23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.78K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон билан келишувни бузиб, Ҳинд дарёси оқимини тўхтатди — ОАВ Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга…
🇵🇰🇮🇳 Дунё Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги зиддиятдан хавотирга тушиши керак — Покистон Мудофаа вазири

"Икки ядровий давлатнинг тўқнашуви доимо хавотир уйғотади. Агар бирор ҳаракат хато кетса, бу қарама-қаршилик фожиали якун топиши мумкин", — дея таъкидлади вазир Хаважа Муҳаммад Асиф.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украинадаги можарони ҳал қилиш томонларнинг муросага келишини талаб қилади — АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс

"Ҳар икки томон муросага келиши ва маълум масалаларда ён бериши зарур. Музокараларнинг тафсилотлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилинмагунча муҳокама қилинмайди ва тасдиқланмайди", — деди Брюс.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Дунё Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги зиддиятдан хавотирга тушиши керак — Покистон Мудофаа вазири "Икки ядровий давлатнинг тўқнашуви доимо хавотир уйғотади. Агар бирор ҳаракат хато кетса, бу қарама-қаршилик фожиали якун топиши мумкин", — дея таъкидлади…
🇵🇰🇮🇳 Покистон ва Ҳиндистон чегарасида отишма содир бўлди — The Hindustan Times

"25 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир минтақасида жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Воқеа Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал Упендра Двиведининг Шринагар ва Удхампурга ташрифидан бир неча соат аввал юз берди", деб ёзади нашр манбаларига таяниб.

Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бергани йўқ. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп маъмурияти ва Европа иттифоқчилари Россияни “узоқ муддатли таҳдид” деб билади — NATO бош котиби

"Ҳозирги пайтда тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётган омил, бу Россиянинг позицияси. Ҳозирда музокара столидаги ҳолат ижобий. Менимча, украиналиклар ҳақиқатан ҳам жараёнда фаол иштирок этмоқда, тўп аниқ Россия томонида", — дея фикр билдирди алянс раҳбари.

Шунингдек, Рютте Қўшма Штатлар маъмурияти ва Европа иттифоқчилари Россияни NATO учун ҳануз “узоқ муддатли таҳдид” деб билишларини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Россия АҚШ билан Украина масаласида келишувга эришишга тайёр, аммо айрим жиҳатларни такомиллаштириш керак — Россия ТИВ раҳбари

Сергей Лавров CBS News телеканалига берган интервюсида Украина можаросини тартибга солиш бўйича келишувнинг айрим бандлари қайта кўриб чиқиш талаб қилинишини айтди.

"АҚШ президенти Доналд Трамп бизни тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни тушунади. Трампнинг баёнотида келишув ҳақида сўз боради ва биз уни тузишга тайёрмиз. Аммо ушбу битимнинг ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган айрим элементлари бор, биз айнан шу жараён билан шуғулланмоқдамиз", — дея тушунтирди Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазирининг фикрича, томонлар “тўғри йўналишда” бормоқда.

"Чунки АҚШ президенти Доналд Трамп бу муаммонинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини тан олган дунёдаги ягона етакчи", — дея қўшимча қилди Лавров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Покистон ва Ҳиндистон чегарасида отишма содир бўлди — The Hindustan Times "25 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир минтақасида жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Воқеа Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал…
🇵🇰🇮🇳 Покистон ҳукумати Ҳиндистон томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёрланмоқда ва унга таҳдид юзага келса “тўлиқ куч билан” жавоб қайтаради — Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Лондондаги музокараларда аввалроқ Украина делегациясига тақдим этилган “тинчлик режаси”га Киевнинг муносабатини эшитишни истайди — The Telegraph Нашр манбаларига кўра, ушбу режа қуйидагиларни назарда тутади: ◾️ Ҳозирги фронт чизиғида зудлик билан…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 The Telegraph : Украина Трампнинг “тинчлик режаси”га жавобан ўз таклифини тақдим этди

Нашр Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Украина томони Қўшма Штатларга тақдим этган таклифларни эълон қилди. Украинанинг режасида беш асосий талаб мавжуд:

— Аннекция қилинган Қрим Россия ҳудуди сифатида тан олинмаслиги керак;

— Украина ҳатто вақтинчалик тарзда ўз ҳудудларидан воз кечадиган бўлса ҳам, бунинг эвазига аниқ хавфсизлик кафолатларини олиши лозим;

— Украина “Жаҳон тараққиёти марказига” қайтишт зарур;

— Агар Россия Қрим устидан назоратни сақлаб қолса, у фақат Украинага эмас, балки Туркия, Руминия ва Болгарияга ҳам ҳужум қилиши мумкин;

— Украина ўз қуролли кучлари сонини ва мудофаа саноатини чеклашга рози бўлмайди.

