#биласизми
Узунлиги 100 метр бўлган дунёдаги энг кичик шаҳар
Бу кичик шаҳарча Хорватияда жойлашган. Ҳум шаҳрининг узунлиги 100 метрга чўзилган ва унда 52 киши истиқомат қилади.
Мазкур шаҳарча тарихий манбаларда илк бор 1102 йилда тилга олинган. У ўша даврларда соқчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган.
Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда дастлаб душман келишининг олдини олиш ва кузатиш мақсадида бир неча кишидан иборат соқчилар минораси пайдо бўлган. 1552 йилда шаҳарчада қўриқчилар ва уларнинг оилалари учун уй-жойлар қурилган. Ҳозирги кунда шаҳарча сайёҳлар орасида машҳур манзил ҳисобланади.
🔥 @burchakostida
Узунлиги 100 метр бўлган дунёдаги энг кичик шаҳар
Бу кичик шаҳарча Хорватияда жойлашган. Ҳум шаҳрининг узунлиги 100 метрга чўзилган ва унда 52 киши истиқомат қилади.
Мазкур шаҳарча тарихий манбаларда илк бор 1102 йилда тилга олинган. У ўша даврларда соқчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган.
Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда дастлаб душман келишининг олдини олиш ва кузатиш мақсадида бир неча кишидан иборат соқчилар минораси пайдо бўлган. 1552 йилда шаҳарчада қўриқчилар ва уларнинг оилалари учун уй-жойлар қурилган. Ҳозирги кунда шаҳарча сайёҳлар орасида машҳур манзил ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лавровни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр маълумотларига кўра, 11 апрел куни Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув чоғида унга жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғида музлатишни таклиф қилган. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Газета билан суҳбатлашган учта манбанинг айтишича, Путин Москва аннекция қилинган деб эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятини барча ҳудудларига бўлган даъволаридан воз кечишга тайёрлигини билдирган ва фақат Россия ҳозирда назорат қилаётган ҳудудларни ўзида сақлаб қолмоқчи. Яъни, урушни айни пайтдаги фронт чизиғида тўхтатишни таклиф қилган.
Путин бунинг эвазига Қўшма Штатлардан Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишини ва Украинани NATО'га аъзо бўлишига тўсқинлик қилишини истайди.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Вашингтон урушни тўхтатиш эвазига бу икки шартни бажаришга тайёр.
FT маълумотига кўра, Трамп Россия ва Украина ўртасида келишувга 30 апрелгача эришмоқчи, шунда у президентлигининг илк 100 кунида тинчлик ўрнатганини даъво қилиши мумкин бўлади.
Мақолада айтилишича, Россия жанговар ҳаракатларни фақат украин қўшинлари Курск вилоятидан бутунлай сиқиб чиқарилгандан кейин тўхтатиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Ҳозирда жуда кўп сохта маълумотлар чоп этилмоқда, жумладан, нуфузли нашрларда ҳам. Шунинг учун сиз фақат асл манбаларни тинглашингиз керак", — дея таъкидлади Россия президенти матбуот котиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"145 фоиз жуда кўп ва янги тариф у қадар юқори бўлмайди. Савдо божлари сезиларли даражада пасайтирилади, лекин нолга тенг бўлмайди. Қўшма Штатларнинг Хитойга нисбатан муносабати яхшиланади", — дея АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда WP.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс маълум қилди.
"Рубио жуда банд инсон. У Қўшма Штатлар тарихидаги энг фаол давлат котибларидан бири, балки энг фаолидир. Бу, албатта, унинг ҳар куни қандай ўтишига таъсир қилади. Айнан шу сабабли, Лондондаги учрашувларда давом этаётган бўлса-да, Марко Рубио қатнашмайди. АҚШ номидан музокараларда президент Доналд Трампнинг махсус вакили Кит Келлог иштирок этади", — деди Брюс.
Financial Times нашрининг Киевдаги мухбири Кристофер Миллернинг таъкидлашича, Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ҳам Лондондаги музокараларида қатнашмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбаларига кўра, ушбу режа қуйидагиларни назарда тутади:
◾️ Ҳозирги фронт чизиғида зудлик билан ўт очишни тўхтатилади;
◾️ Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланади;
◾️ Украинанинг NATО'га аъзо бўлиш режасидан воз кечиши керак, Европа Иттифоқига аъзо бўлишига рухсат берилади;
◾️ АҚШ Қримнинг Россияга тегишлилигини де-юре тан олади. Шунингдек, Россиянинг Украинадан босиб олинган бошқа ҳудудлари устидан назоратини де-факто тан олади;
◾️ Россия Херсон вилоятидаги “икки кичик ҳудуд”дан қўшинларини олиб чиқиши керак, Украина эса Днепр дарёсининг қуйи оқими бўйлаб кемаларининг эркин ҳаракатланиши ҳуқуқини олади;
◾️ АҚШ Запороже АЭСи устидан назорат ўрнатади. АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳам Украинага, ҳам Россия назоратидаги ҳудудларга етказиб берилади;
◾️ Қўшма Штатлар ва Украина ўртасида фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича битим имзоланади;
◾️ Қўшма Штатлар томонидан 2014 йилдан бери Россияга нисбатан қўлланилган барча санкцияларни бекор қилинади.
Шу билан бирга, бу режа АҚШ томонидан на Украина, на урушдан сўнг киритилиши мумкин бўлган Европа контингенти учун хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олмайди. Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Буюк Британия бош вазири АҚШ томонидан ҳимоя кафолатларисиз Украинага тинчликпарвар кучларни киритишга қарши чиққан эди.
"Бу режа Украина учун оғриқли муроса бўлади, чунки у ўз ҳудудларининг бир қисмини йўқотади, аммо Қўшма Штатлардан аниқ хавфсизлик кафолатларини олмайди. Шу билан бирга, Путин ҳатто режада назарда тутилган кичик ҳудудий ён беришларга ҳам рози бўлиши даргумон", деб ёзади Тhe Telegraph.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Рим папаси Францискнинг дафн маросими туфайли Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини расман бекор қилди. Ташриф дастури келгуси ҳафтага ўзгартирилади", дейилади бош вазир идораси хабарида.
Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшида вафот этган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалок бўлганлар сони ҳақида Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яна 30 киши жароҳат олган. Лисакнинг айтишича, автобус корхона ишчиларини ташиётган бўлган.
Шунингдек, кечаси Россия дронлари Одесса ва Полтава вилоятларига ҳам ҳужум уюштирди, бу ҳужумлар оқибатида бир нечта одам яраланди. Харков ва Киевда дронлар зарбаси натижасида ёнғинлар юзага келди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг илтимосига кўра Ўш шаҳридаги “Русский дом” (“Россотрудничество” таркибидаги тузилма) ходимаси Наталя Секеринани 17 июнгача ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот котибига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
Мазкур жиноят иши доирасида Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин ҳам ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Лапушкин билан бирга яна икки киши қўлга олинган, уларнинг шахси очиқланмаган.
Барча тўрт нафар шахс Қирғизистон Жиноят кодексининг “Ёлланма жангчилик” моддаси бўйича айбланмоқда. Бу модда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Суд маълумотига кўра, қўлга олинганлар одамларни Украинадаги урушда қатнашишга ёллаганликда гумон қилинмоқда.
“Медиазона” нашрининг эслатишича, 2023 йилда Қирғизистонда Асқар Қубаничбек уулу исмли шахс Россиянинг Украинага бостириб киришида қатнашганлик иши бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинчалик ҳукм енгиллаштирилиб, унга ҳар ой икки марта ҳуқуқ-тартибот органларига бориб қайд этилиш мажбурияти юклатилган. 2024 йил ёзида Қубаничбек уулу Россияга қочгани ва яна фронтга жўнаб кетгани аниқланганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Владимир вилояти губернатори Александр Авдеев маълум қилди.
"Киржач туманидаги ҳарбий қисм ҳудудида юз берган фавқулодда ҳолат оқибатида ўқ-дорилар ёнган ва омборда снарядлар портлаган. Ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ тўрт киши жароҳат олган ва касалхонага юборилган. Тахминан 450 киши эвакуация қилинган", — дея маълум қилди губернатор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқларда таъзиянома чоп этди. Некрологга папанинг Қуддусдаги Йиғи деворида ибодат қилаётгани акс этган сурат ҳам илова қилинганди.
The Jerusalem Post нашри хабарига кўра, таъзия битиги қисқа муддатдан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларидан ўчириб ташланган. Исроил ТИВ вакили таъзиянома хато туфайли чоп этилганини билдирган.
"Твит ва битиклар хато туфайли чоп этилган. Биз папанинг Исроилга ва Ғазо секторидаги урушга қарши баёнотларига унинг ҳаётлигида жавоб берганмиз ва ўлимидан кейин бундай қилмоқчи эмасмиз", – дея изоҳ берди исроиллик расмий.
Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан 2023 йил 7 октябр куни Ғазо секторига бостириб кирган эди. Рим папаси Франсиск минглаб тинч аҳоли ўлдирилган ва Ғазо сектори буткул вайрон этилган ушбу урушни қоралаб баёнотлар берган. Жумладан, у Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини кескин танқид қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Телеканал маълумотларига кўра, тинчлик режасини муҳокама қилиш ҳозирча ташқи ишлар вазирлари даражасида эмас, балки юқори лавозимли амалдорлар даражасида давом эттирилади.
Sky News манбаларининг маълум қилишича, музокаралар даражаси пасайтирилганига қарамай, Украинанинг Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига барибир Лондонга боради ва у ерда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми билан учрашув ўтказади. АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог эса Франция ва Германия амалдорлари билан учрашади.
Қайд этилишича, олий даражадаги учрашув АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Лондондаги музокараларга боришдан бош тортганидан сўнг бекор қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Буюк Британия, Франция, Германия ва Украина ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув кечиктирилмоқда. Буюк Британия ТИВ музокаралар ҳануз давом этаётганини, бироқ ҳозирча пастроқ даражада ва оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ тарзда олиб борилишини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Хабар қилинишича, Лондонга Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак, мудофаа вазири Рустем Умеров ва ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ташриф буюрган.
"Қандай бўлмасин, тинчликка эришиш йўлида ишлаймиз. Парижда келишилганидек, бугун Британия пойтахтида бўлган америкалик ва европалик ҳамкорларимиз билан учрашамиз. Тинчлик сари йўл осон эмас, аммо Украина ҳар доимгидай тинчлик саъй-ҳаракатларига содиқ. Бугун биз тўлиқ ва шарциз ўт очишни тўхтатиш йўллари ҳақида гаплашамиз. Бу тўлиқ муросага эришиш ва адолатли ҳамда барқарор тинчликка йўл очувчи биринчи қадам", — деб ёзди Ермак Теlegram-каналида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ер силкиниши Туркияга қўшни Греция, Руминия ва Болгарияда ҳам сезилди. Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилгани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM