23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
14.1K photos
5.54K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇺🇦🇨🇳🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский Хитой раҳбари Си Жинпин унга Россияга қурол етказмасликка ваъда берганини айтди

Зеленский бу АҚШ президенти Жо Байден билан Италияда G7 саммити доирасидаги матбуот анжуманида ҳақда маълум қилди.

"Мен Хитой етакчиси билан телефонда гаплашдим. У Россияга қурол сотмаслигини айтди. Кўрамиз. У менга сўз берди", — деди Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇧🇾🇦🇿 Беларус Озарбойжонга 2018 йилдан 2022 йилгача қурол етказиб бергани сабабли Арманистон КХШТдан чиқишини эълон қилди — Politico

КХШТга Арманистон ҳам, Беларус ҳам аъзо ҳисобланади. Озарбойжон 1999 йилда ушбу ташкилотдан чиққан.

2022 йилда Боку Тоғли Қорабоғ учун уруш бошлади, натижада минтақа Озарбойжон назоратига қайтарилди. КХШТ низомига кўра, Минск Ереванга ёрдам бериши керак эди, лекин Беларус Бокуни ҳарбий жиҳозлар билан таъминлади. Шунингдек, Озарбойжонга артиллерия тизимларини модернизация қилишда ёрдам берди.

Politico маълумотларига кўра, Беларус ва Озарбойжон вакиллари 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Гроза-С зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇺🇦🇷🇺 НАТО бош котиби Путиннинг Украина бўйича таклифини “тинчлик учун ҳаракат” деб ҳисобламаслигини айтди

Столтенбергнинг фикрича, Путиннинг таклифини қабул қилиш Россиянинг ҳарбий мақсадларига эришишини англатади.

"Алянс давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этади" — дея қўшимча қилди НАТО бош котиби.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 G7 давлатлари Россия Украинага 486 миллиард доллар товон тўлаши кераклигини айтди

Бу ҳақда G7 мамлакатларининг қўшма баёнотида айтилади.

Ушбу миқдор Жаҳон банкининг уруш таъсирини баҳолаш бовйича ҳисоб-китобларга асосланган.

Тўлов амалга оширилмаган тақдирда ва Кремл Украинадаги тажовузкорлигини тўхтатмагунча, Россия активлари музлатилган ҳолатда қолади. Бундан ташқари, G7 мамлакатлари жорий йил охиригача Киевга Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадлардан тўланадиган 50 миллиард доллар миқдорида кредит ажратидҳ режасини тасдиқлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский эртага бошланадиган Тинчлик саммитида иштирок этиш учун Швейцарияга келди

Анжуманда 100 та делегация – 92 давлат ва 8 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади. Саммит қатнашчилари Украинанинг можарога барҳам бериш режасини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Путиннинг Украина учун тинчлик шартларини белгилашга ҳаққи йўқ — АҚШ Мудофаа вазири

Ллойд Остиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украина можароси "асосий босқич"га киргани сабабли Киевга қурол етказиб бериш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇷🇺🇺🇦 Президент Владимир Путин томонидан Украина билан музокаралар учун эълон қилинган шартлар ультиматум эмас, тинчлик ташаббусидир — Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇺🇦🇷🇺🇰🇵 КХДР Россияга 5 миллион дона снаряд етказиб берган

Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди.

Сеул Шимолий Кореядан Россияга 5 миллионга яқин артиллерия снарядларини олиб ўтиш мумкин бўлган камида 10 минг та юк контейнерини аниқлаган. Москвага, шунингдек, ўнлаб баллистик ракеталар етказиб берилган.

Бунинг эвазига Россия Федерацияси Шимолий Кореяга жосуслик сунъий йўлдошларини жойлаштириш, танклар ва самолётларни замонавийлаштириш учун технологиялар топширган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яман ҳусийлари Адан кўрфазида Украинанинг “Verbena” кемасига иккита ракета билан ҳужум қилди

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди.

Хабар берилишича, кема шикастланган, бортда ёнғин бошланган, денгизчилардан бири оғир яраланган.

Украинага тегишли кема Палау байроғини остида сузаётган бўлган. Кема ёғоч ва қурилиш материалларини Малайзиядан Италияга олиб бораётган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇷🇺🇺🇦 Володимир Зеленскийнинг легитим эмаслиги, музокаларни бошлашимиз учун тўсиқ бўлолмайди — Россия президентининг матбуот котиби

Дмитрий Песков, шунингдек, Владимир Путин томонидан айтилган таклифлар учун якуний муддат йўқлигини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦 Украина Ғарб давлатлари томонидан етказиб берилган қуроллардан қандай фойдаланишни ўзи ҳал қилиши керак — Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇲🇩🇺🇦 Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари 25 июндан Молдова ва Украинани ЕИга қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олдилар, дея хабар берди Бельгиянинг Европа Иттифоқи Кенгаши раислиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇿🇦 Жанубий Африка Миллий Ассамблеяси мамлакатнинг амалдаги президенти Кирил Рамафосани лавозимига қайта сайлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇩🇪 Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Германиянинг позицияси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети бўйича келиша олмади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷🇺🇦🇷🇺 Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва G7 давлатлари етакчиларига Россия ва Украина томонидан тан олинган халқаро конференция орқали тинчликка эришиш мумкинлигини айтди — Reuters.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Хитой Швейцариядаги саммит олдидан Украина бўйича ўзининг тинчлик режасини илгари сурмоқда — Reuters

Агентликнинг исми сир қолишни истаган дипломатларга таяниб хабар беришича, Хитой расмийлари ХХРга ташриф буюрган бошқа давлатларнинг расмийлари ва дипломатик ваколатхоналари билан ахборот алмашинув ишларини кучайтирган. Бундан ташқари, Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй май ойида Туркия, Миср, Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрди, шунингдек, Пекинда ривожланаётган давлатлар расмийлари билан учрашди.

Хорижий мамлакатлар вакиллари билан суҳбатлар давомида Хитой расмийпари Швейцариядаги саммитни тўғридан-тўғри танқид қилмаган ва давлатлардан унда иштирок этишдан тийилишни сўрамаган. Аммо бир дипломатнинг Reuters'га айтишича, Пекин Швейцариядаги анжуман можаронинг чўзилишига олиб келади, деган фикрни илгари сурмоқда. 

Хитой, шунингдек, Ғарб вакилларига кўплаб ривожланаётган мамлакатлар Швейцарияда бўлиб ўтадиган саммит бўйича Хитойнинг нуқтаи назарига қўшилишини билдирди.

Июнь ойи бошида Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров 107 давлат ва халқаро ташкилот тинчлик саммитида иштирок этиши ҳақида қилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Швейцария президенти Виола Амҳерд 80 та давлат ва 10 ташкилот анжуманда иштирокини тасдиқлаганини маълум қилди.  Иштирокчилар сонининг камайиши Хитойнинг ҳаракатлари билан боғлиқми ёки йўқми, номаълум.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍 Fastfudga chegirmalar davom etmoqda!

Mahallada duv-duv gap — Express24 takliflari bilan hammani lol qoldirdi:

🍔 50%gacha chegirmalar
🍟 120 000 so'mdan boshlangan buyurtmalarga bepul yetkazma

➡️ Takliflar qaynoqligida buyurtma qiling!

Aksiya 10.07.2024gacha amal qiladi.
🤍 Express24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦 НАТО Германияда Украина миссиясининг штаб-квартирасини ташкил қилади

Алянс бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, штаб-квартира Гессен еридаги Висбаденда жойлашади. Ҳозир бу ерда 1949 йилда ташкил этилган АҚШ ҳарбий базаси мавжуд.

Украинага қурол етказиб беришни мувофиқлаштириш янги штаб орқали амалга оширилиши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇿🇹🇷 АҚШ ИШИД билан алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросига санкциялар киритди

АҚШ Туркия ҳукумати билан келишган ҳолда ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда  Давлат департаменти. Булар: M. A. Мирзоев, M. И. Ниязов, О. М. Исмаилов.

Баёнотда айтилишича, ушбу шахсларнинг Қўшма Штатлардаги мулки ёки АҚШ фуқароси эгалиги ёки назорати остида бўлган барча мулк ва активлари блокланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇰🇵 КХДР ҳарбийлари Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган ҳудудда истеҳкомлар ёки девор қуриш устида ишлаётган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Yonhap агентлиги ҳарбийлар орасидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
G7 етакчилари Италиядаги саммитда Путиннинг “тинчлик режаси”ни “жиддий эмаслиги” туфайли муҳокама қилишмади

Бу ҳақда Германия канцлери маълум қилди. Шолц Путиннинг режасини "бемаъни" деб атади ва россиялик сиёсатчининг кечаги баёнотларини Швейцарияда тинчлик саммити бошланиши билан боғлади.

"Шу билан бирга, Путин ўзини нима қизиқтираётганини ҳам кўрсатди: классик империалистик тарзда ерларни эгаллаб олиш", — дея қўшимча қилди Шолц.

🔥 @burchakostida

@worldprotest
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM