«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.6K photos
1.11K videos
22 files
4.09K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.

1.  Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).

2.  Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).

3.  Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).

4.  Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).

https://t.me/boxodirxoji_domla
«Улар (хотинлар) сизга либосдир, сиз (эркак) уларга либосдирсиз».

Ушбу кенг маънога эга бўлган оят қайси сурада келган?
Anonymous Quiz
26%
«Бақара» сурасида
23%
«Оли Имрон» сурасида
46%
«Нисо» сурасида
6%
«Тоҳа» сурасида
Ҳанафий мазҳабига биноан қурбонлик қилишнинг ҳукми қандай?
Anonymous Quiz
34%
Суннати муаккада
28%
Фарз
30%
Вожиб
9%
Суннати машруъа
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
📌 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим!
Бомдод намозини ӯқиб бӯлгач, дарров ухлаб қолмаслигингизни тавсия қиламан. Чунки тонг пайти Қуръон сураларини ёдлаш, диний ва дунёвий илмлар билан шуғулланиш, тонгги зикр - тасбеҳларни айтиш иймонга, онг ва тафаккурга қувват бўлиб, дунёвий ва оилавий ишларда ҳам кўп наф келтиради.
Хуллас, бомдод намозидан сўнг дунё ва охиратга оид қандай иш билан машғул бўлмайлик, иншааллоҳ, бундан кӯп баракотларга эга бӯламиз.
Дониёр Файз
Афв

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: “Афв Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир. Парвардигор афв этишни хуш кўради.

Шунингдек, бандалари ҳам бир-бирларини афв этишларини яхши кўради. Агар улар бир-бирларини афв этишса, Аллоҳ таоло ҳам уларга афви ила муомала қилади”.

https://t.me/boxodirxoji_domla
ЗИКР МАВЗУСИ
#зикр

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Таҳоратсиз, ишда ёки йўлда кетаётганда тасбеҳ, тамҳид, таҳлил ва такбир айтиб юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Махсус бир неча ибодатлардан бошқасига таҳорат шарт эмас. Улар намоз, тиловат саждаси, тавоф, Қуръони Каримни ушлашлардан иборат. Ундан бошқаларига таҳорат шарт эмас. Жунуб ҳолатда зикр қилиш ҳам мумкин.

عَنْ عَائِشَةَ أُمُ المؤمنينَ ، قَالَتْ : " كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَذْكُرُ اللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ " .

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма вақт Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар" деганлар. (Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/30796)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/boxodirxoji_domla
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@diniysavollar

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋 УМРАГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🔹Умра сўзи қандай маънони англатади?


Умра” сўзининг луғавий маъноси “зиёрат”, шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир.

🔹Умра қандай ибодат?

Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш – суннати муаккададир. Умра улуғ савобларга эриштирадиган ибодатдир.

🔹Умрада қандай амаллар бажарилади?

Умра амаллари қуйидагилар:
• Эҳромга кириш.
• Каъбаи муаззамани тавоф қилиш.
• Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш.
• Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Ҳажнинг шартлари умра учун ҳам шартдир.

🔹Умра ибодатини бажариш учун қандай ният қилинади?

Умранинг нияти:
“Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳа лий ва тоқаббалҳа минний. Навайтул умрата ва аҳрамту биҳа лиллаҳи таола”.
Маъноси: Аллоҳим, мен умра қилмоқни ирода қилмоқдаман. Уни менга осон эт ва қабул айла. Умрани ният қилдим ва Аллоҳ таоло учун умрага эҳром боғладим.

🔹Умранинг суннат амаллари қайсилар?

Умранинг суннатлари:
– Эҳром боғлаш олдидан ғусл қилиш;
– Эҳромга кириш олдидан хушбўйликлар суртиш;
– Талбия айтиш;
– Тавоф ул-қудум қилиш;
– Тавофни узлуксиз етти марта адо этиш
– Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш;
– Саъйда таҳоратли бўлиш.

🔹Зиёратчи сочини қачон ва қандай қисқартиради, аёллар-чи?

Зиёратчи саъйни адо этиб бўлгач, сочини таги билан олдиради ёки қисқартиради, афзали таги билан олдиришдир. Аёллар сочларини бармоқнинг бир бўғими миқдорида қисқартирадилар. Улар учун афзали сочларининг ҳаммасини бир жойга тўплаб туриб, учидан бир бармоқ бўғимича қисқартиришдир. Сочни олдириш ёки қисқартириш бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вожиб амаллардандир, уни тарк қилган киши қурбонлик сўйиши лозим бўлади. Мана шу билан умра ибодати тамом бўлади ва шундан сўнг эҳром ман этган ҳамма нарса мумкин бўлади.

@hajumrauz

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, дуонинг қайсиниси афзал? - дея сўралганда, у зот қандай жавоб берадилар?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
5%
Аллоҳдан гўзал ҳотима сўра
13%
Аллоҳдан гўзал ҳулқни сўра
77%
Аллоҳдан дунё ва охиратда афв ва офиятни сўра
4%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида, қайси иш бўлмагунча қиёмат қоим бўлмайди, деганлар?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
11%
Оилалар бинолар деб бузилмагунча
43%
Одамлар биноларда ким ўзарга киришмагунча
40%
Бинолар осмонўпар даражага етмагунча
6%
Энди билиб оламан
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин,
Омин..!!!

Хайрли кунлар...
Ҳар қандай чуқурга тушиб кетишнинг олдини олиш мумкин. Лекин қабр деб аталмиш чуқурдан ўтиб кетиб бўлмайди. Шунинг учун оқил одам у ерга тушишга тайёргарлик кўради ва унга тушишдан аввал Аллоҳ учун босмаган ҳар бир қадами учун пушаймон бўлади.

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима онамизнинг ҳаёлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни нимадан яратган?
Anonymous Quiz
8%
Тупроқдан
4%
Нурдан
88%
Одам алайҳиссалом қовурғасидан
Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари қиссаси қайси сурада келган?
Anonymous Quiz
36%
Бақара сурасида
40%
Оли Имрон сурасида
24%
Моида сурасида