The Telegraph'нинг ёзишича, Украина тинчлик келишуви "таслим бўлиш эмас, балки халқаро ҳуқуқ асосида тузилиши" кераклиги алоҳида таъкидлаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Photo
🇺🇦🇷🇺🇰🇵 Киевга зарба Шимолий Корея ишлаб чиқарган баллистик ракета билан берилган — Володимир Зеленский

"Махсус хизматларимиз барча тафсилотларни текширмоқда. Агар бу ракетанинг КХДРда ишлаб чиқарилгани тасдиқланса, бу Россия ва Пхеняннинг жинояткорона иттифоқининг яна бир далилига айланади", — дея маълум қилди Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Покистон ва Ҳиндистон чегарасида отишма содир бўлди — The Hindustan Times "25 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир минтақасида жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Воқеа Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Ички ишлар вазири штат раҳбарларини мамлакатдаги барча Покистон фуқароларини ватанига чиқариб юборишга чақирди — АNI

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Покистон ҳарбий колонналарни оммавий тарзда шимолга, Кашмир томон юбораётгани ҳақида хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇳🇨🇳 Трампнинг Хитойга нисбатан сиёсати туфайли Қўшма Штатларда сотилиши мўлжалланган барча iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчиришни режалаштирмоқда — Financial Times.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Балашиха шаҳрида автомобил портлаши натижасида Россия Мудофаа вазирлиги генерали ҳалок бўлди

"Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлган", — деб хабар берди вазирлик вакиласи Светлана Петренко.

Маълум қилинишича, портлаш қўлбола портловчи қурилманинг ишга тушиши натижасида содир бўлган, қурилма шикастловчи элементлар билан тўлдирилган. Портлаш юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди

Грузиянинг собиқ бош вазири мамлакатдаги ҳукмрон партия раиси ёки бошқа сиёсий лавозимларда қолмоқчи эмаслигини айтди.

"Мен ўз юртимга бошқа бир позициядан хизмат қилишда давом этаман", — деди Гарибашвили махсус брифингда.

Гарибашвилининг сўзларига кўра, у хусусий секторда фаолиятини давом эттиради, бироқ тафсилотларни ошкор этмади. У, шунингдек, “Грузия орзуси” партиясига мухолиф сифатида сиёсатга қайтиши эҳтимолини рад этди.

"Мен “Грузия орзуси” оартияси асосчиси жаноб Бидзина Иванишвили жамоаси ҳамда юртимизнинг содиқ аскари бўлиб қоламан", — дея қўшимча қилди собиқ бош вазир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Кремлда Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Тime нашрига интервю берди

Трампнинг интервюсидан асосий иқтибослар:

◾️ Қрим Россия таркибида қолади. Бу Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича келишув доирасида бўлади, Зеленский буни тушунади;

◾️ Мен Украина ҳеч қачон NATO'га аъзо бўлолмайди деб ўйлайман. Аввал бошдан бу урушнинг бошланишига айнан Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар сабаб бўлган, деб ҳисоблайман. Агар бу масала кўтарилмаганида эди, уруш бошланмаслиги эҳтимоли анча катта бўларди;

◾️ Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар яхши кетмоқда, келишувга эришишимизга жуда яқин қолди;

◾️ Ўз президентлик давримда Украинада тинчликка эришиш мумкинлигига ишонаман;

◾️ Мени “урушни бир кун ичида ҳал қиламан” деган сўзларим муболаға ва образли ифода бўлганини тан оламан, аммо барибир уни якунлашга ваъда бераман;

◾️ Гренландияни сотиб олиш, Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ва Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш ҳақидаги гапларим ҳазил эмас;

◾️ Президентликка учинчи муддатга номзод бўлишим учун “ҳуқуқий йўллар” мавжудлигини биламан. Мен ҳозир бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, аммо биласиз, айрим “бўшлиқлар” муҳокама қилинган ва улар яхши маълум. Лекин мен уларнинг ишлашига ишонмайман;

◾️ Вашингтон Теҳрон билан келишувга эриша олмаса, Исроилнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаши мумкин;

◾️ Биз Корея ва Япония армиялари учун миллиардлаб доллар тўлаяпмиз;

◾️ Савдо уруши натижасида эришилган битимлар ҳақида уч-тўрт ҳафта ичида эълон қиламан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 The Telegraph : Украина Трампнинг “тинчлик режаси”га жавобан ўз таклифини тақдим этди Нашр Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Украина томони Қўшма Штатларга тақдим этган таклифларни эълон қилди. Украинанинг режасида беш асосий талаб мавжуд: — Аннекция…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Reuters АҚШ Украина ва Европага таклиф қилган “тинчлик келишуви”нинг тўлиқ матнини эълон қилиди

Агентликнинг хабар беришича, ушбу келишув АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан 17 апрел куни Парижда европалик ва украиналик расмийларга топширилган бўлиб, бу Вашингтон томонидан ҳар икки томонга билдирилган якуний таклиф ҳисобланади.

Трамп маъмуриятининг “тинчлик келишуви” қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ Украина ва Россия доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши керак. Ҳар икки томон дарҳол техник музокараларни амалга оширишга киришиши зарур;

◾️ Украина ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Хавфсизлик учун кафолат берувчилар Европа давлатлари бўлади, шунингдек, Европадан ташқаридаги истаган бошқа мамлакат ҳам бунга қўшилиши мумкин;

◾️ Украина NATО'га аъзо бўлишга уринишдан воз кечади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиши мумкин;

◾️ АҚШ Қримни де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Луганск вилоятидаги Россия назоратини тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Россиянинг Запороже, Донецк ва Херсон вилоятларининг маълум бир қисмларидаги назоратини тан олади;

◾️ Украина Харков вилояти ҳудудларни тўлиқ қайтариб олади;

◾️ Украина Запороже АЭС устидан назоратни қайтаради, лекин уни АҚШ бошқарувига топширади. Запороже АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси Украина ва Россия ўртасида тақсимланади;

◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни қайтаради;

◾️ Украина Днепр дарёсида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Айрим жойларда, хусусан, Херсон ва Запороже вилоятларида назорат чизиғи дарё бўйлаб ўтади;

◾️ Украина Кинбурн соҳилбўйи ҳудудини қайтариб олади;

◾️ АҚШ ва Украина ресурслар бўйича битим доирасида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўяди;

◾️ Украина тўлиқ қайта тикланади ва молиявий компенсация олади;

◾️ Россияга 2014 йилда қўйилган санкциялар тўлиқ бекор қилинади;

◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорлик қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 The Guardian: Трампнинг интернет-дўконида Тrump 2028 ёзувли кепка ва футболкалар сотувга чиқарилди

Бу Трампга АҚШ Конституцияси бўйича иштирок этиш тақиқланган бўлажак президентлик сайловларига ишора қилади.

Маҳсулот тавсифида "Қўшма  Штатларда ишлаб чиқарилган ушбу Тrump 2028 кепкаси орқали ўз фикрингизни билдиринг" дейилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Трамп учинчи муддатга номзодини қўйиши мумкинлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, АҚШ Конституциясининг 22-тузатиши бир кишининг икки мартадан ортиқ президент этиб сайланишини тақиқлайди. Бироқ, амалдаги президент истеъфога чиқса ёки вафот этса, унинг ўрнини эгаллаш орқали президент бўлишга конституцияда тўғридан-тўғри тақиқ йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Покистон ҳукумати Ҳиндистон томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёрланмоқда ва унга таҳдид юзага келса “тўлиқ куч билан” жавоб қайтаради — Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф. 🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон разведкаси Покистон билан муносабатлар ёмонлашган бир пайтда, Жамму ва Кашмирда янги терактлар содир этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Трамп "Си Жинпин менга қўнғироқ қилди", деб баёнот берди, Хитой эса АҚШ билан алоқаларни рад этмоқда

Доналд Трамп Тime журналига берган интервюсида Хитой раҳбари Си Жинпин унга қўнғироқ қилганини айтди. "Бу унинг заифлик белгиси деб ўйламайман", — деди АҚШ президенти. У ушбу қўнғироқ қачон бўлиб ўтганини ва унда нималар муҳокама қилинганига аниқлик киритмади.

"Ҳозирда Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳеч қандай иқтисодий ёки савдо музокаралари олиб борилмаяпти", — дея баёнот берди Хитой Савдо вазирлиги расмийси Хе Ядун.

10 апрел куни Трамп Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 145 фоизгача оширилган янги тарифлар жорий этди. Бунга жавобан Пекин АҚШ маҳсулотларига 125 фоизлик божлар белгилади. 17 апрел куни Трамп Оқ уйда берган баёнотида, Вашингтон Пекин билан савдо тарифлари бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирган ва Хитой билан битим тузиш мумкинлигига ишонишини қўшимча қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон фуқаролари Дубайда катта жанжал чиқарган, энди визасиз режим сўроқ остида қолмоқда

20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», деб ёзади вазирлик вакили.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM