Сайловнинг биринчи босқичида 24,5 миллион киши қатнашди — бу сайловчиларнинг қарийб 40 фоизи демакдир. Иккинчи турга ислоҳотчи Пезешкиан (10,4 миллион овоз) ва консерватив Жалили (9,4 миллион овоз) чиқди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Беларус-Украина чегарасидаги вазият кескинлик кучайиши билан тавсифланади", — дея "Интерфакс" махсус операциялар кучлари қўмондони Беларус қуролли кучларининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Вадим Лукашевичдан иқтибос келтиради.
Беларус Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Беларус чегараларига ўз қўшинлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларини олиб ўтмоқда. Хусусан, “Житомир вилоятида АҚШ пиёда аскарларининг жанговар машиналари, кўплаб ракета тизимлари, узоқ масофага учувчи оғир артиллерия ва бошқа техникалар жойлаштирилган”.
"Бундан ташқари, биз Украина Қуролли кучлари чегараларимиз яқинида электрон разведка кузатув тизимларини жойлаштиргани ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланаётганини биламиз. Вақти-вақти билан чегарани бузиб, бизнинг ҳудудимизга учиб ўтишади", — дея қўшимча қилди Лукашевич.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, бу Украинадан саботаж гуруҳларининг Беларус ҳудудига кириб келишига тайёргарликни англатиши мумкин.
Киев бу хабарларга изоҳ бермади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг БМТдаги миссияси Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида агар Исроил Ҳизбуллоҳ гуруҳи жойлашган Ливанга ҳужум қилса, бу "кенг миқёсли ҳарбий тажовуз ва Исроилни йўқ қилувчи" уруш бўлишини билдирди.
Баёнот Исроилнинг Ливан жанубида Ҳузбуллоҳга қарши ҳарбий операция ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавобан эълон қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Денис Шмигал маълум қилди.
"Биз бошқа давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаяпмиз, чунки фақат кучли коалициягина Украина ҳисобига ғалабани таъминлай олади. Украина ўз иттифоқчилари, жумладан, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан хавфсизлик бўйича 20 та шартнома имзолаган", — дейди Шмигал.
Ушбу келишувларга кўра, иттифоқчи давлатлар Украинага йилига 60 миллиард доллар миқдорида келгуси тўрт йил давомида ҳарбий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳарбий ёрдам пакетига HAWK ҳаво мудофаа тизимлари ва 155 мм ўлчамли артиллерия ўқ-дорилари киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шри-Ланка делегацияси РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Александр Фомин билан Москвада бўлиб ўтган учрашувда Россия армиясида хизмат қилаётган пайтда ўлдирилган ва яраланган Шри-Ланка фуқаролари учун товон пули тўлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда 27 июн куни Шри-Ланканинг Россия Федерациясидаги элчихонаси хабар берди. Ушбу давлат делегациясига ташқи ишлар вазири Тарака Баласурия бошчилик қилди.
"Суҳбат чоғида 17 нафар Шри-Ланка фуқаросининг жангларда ҳалок бўлгани, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар учун товон пули тўлаш, алоқага чиқиш имкони бўлмаган шри-ланкаликларнинг аҳволи, ихтиёрий равишда қайтиш имконияти, шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш ва пул бўйича муносабатларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди", — дейилади Шри-Ланка ТИВ баёнотида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги учрашув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади. Россия давлат оммавий ахборот воситалари учрашув ҳақида умуман хабар бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг Байденга яқин манбаларга таяниб ёзишича, АҚШнинг амалдаги раҳбарининг ҳаракатларига унинг рафиқаси Жилл, синглиси Валери, дўсти ва маслаҳатчиси Тед Кауфман ҳамда Оқ уйдаги ёрдамчиларининг бир қисми таъсир кўрсатиши мумкин. Бу шахслар ўнлаб йиллар давомида Байденнинг ҳаёти ва президентлигидаги барча катта ва кичик қарорларга маълум даражада таъсир ўтказган.
Байденнинг маслаҳатчилари вице-президент Камала Ҳарриснинг Демократик партиядан президентликка номзод бўлиши эҳтимоли ҳақида ўйлашмоқда. Бироқ улар Байденнинг Трампни енгиш имконияти Ҳаррисникидан кўра кўпроқ эканлигига ишонишади, деб ёзади Аxios.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар коалициянинг бошқа иштирокчилари рози бўлса, Михал Кая Калласнинг ўрнига Эстония ҳукуматини бошқаради.
Кая Калласнинг номзоди Европа Иттифоқининг 27 давлатлари томонидан ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари лавозимига таклиф қилинганлиги сабабли у тез орада Реформация партияси раҳбари ва Эстония бош вазири лавозимларини тарк этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ABC News телеканали томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, илк сайловолди дебатидан кейин сайловчиларнинг 46,7 фоизи Байденга овоз беришларини билдиришган. Бу дебатдан олдинги кўрсаткичдан 1,6 фоизга пастроқдир. Трампни қўллаб-қувватловчилар улуши 43,5 фоиздан 43,9 фоизгача ошган.
@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намойишчилар мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва гаровга олинганларни озод қилиш учун ҲАМАС билан келишувга эришишга чақирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Панама суди айблов томони Mossack Fonseca компанияси асосчиларининг пул ювиш ва чет эллик мижозларга солиқ тўлашдан бўйин товлашда ёрдам беришда иштироки ҳақида етарлича ишончли далиллар келтирмаганини аниқлади. Бир қатор тўғридан-тўғри далиллар судда унинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирди ва компаниянинг айбдорлиги ҳақидаги билвосита далиллар етарли даражада кучли эмаслиги сабабли рад этилди. Шу сабабли бу иш бўйича барча 28 айбланувчи суд томонидан оқланди.
Панамадаги оффшор компаниялар ҳақида “Панама ҳужжатлари” деб номланган ҳужжатлар орқали маълум бўлган эди. 2016 йилнинг апрел ойида дунёнинг бир қатор йирик оммавий ахборот воситалари оффшор компанияларни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган Mossack Fonseca компаниясининг ички ҳужжатлари таҳлили асосидаги текширувни эълон қилган эди. Ушбу ҳужжатларда дунёнинг турли давлатларидаги сиёсатчилар, ишбилармонлар ва машҳур шахсларга шубҳали транзакциялардан ўнлаб миллиард доллар ишлаб олиш имконини берган компаниялар ҳақида маълумотлар бор эди.
Умуман олганда, “Панама ҳужжатлари”га 140 та давлат раҳбарлари ва бошқа таниқли сиёсатчилар, шунингдек, 200 та давлатдан 240 минг офшор компаниялар киритилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрининг разведка манбаларига таяниб хабар беришича, Путин Саудия Арабистони ҳукуматидан ҳусийларга қанотли ракеталарни топширишга рухсат беришни сўраган. Бироқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳусийлар ва Россия Федерацияси ўртасида қурол-яроғ етказиб бериш бўйича келишув имзоланишига қарши чиққан. Маълумотларга кўра, ҳусийлар Россиядан Х-31 кемага қарши ракеталарни олишга умид қилишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агар мен президент этиб сайлансам, мамлакатимиз узра улкан “Темир гумбаз” қурамиз, бунга ўхшаши ҳеч қачон бўлмаган. Замонавий ракетага қарши мудофаа қалқони тўлиқ АҚШда ишлаб чиқарилади ва ҳамма иш билан таъминланади. Исроилда шундай мудофаа тизими бор. Нега бизда йўқ?”, дея таъкидлади Трамп сайловолди митинглардан бирида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Генерал Хуан Хосе Сунига, ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Марсело Хавьер Сегарра ва вице-адмирал Хуан Арнес Салвадор терроризм ва давлат хавфсизлиги ва суверенитетига қуролли ҳужум уюштирганликда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Bolivia TV.
@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентлик маълумотларига кўра, дебатдан сўнг донорлар электрон почта орқали ўзаро хабарлар алмашишни бошладилар, ушбу хабарларда "демократлар учун ягона умид Байденнинг кетиши" деган хулоса қайд этилган.
Bloomberg'нинг қайд этишича, дебатдан сўнг Вашингтондаги демократлар Байденнинг ўрнига кимлар номзод бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишган. Тез-тез тилга олинганлар орасида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, Калифорния губернатори Гевин Ньюсом ва Мичиган губернатори Гретxен Уитмар бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу сайлов натижаларига кўра, мамлакатда Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта ўта ўнг кучлар ҳукумати тузилиши мумкин.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 8:00да очилди, турли аҳоли пунктларида овоз беришнинг тугаш вақти фарқ қилиши мумкин, аммо йирик шаҳарларда 20:00да овоз бериш якунланади. Якуний натижалар 7 июль куни бўлиб ўтадиган иккинчи турдан кейин маълум бўлади.
Навбатдан ташқари парламент сайловлари Европа парламенти сайловларида президент Эммануэл Макрон етакчилигидаги марказчи кучлар альянсининг мағлубиятга учрагани ва Марин Ле Пеннинг партияси ғалабаси фонида парламентни тарқатиб юборилиши ортидан тайинланган эди.
Сўнгги ижтимоий сўровларга кўра, бугунги сайливларда Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи “Миллий бирлик” партияси биринчи ўринни эгаллаши мумкин, бироқ парламентни назорат қилиш учун зарур бўлган мутлақ кўпчилик ўринни ололмайди.
"Партиямиз 577 ўринли Миллий ассамблеяда мутлақ кўпчилик ўринни қўлга киритса, Макроннинг “Миллий бирлик”ни етакчиларидан бири Жордан Барделлани бош вазир этиб тайинлашдан бошқа чораси қолмайди", — дея маълум қилган Марин Ле Пен.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Ўзбекистон бош вазир Абдулла Арипов ва мамлакатнинг бир қатор бошқа расмийлари кутиб олишган.
Хабарларга кўра, Гутерриш ташриф доирасида юқори даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ҳам ташрифи режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг хабар беришича, шубҳалар нефт ва газ бурғулаш қурилмалари, қувурлар, электр ва телекоммуникация кабеллари билан шуғулланувчи компаниялар маълумотларига асосланади. Саботаж нишонлари электр таъминоти ва телефон кабеллари, нефт ва газ қувурлари бўлиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда ЕХҲТ Парламент ассамблеясидаги Украина делегацияси аъзоси Павел Фролов маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM