тавсия этади, жумладан, жамоат транспортида баланд овозда гапирмаслик, телефонни овозсиз режимга ўтказиш ва маҳаллий аҳолини ҳурмат қилиш уқтирилади.
🇨🇳 Хитой ҳукумати эса «Маданиятли саёҳат» ташаббусини бошлаган, бу орқали фуқароларга чет элда маданиятли бўлиш ва қонун-қоидаларга ҳурмат билан ёндашиш тушунтирилади.
🇮🇳 Ҳиндистон ҳукумати саёҳатчиларга маҳаллий одатларга ҳурмат билан қарашни, айниқса диний жойларда кийиниш қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия этади.
🔥 @burchakostida
Ҳукуматлар ўз фуқароларидан чет элда қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишини сўраб мурожаат қилиши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашувда, хусусан, Россия ва Украина ўртасида урушни якунлаш бўйича бевосита музокараларни қайта бошлаш имконияти муҳокама қилинган. Кремл бу музокараларни "конструктив ва жуда фойдали" деб атади.
"Учрашув Россия ва Қўшма Штатларнинг нафақат Украина, балки бир қатор бошқа халқаро масалалар бўйича ҳам позицияларини яқинлаштиришга имкон берди", — дея қўшимча қилди Ушаков.
Оқ уй ушбу учрашув юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳеч қандай “якуний муддат” йўқ. Мен шунчаки Украинада тинчлик келишуви имкон қадар тезроқ имзоланишига эришмоқчиман" – дея аниқлик киритди Трамп.
Президент, шунингдек, 26 апрелда бўлиб ўтадиган Папа Францискнинг дафн маросими чоғида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, генерал-лейтенант Москаликнинг ўлдирилишига Украина махсус хизматлари алоқадорлигини тахмин қилишга асослар мавжуд.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Россия ҳушёр бўлиши, ҳатто тинчлик музокаралари олиб борилаётган бўлса ҳам Киев режимининг мақсадларини тушуниб туриши керак" — дея қўшимча қилди Россия президенти матбуот котиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал маълумотларига кўра, бу кўрсаткич Қўшма Штатларнинг сўнгги президентлари орасида энг паст даражадагиси ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Жавоб таклифлари қуйидагилардан иборат:
◾️ Ҳавода, қурқликда ва денгизда ўт очишни тўлиқ ва доимий тарзда тўхтатиш;
◾️ Украина ва Россия томони АҚШ ҳамда Европа давлатлари иштирокида музокараларни техник амалга оширишга киришади. Шу билан бирга, тўлиқ тинчлик келишувига эришиш учун кун тартиби ва шартларни тайёрлаш амалга оширилади;
◾️ Ўт отишни тўхтатиш устидан назорат жараёнини АҚШ бошқаради ва уни учинчи мамлакатлар қўллаб-қувватлайди;
◾️ Россия барча депортация қилинган ва ноқонуний кўчирилган украналик болаларни ҳеч қандай шартларсиз қайтариши зарур;
◾️ Ҳарбий асирларни “ҳаммасини ҳаммасига” тамойили асосида алмашиш лозим;
◾️ Россия барча фуқаролик маҳбусларини озод қилиши керак;
◾️ Украина АҚШ томонидан NATО низомининг 5-моддасига ўхшаш ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Ушбу кафолатлар Украина алянсга аъзо бўлиш бўйича иттифоқчилар келишувга эришмагунга қадар амал қилади;
◾️ Украина Мудофаа Кучларининг фаолиятига ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;
◾️ Тинчлик жараёни кафолатчилари сифатида Европа давлатлари ва Европадан ташқаридаги хоҳлаган мамлакатлар қатнашиши мумкин;
◾️ Украина ҳудудида дўст давлатлар қуролли кучлари иштирокидаги фаолият, жумладан, қурол-яроғлардан фойдаланиш ва операцияларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;
◾️ Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилиши мумкин;
◾️ Барча ҳудудий масалалар ўт очиш тўлиқ ва барқарор тарзда тўхтатилганидан сўнг муҳокама қилинади ва ҳал этилади;
◾️ Ҳудудлар бўйича музокаралар амалдаги фронт чизиғи асосида бошланади;
◾️ Украина АҚШ иштирокида Запороже АЭСини қайтариб олади;
◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни тиклайди;
◾️ Украина Днепр дарёси бўйлаб (Херсон ва Запороже вилоятларидаги тўқнашув чизиқлари ҳудудида) эркин ҳаракатланиш имкониятини қўлга киритади;
◾️ Украина Кинбурн ҳудудини ўз назоратига қайтаради;
◾️ АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш келишуви доирасида иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;
◾️ Украина тўлиқ тикланади ва молиявий компенсация олади. Бу, жумладан, Россиянинг музлатилган активлари ҳисобига амалга оширилади. Ушбу активлар Украинага етказилган зарар тўлиқ қопланмагунча музлатилган ҳолда қолади;
◾️ 2014 йилда Россияга қўйилган санкциялар барқарор тинчликка эришилгандан сўнг босқичма-босқич енгиллаштирилиши мумкин. Аммо тинчлик келишуви бузилса, санкциялар қайта жорий этилади;
◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тaшиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлар делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.
Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари ҳисобланади.
Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Улар келишувга эришишга жуда яқин турибди, энди эса ҳар иккала томон энг юқори даражада учрашув ўтказиб, ишни охирига етказиши зарур. Асосий ва муҳим бандларнинг аксарияти аллақачон келишилган. Қон тўкилишини дарҳол тўхтатинг. Биз бу шафқатсиз ва маъносиз урушни тугатишга ёрдам бериш учун қаерда керак бўлса, ўша ерда бўламиз", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар қилинишича, кема ва экипажни ушлаш ишлари УХХ ва Чегара хизматининг махсус операцияси доирасида, Қора денгиз акваториясининг ички сувларида ўтказилган. Кема айнан қачон ҳибсга олинганига аниқлик киритилмаган.
Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил охирларида кема Севастопол портидан Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудлардан ўғирланган 5 минг тонна буғдойни олиб чиққан. Ушбу кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний тарзда сузган.
"Кемада ўтказилган тинтув давомида рус босқинчилари томонидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш фактларини исботловчи ҳужжатлар, навиация қурилмалари ва бошқа далилий ашёлар топилди", дейилади Украина Хавфсизлик хизмат баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Покистон ўз номини Паҳалгам шаҳридаги ҳужум билан асоссиз боғлаш бўйича барча уринишларни тан олмайди. Ҳиндистон ҳукуматининг Покистонни ёмон кўрсатишга қаратилган манипуляция кампаниясини қоралаймиз. Исломобод Нью-Деҳли терроризм масаласидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда деб ҳисоблайди", дейилади ҳужжатда.
Резолюцияда, шунингдек, “Ҳинд сувларидан биргаликда фойдаланиш” тўғрисидаги шартноманинг ноқонуний ва бир томонлама тўхтатилиши ҳам қораланган.
Бундан ташқари, Покистон Сенати ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Президент Володимир Зеленский бошчилигидаги Украина Қўшма Штатлар билан нодир ер ресурслари бўйича жуда муҳим битимнинг якуний ҳужжатларини ҳали имзоламади. Бу камида уч ҳафтага кечикди. Умид қиламанки, мазкур ҳужжат зудлик билан имзоланади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шу билан бирга, Трамп Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишуви устида иш "муваффақиятли давом этмоқда" деб қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
"Президент Володимир Зеленский, биринчи хоним Eлена Зеленская ва Украина делегацияси Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади", — дея аниқлик киритди Никифоров.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ватиканга, шунингдек, Қўшма Штатларнинг сўбиқ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байденни ҳам ташриф буюрган.
Ватикан маълумотига кўра, маросимга 130 дан ортиқ хорижий делегациялар, жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх келиши кутилмоқда.
Хабар берилишича, папа Францискнинг дафн маросими ўтказиладиган Авлиё Пётр майдони одамлар билан тўлиб-тошган.
Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европа Трампни “Мюнхен келишуви” хатосини такрорламасликка чақирди
Европанинг етти мамлакати парламенти вакиллари АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, "Кремл томонидан босим ва алдовларга берилмаслик" ҳамда "Россиядан келаётган глобал таҳдид қаршисида ҳақиқий лидерликни намойиш этиш"га чақиришди.
Болтиқбўйи давлатлари, Франция, Чехия, Буюк Британия ва Украина парламентлари депутатлари шунингдек, Украинани Европа Иттифоқи ва NATО'га тезроқ қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Киев фойдасига мусодара қилишни ва Владимир Путин ҳамда "унинг барча шерикларини" ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
"Биз 1938 йил Мюнхенда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Ҳарбий жиноятчи Путин билан музокаралар ўтказиш самарасиз. Унинг асосий мақсади — бизнинг иттифоқчимиз, Қўшма Штатларни заифлаштириш ва таҳқирлаш", дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 1938 йил 30 сентябрда Мюнхенда Буюк Британия Бош вазири Невилл Чемберлен, Франция бош вазири Эдуард Даладъе, Бенито Муссолини ва Адолф Гитлер Судет минтақасини Германияга қўшиб бериш тўғрисида келишув имзолашган эди. Чехословакия расмийлари бу маросимга таклиф этилмаган эди. Ғарб тарихчиларининг кўпчилиги фикрича, ўшанда Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари бутун Европани қамраб олиши мумкин бўлган урушдан қўрқиб, “юмшатиш сиёсати”ни олиб борган ва Гитлер Чехословакиянинг бир қисмини олгач, тинчланади деб умид қилишган.
🔥 @burchakostida
Европанинг етти мамлакати парламенти вакиллари АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, "Кремл томонидан босим ва алдовларга берилмаслик" ҳамда "Россиядан келаётган глобал таҳдид қаршисида ҳақиқий лидерликни намойиш этиш"га чақиришди.
Болтиқбўйи давлатлари, Франция, Чехия, Буюк Британия ва Украина парламентлари депутатлари шунингдек, Украинани Европа Иттифоқи ва NATО'га тезроқ қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Киев фойдасига мусодара қилишни ва Владимир Путин ҳамда "унинг барча шерикларини" ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
"Биз 1938 йил Мюнхенда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Ҳарбий жиноятчи Путин билан музокаралар ўтказиш самарасиз. Унинг асосий мақсади — бизнинг иттифоқчимиз, Қўшма Штатларни заифлаштириш ва таҳқирлаш", дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 1938 йил 30 сентябрда Мюнхенда Буюк Британия Бош вазири Невилл Чемберлен, Франция бош вазири Эдуард Даладъе, Бенито Муссолини ва Адолф Гитлер Судет минтақасини Германияга қўшиб бериш тўғрисида келишув имзолашган эди. Чехословакия расмийлари бу маросимга таклиф этилмаган эди. Ғарб тарихчиларининг кўпчилиги фикрича, ўшанда Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари бутун Европани қамраб олиши мумкин бўлган урушдан қўрқиб, “юмшатиш сиёсати”ни олиб борган ва Гитлер Чехословакиянинг бир қисмини олгач, тинчланади деб умид қилишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM