23.5° бурчак остида
Video
Истанбулдаги 3,9 ва 6,2 магнитудали кетма-кет зилзилалардан сўнг Силиври қирғоқларида яна 4,4 магнитудали зилзила содир бўлгани қайд этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Қўшма Штатлар Россия ва Украинага тинчлик келишувига эришиш йўли бўйича жуда аниқ таклиф берган ва улар энди бу таклифга розилик билдиришлари зарур. Акс ҳолда, АҚШ бу жараёндан чиқиб кетади", — дея Вэнснинг сўзларидан иқтибос келтирди Bloomberg.
Вице-президентнинг журналистларга берган изоҳида, Украина ҳам, Россия ҳам ўзлари даъво қилаётган айрим ҳудудлардан воз кечишлари кераклигини таъкидлади.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, урушнинг ҳозирги фронт чизиғида музлатилиши Украина учун “катта қурбонлик” бўлади, чунки Киев 2014 йилдан буён Россия томонидан босиб олинган шарқий ва жанубий ҳудудлари, жумладан, Қримни қайтариб олишга интилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ер силкиниши натижасида жабрланганлар ёки вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумот берилмади.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу ҳудудда бўлиб турган ўзбекистонликларни осойишталикни сақлашга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Буюк Британияда гендер идентификацияси масалалари бўйича қизғин баҳслар давом этмоқда. Яқинда Буюк Британия Олий суди туғилганида эркак бўлган, аммо ўзини “аёл” деб ҳисобловчи шахсларни ҳуқуқий жиҳатдан “аёл” деб ҳисоблаб бўлмаслиги ҳақида қарор чиқарган эди.
Мамлакат бош вазири Кир Стармер бу масалада “аниқлик киритгани учун” судга миннатдорчилик билдирди.
Даунинг-стрит томонидан тарқатилган баёнотда қайд этилишича, ҳукумат раҳбари эндиликда транс-аёлларни “аёл” сифатида тан олмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Колумбия округи федерал округ суди Доналд Трамп маъмурияти олдига “Америка Овози”, “Озод Осиё” радиоси ва АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Яқин Шарққа йўналтирилган эшиттириш корпорацияларини ёпишга уринишларни тўхтатиш талабини илгари сурди", дея хабар беради агентлик.
Судя Ройс Ламбертниг қарорига кўра, Қўшма Штатлар президенти маъмурияти ушбу оммавий ахборот воситаларида ишлаган барча ходимлар ва фрилансерларни лавозимига қайтариш учун “зарур бўлган барча чораларни кўриши” лозим. Шунингдек, янгиликлар ресурслари, радио ва телеешиттиришлар фаолияти тикланиши керак.
"Бу оммавий ахборот воситалари, жумладан “Озод Европа/Озодлик” радиосини молиялаштирадиган Конгресс ижро ҳокимиятига бу ташкилотларни бир томонлама ёпиш ёки улардан молиявий ёрдамни олиб қўйишга рухсат бермайди. Бундан ташқари, президент Доналд Трамп шахсан бундай фармойиш бермаган ва Конгрессдан ҳам буни сўрамаган", —дея қайд этди судя.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Шу билан бирга, Зеленский Украина ўт очишни тўхтатиш ва келгусида ҳақиқий тинчликка олиб келиши мумкин бўлган ҳеч бир форматни истисно қилмаслигини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади — “Медуза”
Чеченистон Хавфсизлик кенгаши расмий сайтида ёзилишича, Адам Қодиров бу лавозимда 2025 йил апрелидан буён фаолият юритиб келмоқда. 2024 йил июлида бу вазифага Чеченистон раҳбарининг жияни Ҳамзат Қодиров тайинланган эди.
“Кавказ.Реалии” нашрининг маълум қилишича, кичик Қодиров Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида илк бор 21 апрел куни идоранинг Telegram-каналида тақдим этилган. Хабарда айтилишича, Адам Қодировнинг топшириғи билан унинг ўринбосарлари республика ФВВ бошлиғи ўринбосари Ризван Залаев билан учрашув ўтказишган.
"Кавказ.Реалии" хабарига кўра, бу Адам Қодиров учун олтинчи лавозим ҳисобланади. У Гудермесдаги махсус кучлар университети, Мудофаа вазирлигининг иккита батальони, Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг бутун тузилмаси куратори этиб тайинланган, шунингдек, отасининг хавфсизлик хизматини бошқаради.
🔥 @burchakostida

Мамлакат мудофаа кучлари Россия ҳудудидан шу номдаги дарё ажратиб турадиган Нарва шаҳрида 200-250 нафар эстониялик ҳарбий хизматчи ва иттифоқчилар бўлинмалари жойлашадиган ҳарбий база яшкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эстония армияси бош штаби бошлиғи генерал-майор Вахур Карус маълум қилди.
"Бу қўшни давлат учун Эстония давлати борлиги ҳақида аниқ сигнал беради. Нарва аҳолиси ҳарбийлар уларнинг кундалик ҳаётининг бир қисми эканлигига кўникиши мумкин ва маълум маънода бу қадам шаҳар Эстониянинг ажралмас қисми эканлигининг намойиши бўлади", — деди Эстония бош штаби раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Нарвадаги базага ротация асосида ҳам амалдаги ҳарбий хизматчилар, ҳам чақирилувчилар ва захирадагилар жойлаштирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марко Рубионинг бошқа баёнотлари:
◾️ Агар АҚШ бошчилигидаги музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Украина Россиядан янада қаттиқроқ шартларни олиши мумкин;
◾️ NATO ҳақиқий мудофаа иттифоқи бўлиши керак, Қўшма Штатлар ва “бир нечта кичик ҳамкорлардан иборат блок” эмас;
◾️ АҚШ Хитой билан эҳтимолий қуролли тўқнашувнинг олдини олишни истамоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг сўзларига кўра, "Қрим кўп йиллар олдин, Барак Обама даврида йўқотилган ва у ҳатто муҳокама мавзуси ҳам эмас".
"Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни сўрагани йўқ. Аммо агар у Қримни эгалик қилишни истаса, нега улар уни ўн бир йил олдин, бирорта ўқ отмасдан Россияга берилганида, ҳимоя қилишмаган? Украина учун вазият даҳшатли, у тинчликка эришиши мумкин ёки яна уч йил урушиб, бутун мамлакатни йўқотиши мумкин", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди
Оммавий ахборот воситалари Дамашқ Башар Асадни экстрадиция қилишни сўрагани ҳақида январ ойида, Москванинг Суриянинг янги расмийлари билан биринчи алоқаларидан кейин ёзган эди.
Al-Arabiya телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, бу масала феврал ойида Аҳмад Аш-Шараа ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатида ҳам кўтарилган.
Сурия муваққат ҳукумати раҳбари The New York Times газетасига берган интервьюсида сўров рад этилганини айтди.
Шу билан бирга, Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги ҳукумати Москва билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Суриянинг барча қуроллари Россиядан олинган ҳамда Дамашқ Москванинг озиқ-овқат ва энергия таъминотига таянади.
Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан, унинг оиласи эса 1971 йилдан бошқариб келган. 2024 йилнинг 8 декабрида Сурияда кенг кўламли исён бошлаган гуруҳлар коалицияси ҳокимиятни қўлга олганини эълон қилди. Эртаси куни Башар Асад ва унинг оиласи президент Владимир Путин қарори билан Россиядан сиёсий бошпана олгани маълум бўлди. Кремл Асаднинг истеъфога чиқиш қарорини унинг ўзи қабул қилганини билдирди.

Нашр бу ҳақда Ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимдан (ЭМИАС) олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Журналистик суриштирувга кўра, биргина Москвада 2023 йил апрелидан 2024 йил майигача бўлган даврда Россия армиясига 1500 дан ортиқ хорижий ёлланма жангчилар жалб қилинган. Уларнинг барчаси яшаш манзили сифатида Яблочкова кўчаси, 5-уйдаги ягона саралаш пунктининг манзилини кўрсатган.
Журналистлар бу давр мобайнида Москвадаги саралаш пункти орқали рўйхатдан ўтган 1300 дан ортиқ чет элликнинг келиб чиқиш давлатини аниқлади. Кўпчилик ёлланма аскарлар Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатларидан (771 киши). Иккинчи ва учинчи ўринларда собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари (523 киши) ва Африка давлатлари (72 ёлланма) турибди.
Россияга энг кўп ёлланма жангчилар Непал давлатидан борган бўлиб, уларнинг аниқлангани сони 603 кишини ташкил этган. 2023 йил ноябр ойида Непал ҳукумати Россиядан фуқароларини армияга ёллашни тўхтатишни сўраган бўлса-да, ёллаш барибир давом этган.
Россия учун урушга бораётганлар орасида Москва томонидан “дўст бўлмаган” деб эълон қилинган давлатлар фуқаролари ҳам бор. Жумладан, АҚШ (2 киши), Латвия (4), Франция (2), Италия (2) ва бошқа мамлакатларнинг фуқаролари рус қўшинлари сафида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган. Европа қитъаси давлатлари орасида энг кўп ёлланма жангчи Сербиядан бўлиб, уларнинг сони 8 кишини ташкил этган. Сербия Россияга “дўст” сифатида қаралади.
Яна 71 нафар ёлланма аскар Яқин Шарқ давлатларидан келган бўлиб, Миср (31), Эрон (7), Жазоир (7), Ироқ (2), Сурия (1), Туркия (1) ва бошқалар шу жумласидан.
Африканинг ишсизлик ва қашшоқлик юқори бўлган давлатларидан 72 нафар одам урушга жалб қилинган. Бу минтақада Гана (26), Камерун (10) ва Сенегал (8) давлатлари етакчилик қилмоқда.
“Важные истории”нинг очиқ манбаларга таяниб хабар беришича, Яблочкова 5-уй манзилида рўйхатдан ўтган ўнлаб хорижликлар Украинадаги урушда қатнашганини тасдиқлаган. Улардан айримлари ҳалок бўлган ёки Украина асирлигига тушган, бошқалари эса шартнома муддатини ўтаб, Россия армияси сафларидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
Журналистларга кўра, Москвадаги саралаш пунктига келганларнинг ҳаммаси ҳам хизматга киришмаган — камида 13 нафар чет эллик кўнгилли Россияни зудлик билан ёки бир неча кундан сўнг тарк этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Покистон фуқароларига Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Покистонликларга аввалроқ берилган барча визалар бекор қилинган ҳисобланади. Ҳозирда Ҳиндистонда бўлган ҳар қандай покистонликка мамлакатни тарк этиши учун 48 соат вақт берилади", дейилади Ҳиндистон ҳукумати баёнотида.
Нью-Деҳлидаги Покистон дипломатик муссиясининг ҳарбий маслаҳатчилари “персона нон грата” деб эълон қилинди. Улар Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта муддат берилди. Бундан ташқари, мамлакатлар орасидаги Аттари назорат пункти ёпилади.
22 апрел куни Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир минтақасида теракт содир этилгани ҳақида хабар берилганди. Журналистларга кўра, қуролланган террорчилар Паҳалгам шаҳри яқинидаги Байсаран водийсида сўқмоққа чиқаётган сайёҳларга ўт очган. Ҳужумда оқибатида камида 27 нафар сайёҳ ҳалок бўлган, йигирмага яқин одам яраланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM