Элчилар Украина ва Молдова ўртасидаги аъзолик бўйича музокаралар асосини принципиал жиҳатдан маъқулладилар. Белгия 25 июн куни ҳукуматлараро биринчи конференцияларини чақиради, дея маълум қилди Белгиянинг Европа Иттифоқи кенгаши раислиги.
Аввалроқ Еврокомиссия музокараларни бошлаш бўйича барча талаблар бажарилганини маълум қилган эди. Бироқ, музокаралар қанча давом этиши номаълум, деб ёзади Bild нашри.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шартноманинг асосий жиҳатлари:
— Иккала томон ҳам Қримни Россия Федерацияси назорати остида қолдириб, лекин Украина томонидан тан олинмаган ҳолда ўз келишувларидан чиқариб ташлашга келишиб оладилар;
— Украина ҳарбий иттифоқларга кирмайди, хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштирмайди;
— Украина ДХР ва ЛХРнинг Украинанинг собиқ Донецк ва Луганск вилоятлари маъмурий чегараларидаги мустақиллигини тан олади.
— Россия Украинадан рус тилини расмий тилга айлантиришни талаб қилади;
— Украинага яна ҳужум уюштирилган тақдирда ўз иттифоқчиларининг вазиятга аралашувлари учун шартномага қўшилишини хоҳлайди. Масалан, ҳаво ҳудудини ёпиш, керакли қурол-аслаҳа билан таъминлаш;
— Россия Федерацияси барча санкцияларни бекор қилишни талаб қилади;
— Лойиҳа Украина қуролли кучлари ва техникаси сонини чеклашни назарда тутган. Украиналиклар бундай чекловларни қабул қилишга тайёр эдилар, лекин чекловларни оширишга интилганлар: мамлакат қуролли кучлари сони 100 000 кишигача, 147 миномёт ва 10 та жанговар вертолёт. Украина ракеталарининг қамрови атиги 40 кмгача бўлиши керак эди;
— Украинага Европа Иттифоқига киришга рухсат берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Сиёсатчининг фикрича, Россия Федерацияси тинчлик жараёнига ҳақиқий қизиқиш билдирмаяпти.
"Путиннинг талабларидан мақсад Украинага босқинни қонунийлаштириш, шунингдек, Россия қайта қуролланаётган ва узоқ урушга тайёрланаётган бир пайтда тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур этказишдир", — дея изоҳ берди Боррел.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Швеция матбуоти кеча Россиянинг Су-24 тактик бомбардимончи самолёти Болтиқ денгизидаги Готланд ороли жанубида мамлакат ҳаво ҳудудини бузганини хабар қилди. Бу Россиянинг 2022 йилдан бери Швеция ҳаво ҳудудини биринчи марта бузиши ҳисобланади.
Бир неча кун олдин Финландия расмийлари ўз ҳаво чегаралари Россиянинг ҳарбий самолётлари томонидан бузилгани ҳақида хабар берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Атлантика альянси расмийсига кўра, Россия қўшинларида катта муваффақиятга эришиш учун етарли ресурслар ва жиҳозлар йўқ, бироқ улар бу соҳаларда Украина Қуролли кучларига нисбатан сезиларли устунликни сақлаб қолишмоқда.
"Харков вилоятига ҳужум уюштириш чоғида ҳар куни Россия армиясининг ўртача мингта аскари ҳалок бўлди ва ярадор бўлди. Шу билан бирга, Россия ҳар ойда 30 мингга яқин одамни ёллайди, шунинг учун Россия Қуролли кучлари инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлаяпти", — дея таъкидлади НАТОнинг юқори мартабали расмийси Брюсселдаги брифингда.
Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Ғарб Россия қўшинларининг Харков вилоятида жиддий ютуққа эришишидан хавотирланишмайди.
"Фронтнинг ушбу қисмида вазият иттифоқчилар Украинага Россия Федерацияси ҳудудининг бир қисмига Ғарб қуроллари билан ҳужум қилишга рухсат бергани туфайли қисман барқарорлашди", — дея қўшимча қилди Остин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги кескинлашув Қўшма Штатларнинг иттифоқчилари ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари гуруҳлар ўртасида кенгроқ можарога олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
АҚШ расмийларига кўра уpуш Сурия, Ироқ ва Иорданиядаги Америка қўшинларини хавф остига қўяди ва бутун минтақада кескинликни оширади.
Қолаверса, можаронинг кучайиши ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни қайтариш бўйича келишувга эришишни қийинлаштиради.
Шунинг учун Байденнинг дипломатик маслаҳатчилари можарони юмшатиш устида ишлаш учун тез орада Исроилга бориши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Швейтсариядаги Тинчлик саммитида маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский бу ҳақда Швейцариядаги тинчлик саммитининг ялпи мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.
"Конференцияга йиғилганлар адолатли тинчлик нимани англатишини ва унга қандай эришиш мумкинлигини ҳал қилиши керак. Ушбу саммитда ишлаб чиқилган режа Россия вакилларига топширилади. Кейинги саммитда урушнинг тугашини қайд этиш мумкин бўлади", — дея таъкидлади Украина раҳбари.
Қайд этиш жоизки, делегатлар жорий анжуманда 3 та асосий масалани кўриб чиқадилар: радиациявий ва ядровий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳбуслар ва депортация қилинган украиналикларни озод қилиш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Россия Федерацияси Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Григорий Карасин ўзининг Тelegram каналида маълум қилди.
"Июн ойининг охирида Бухарестда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтиши керак эди. Биз Руминия Ташқи ишлар вазирлигидан нота олдик. Унда Россиянинг Украинага нисбатан агрессияси ҳисобга олинган ҳолда, Россия делегацияси аъзоларининг ҳеч бирига визалар берилмайди ҳамда уларнинг Руминияга киришига рухсат тегмаслиги айтилган", — дея ёзган Григорий Карасин.
Маълумот учун, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси 2024 йилнинг 29 июн - 3 июл кунлари Бухарестда бўлиб ўтади. Россия ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг охирги тўртта йиғилишида қатнашмади. Булар 2022 йилда Буюк Британияда, 2023 йилда Канада ва Арманистонда, 2024 йилда Австрияда бўлиб ўтган йиғилишлар эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15 июн куни Франциянинг турли шаҳарларида Марин Ле Пеннинг ўнг қанот популистик “Миллий бирлик” партиясига қарши 200 га яқин митинглар бўлиб ўтди. DW маълумотларига кўра, намойишларда бутун мамлакат бўйлаб 350 000 га яқин киши, шу жумладан, Парижда 100 000 дан ортиқ киши қатнашган.
Касаба уюшмалари, талабалар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари “Миллий бирлик” партиясининг парламент сайловида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилиш учун норозилик акцияларини давом эттиришга ва унда янада кўпроқ инсонларни иштирок этишга чақирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лойиҳада, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди тижорат кемалари, фуқаролик портлари ва порт инфратузилмасига ҳужумларга йўл қўймаслик қайд этилган. Шу билан бирга, мамлакатлар ҳар қандай давлатнинг, шу жумладан Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ёки мустақиллигига қарши ҳарбий йўл билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатишдан тийилишга чақиради.
Швейцариядаги йиғилиш иштирокчилари Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун можаронинг барча томонлари ўртасида мулоқот зарур, деб ҳисобламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо секторига етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар доирасида ҳамда БМТ ва халқаро ташкилотлар билан қўшимча муҳокамалардан сўнг шанба кунидан бошлаб гуманитар мақсадларда “ҳарбий фаолиятнинг маҳаллийлаштирилган тактик танаффуси” эълон қилинди, дейилади ЦАХАЛ баёнотида.
Қайд этилишича, танаффус ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 19:00 гача “кейинги хабарномага қадар” амал қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дебат давомида АҚШ президентлигига номзодларга ўз сайловолди штаблари аъзолари билан мулоқот қилиш, уларга қоралама ва тайёрланган эслатмалардан фойдаланиш тақиқланади. Уларга фақатгина бир шиша сув, блокнот ва ручка берилади.
Дебат 27 июнь куни CNN студиясида, томошабинларсиз бўлиб ўтади. Трамп ва Байден битта подиумда туришади, уларнинг ўрни танга отиш орқали аниқланади. Фақат сўзлаётган номзоднинг микрофони ёниқ бўлади. Дебатнинг давомийлиги 90 дақиқани ташкил этиши режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларга кўра, жиноятчилар орасида террорчилик айби билан судланган бир неча киши бор. Жиноятчилар ўзларининг ИШИДга алоқадор эканликларини эълон қилишган. Ҳозирда улар билан музокаралар олиб борилмоқда. Тезкор бўлим бошлиғи ва тергов изолятори навбатчилик хизмати кичик инспектори гаровда сақланмоқда.
Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов изоляторида асирларнинг гаровга олиниши муносабати билан Россия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг барча ходимлари шай ҳолатга келтирилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
◾️ АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис: Путин музокалар учун ўз шартларини эълон қилди. Бироқ бу музокарага эмас, таслим бўлишга чақириқ ҳисобланади.
◾️Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен: Можарони музлатиш муаммонинг ечими эмас.
◾️ Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел: Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик томонлар ўртасида мулоқотни талаб қилади, аммо у қачон бошланишини Киев ҳал қилади.
◾️Саудия Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд: Украина ва Россия Федерацияси тинчликка эришиш учун муроса қилишлари керак;
◾️Гана президенти Нана Акуфо-Аддо: Россия бозорларни беқарорлаштириб, бутун Африка қитъасида озиқ-овқат тақчиллиги ва нархларнинг ошишига сабаб бўлмоқда.
◾️Полша Президенти Анжей Дуда: Беларус Украинадаги можарода Россия томонида қатнашмоқда.
◾️ Германия канцлери Олаф Шолц: Украинадаги тинчликка Россияни жалб қилмасдан эришиб бўлмайди. Аммо Москва ўз урушини давом эттирмоқда. Россия урушни бугун ёки исталган вақтда тугатиши мумкин.
◾️Чили Президенти Габриел Борич: Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатларини Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатлари билан таққослаш мумкин.
◾ Финляндия президенти Александр Стубб: Хитойни Россия президенти Владимир Путинга Украина урушини тугатиш учун таъсир ўтказишга чақираман.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Жиноятчилар уларнинг талаблари бажарилган ҳолатда гаровга олинганларни озод қилишга тайёр эканликларини маълум қилган.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, айни дамда тергов изолятори томон Россия махсус кучлари йўл олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM