23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
13.4K photos
5.32K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇬🇪 Грузия НАТОнинг юбилей саммитида иштирок этади

Саммит 9-11 июл кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади. Грузия делегациясига Грузия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Илия Дарчиашвили бошчилик қилади. Грузия ташқи ишлар вазирининг Вашингтонга сафари АҚШ Давлат департаменти ҳукмрон партия вакилларига нисбатан виза санкцияларини жорий этиши ҳамда АҚШ ва Грузия муносабатларини қайта тиклаш зарурлиги, шунингдек, Тибилисининг Ғарб, хусусан, АҚШ Грузиядаги инқилобий жараёнларни молиялаштираётганлиги бўйича айбловлари ҳақидаги баёнотлари фонида бўлиб ўтади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇪🇺🇦 Европалик ҳарбийлар Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашмайди, улар фақатгина украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш учунгина мамлакатга келишлари мумкин — Белгия Бош штаб бошлиғи Мишел Хофман.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Жорий йилда тинчлик режаси тўлиқ тайёр бўлади — Украина президенти

"Биз тинчликни хоҳлаймиз, лекин биз кучли бўлишимиз ҳам керак. Украина артиллерия, дронлар ва  электрон уруш воситалари ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда, шу билан бирга, тинчлик режасини ишлаб чиқиш ҳам биз учун ўта муҳим ҳисобланади", — дея таъкидлади Володимир Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ араб мамлакатлари ва Исроил ташқи ишлар вазирларини НАТОнинг 75-саммитига таклиф қилди — Financial Times

Алянс ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган ушбу саммит 9–11 июл кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади.

"НАТО бош котиби Йенс Столтенберг саммитга алянсга кирувчи 32 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор мамлакатлар (Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея) етакчиларини таклиф қилган. Яқин Шарқдан таклиф этилган мамлакатлар орасида Исроил билан бирга Миср, Иордания, Қатар, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн бор. Араб давлатлари ва Исроил Ғазодаги вазият бўйича зиддиятли қарашларга эгалиги сабабли, Қўшма Штатлар НАТО саммитидан томонларни муросага чақириш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин", дейилади газета хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 CNN Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасидаги дебатда айтилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширди

Аниқланишича, Трамп дебат давомида 30 марта ёлғон гапирган ёки ёлғон фактлар келтирган. Жо Байден эса 9 марта ёлғон гапирган ёки ёлғон маълумотларни айтган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 АҚШ ўз чегараларидан ташқарида қисқа ва ўрта масофали ракеталарни жойлаштирганига жавобан Россия бундай қуролларни ишлаб чиқаришни бошлаши керак — Владимир Путин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 NYT: Байден ва Трамп ўртасидаги дебатдан сўнг демократлар сайловда ўз номзодини алмаштириш эҳтимоли ҳақида гапира бошладилар Газетанинг ёзишича, бунга Жо Байденнинг дебатдаги ишончсиз иштироки, хусусан, асосий масалалар бўйича партиянинг позициясини аниқ…
🇺🇸 АҚШ Демократик партиясининг юқори мартабали аъзолари ҳозирда президент Жо Байденни сайловолди пойгасидан чиқишга мажбурлаш учун унга босим ўтказмоқчи эмас, дея маълум қилди CNN манбаларга таяниб.

Вазиятдан хабардор одамларнинг сўзларига кўра, демократлар энди бор эътиборини ноябрда бўлиб ўтадиган Конгресс учун сайловларга тайёргарлик кўришга қаратишни режалаштирмоқда. Демократлар Байденни президентлик учун номзодини қайтариб олишга бевосита мажбурламоқчи эмас.

Тахминларга кўра, демократлар бироз кутишни ва Байденнинг истиқболларини кейинги босқичда баҳолашни хоҳлашади, деяилади CNN хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇵🇰🇷 Россия президенти КХДР етакчисига совға қилган Aurus автомобилида Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган қисмлар бўлган — Reuters

Агентликнинг ёзишича, мазкур автомобилни ишлаб чиқарувчи Aurus Motors компанияси Ким Чен Ин ўз мамлакатининг “асосий душмани” деб атаган Жанубий Кореядан импорт қилинган миллионлаб долларлик эҳтиёт қисмлардан фойдаланади, бу Россиянинг Ғарб технологияларига қарамлиги давом этаётганидан далолат беради.

2018 йилдан 2023 йилгача Aurus автомобиллари ва мотоциклларини йиғиш учун агентлик томонидан кўриб чиқилган божхона ҳужжатларига кўра, Россия чет элдан камида 34 миллион долларлик асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни олган. Жанубий Кореядан қарийб 15,5 миллион долларлик автомобил кузов қисмлари, сенсорлар, дастурлаштириладиган контроллерлар, калитлар, пайвандлаш ускуналари ва бошқа бутловчи қисмлар келтирилди. Эҳтиёт қисмлар Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидан ҳам келган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇺🇸 Ереван Вашингтондан АҚШда бўлиб ўтадиган НАТО саммитига таклиф олди ва унда иштирок этишини тасдиқлади — Арманистон ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 БMT бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради

Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг аниқлик киритишича, 29 июн куни бошланадиган ташриф Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга режалаштирилган.

Дюжаррикка кўра, бош котиб ҳар бир мамлакатда давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади. Гутерриш, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади.

БМТ бош котиби 4 июл куни Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этиши режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸 Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз узра АҚШга тегишли стратегик дронлаp парвозларининг интенсивлиги ошганини маълум қилди

"Қўшма Штатлар ва НАТО давлатларининг Украина можаросидаги иштироки даражаси ошаётганлиги сабабли турли салбий ҳодисалар эҳтимоли ва тўғридан-тўғри қарама-қаршилик хавфи ортиб бормоқда", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Бунга жавобан, Пентагон АҚШ Қора денгизнинг халқаро сувлари устида парвозларни давом эттиришини маълум қилди

"Биз халқаро сувларда ва қонун томонидан рухсат этилган бошқа ҳудудларда учиш, сузиш ва бошқа турдаги фаолият юритишда давом этамиз", дея муносабат билдирди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Агар Оқ уйни ақлли президент бошқарса, Россия, Хитой ва Шимолий Корея АҚШга душман бўлмайди — Доналд Трамп.

@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Байден Трамп билан дебатда яхши иштирок этмаганини тан олди — Reuters

АҚШ президенти бу ҳақда Шимолий Каролинадаги сайловолди митингида айтиб.

"Мен энди ёш эмаслигимни биламан. Биламан, мен аввалгидек бемалол юрмайман, аввалгидек равон гапирмайман, аввалгидек қизғин баҳслашмайман, лекин нима қилаётганимни биламан. Мен ҳақиқатни қандай айтишни биламан", — дея бунга изоҳ берди президент.

Байден, шунингдек, бор эътиборини президентлик сайловида ғалаба қозонишга қаратганини айтди.

"Агар мен бу ишни уддалай олишимга бутун қалбим билан ишонмаганимда, сайловда ўз номзодимни илгари сурмаган бўлардим", — дея қўшимча қилди Байден.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇹🇷🇺 WSJ: Вена Европадаги рус жосуслик тармоғининг марказига айланди

Европа расмийлари ва разведка хизматлари вакилларига кўра, Австрия пойтахти Россиянинг махфий операциялари, жумладан, Европа бўйлаб суиқасдлар ва саботаж ишларини молиялаштириш, логистик қўллаб-қувватлаш, шунингдек, саноат жосуслиги ва турли операциялар учун таянч нуқтага айланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Халқаро валюта жамғармаси Украинага молиявий ёрдам дастури учун 2,2 миллиард доллар миқдорида янги транш ажратишни маъқуллади

Охирги пакетни ҳисобга олган ҳолда, ХВФ томонидан Украинага ажратилган кредит маблағларининг умумий миқдори 7,6 миллиард долларга етади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАТО Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда Украинани иттифоққа қўшилишга таклиф қилмайди, балки узоқ муддатли истиқболда унга барча турдаги ёрдамни мувофиқлаштириш учун Германияда блок миссияси тузилганини эълон қилади — The New York Times

Газета суҳбатдошларига кўра, бу қадам ҳам Украинага, ҳам "Ғарб урушни қўллаб-қувватлашдан чарчайди" деган умидда бўлган Россияга "иттифоқчилик мажбуриятлари ҳақида кучли сигнал" беришга қаратилган.

Миссия НАТО шафелигида бўлиши сабабли аввалроқ алянс ва Украинага ёрдам ажратилишини кескин танқид қилган Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонган тақдирда ҳам фаолият кўрсатишга мўлжалланган, дейилади материалда.

Миссия “НАТОнинг Украина учун хавфсизлик ёрдами ва тренинги” (NATO Security Assistance and Training for Ukraine, NSATU) деб номланди ва у АҚШнинг Висбадендаги ҳарбий объектида жойлашган. Миссияни НАТОнинг Европадаги олий қўмондони ва АҚШнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал Кристофер Каволига бўйсунувчи америкалик генерал бошқаради.

Янги миссия амалдаги “имкониятлар коалицияси” — Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия, F-16 қирувчи самолётлари ва ўқ-дорилар каби турли ҳарбий ёрдам кўрсатувчи давлатлар фаолиятини бирлаштиради. Миссия, шунингдек, иттифоқчи давлатларда украина ҳарбийларни тайёрлашни ва Украина билан қатор давлатлар томонидан имзоланган узоқ муддатли икки томонлама хавфсизлик шартномаларини мувофиқлаштиради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇶🇦🇺🇸🇮🇱🇱🇧 AҚШ Қатардан Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда ёрдам сўради

Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш бўйича музокараларда воситачилик қилган Қатар, Байден маъмуриятидан Исроил-Ливан чегарасида Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги тарангликни камайтиришга ёрдам бериш сўровини олган.

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ва Америка расмийлари ўртасидаги шахсий учрашувлардан бирида иштирок этган мулозимнинг айтишича, Галант Эрон ва Ҳизбуллоҳ Исроилга таҳдид солаётганини айтган.

Ҳизбуллоҳ Исроил кучлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатмагунча, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ниятида эмас, деб ёзади WSJ Байден маъмурияти расмийларидан бирига таяниб.

NBC суҳбатдошлари эса Вашингтон Исроил яқин ҳафталарда Ливанга қуруқликдан ҳужум бошлаши мумкинлигидан хавотир билдирган. Исроил расмийлари Вашингтон босимига қарамай, Ливанга ҳужум қилиш режаларидан воз кечмаяпти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 The Washington Post АҚШ президентлиги учун сайловда Демократик партиядан Жо Байденнинг ўрнига эҳтимолий номзодлар рўйхатини тақдим этди:

🔹 Камала Ҳаррис - АҚШ вице-президенти;
🔹 Гретхен Уитмер - Мичиган штати губернатори;
🔹 Пит Баттиджиг - АҚШ Транспорт вазири;
🔹 Жош Шапиро - Пенсилвания штати губернатори;
🔹 Жаред Полис - Колорадо штати губернатори;
🔹 Гэвин Ньюсом - Калифорния штати губернатори;
🔹 Рафаэл Уорнок - Жоржия штатидан сенатор;
🔹 Мишел Обама - АҚШнинг собиқ биринчи хоними;
🔹 Эми Клобушар - Миннесота штатидан сенатор;
🔹 Энди Бешир - Кентукки штати губернатори.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эронда муддатидан олдин президентлик сайлови бошланди Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилди. Президентлик учун парламентнинг собиқ аъзоси Масуд Пезешкиан, Ички ишлар вазирлиги собиқ раҳбари ва собиқ Адлия вазири Мустафо Пурмуҳаммадий…
🇮🇷 Эрондаги президентлик сайловида ислоҳотчи ва Ғарб билан алоқалар тарафдори Маъсуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда

28 июн, жума куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. 14 миллион овоз санаб чиқилганидан сўнг, собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва парламент аъзоси Маъсуд Пезешкиан 5,9 миллион, унинг асосий рақиби Саид Жалилий - 5,5 миллион овозга эга бўлгани маълум бўлди. Ҳеч бир номзод мутлақ кўп овоз йиғишга муваффақ бўлмаганлиги сабабли тез орада сайловнинг иккинчи тури ўтказилиши мумкин.

Маъсуд Пезешкиан Ғарб билан муносабатларни тиклаш ва Исроилдан ташқари барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлган ислоҳотчи номзод ҳисобланади.

Саид Жалилий Сиёсий мувофиқлик кенгаши аъзоси бўлиб, консерватив сиёсатчи ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 The New York Times таҳририяти Байденни президентлик пойгасидан воз кечишга чақирди ва демократларга янги номзод кўрсатишни таклиф қилди

Демократлар Байден пойгада давом эта олмаслигини тан олишлари ва ноябр ойида Трампни мағлуб этишга қодирроқ одамни танлашлари керак, деб ёзади журналистлар. Таҳририят кенгаши Трампни "демократияга таҳдид" деб ҳисоблайди ва 2024 йилда Байден энди "тўрт йил аввалги одам" бўлмайди, дея қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺🇧🇾 Европа Иттифоқи Россияга қарши жорий қилинган тақиқлар билан бир қаторда, Беларусга ҳам санкцияларни кенгайтирди — баёнот.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM