«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

        «Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

        Шифо оятлари қуйидагилар:


وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
   1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
   (Тавба сураси, 14-оят).


وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
   2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
   (Юнус сураси, 57-оят).


فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
   3. Унда одамлар учун шифо бордир.
   (Наҳл сураси, 69-оят).


وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
   4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
   (Исро сураси, 82-оят).


وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
   5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
   (Шуаро сураси, 80-оят).


قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
   6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
   (Фуссилат сураси, 44-оят).

   «Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.


https://t.me/boxodirxoji_domla
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг катта ўғиллари исми нима?
Anonymous Quiz
33%
Иброҳим
65%
Қосим
2%
Тоҳир
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

📍Яқинларингизга  ҳам улашинг!
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
https://t.me/boxodirxoji_domla
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у дунёю бу дунё овқатларнинг олийси деб нимани айтганлар?
Anonymous Quiz
76%
Хурмони
12%
Гўштни
12%
Сутни
Ислом талимотида қабрларни зиёрат қилишнинг ҳукми қандай?
Anonymous Quiz
30%
Вожиб
5%
Бидъат
65%
Суннат
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🕌 Биласизми?

1. Она қорни кўтармаган, (онадан дунёга келмаган) тўрт жонзот бўлган, улар: Одам алайҳиссалом, Ҳавво онамиз, тошдан чиққан Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси, Исмоил алайҳиссалом қурбон қилиниши эвазига туширилган қўчқор.

- Иброҳим алайҳиссалом кўрган тушларига биноан ўғилларини қурбонлик қилиш учун уринганларида, Исмоил алайҳиссалом юксак одоб билан бу ишга бош эгдилар. Аллоҳ таоло у кишининг ўринларига жаннатдан бир қўчқорни ато этди.

2. Ҳатто самодаги малоикалар ҳаё қилган инсон ким?
- Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

“...Нима, Аллоҳнинг фаришталари ҳаё қиладиган кишидан мен ҳаё қилмайми?”, дедилар” Имом Бухорий ривояти. Усмон ибн Аффоннинг лақаблари: Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига уйланганлар.

3. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломга киришига сабаб бўлган сура қайси? Тоҳо сураси.

“То ҳо. Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ. Фақат қўрққан кимсаларга эслатма бўлиши учун. У ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир. Роҳман Аршга истиво қилди”, Тоҳо сураси, 1 – 5 оятлар

4. Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирганлар ким деб аталадилар? - Ҳаворийлар.

“Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: «Кимлар Аллоҳ учун менинг ёрдамчиларим?» – деганида, ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз», – дедилар”, Софф сураси, 14-оят.

5. Зуннун деб лақабланган Набий ким? - Юнус алайҳиссалом.

“Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», – деб нидо қилди”, Анбиё, 87-оят.
УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

☝🏾 «Эй Одам фарзанди!

🍀Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.

🍀Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.

🍀Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.

🍀 Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.

🍀Менга тавба қил, қабул этаман.

🍀Мендан сўра, ато қиламан.

🍀Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.

🍀Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.

🍀Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.

🌿Тинчлик танҳоликдадир.
🌿Ихлос рағбатдадир.
🌿Тавбада Аллоҳга тақво бор.
🌿 Бойлик қаноатдадир.

Қирқ ҳадиси қудсий.
Имом Ғаззолий

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📞 Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади.
Инша Аллоҳ!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

https://t.me/boxodirxoji_domla
ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ ДУО
#жаноза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жаноза намозидаги учинчи такбирдан кейин қайси дуо ўқилади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! ☝️ Аввало имомдан ташқари ҳар бир жаноза ўқувчи зиммасига имом такбир айтганидан кейин ўзи эшитадиган даражада “Аллоҳу акбар” лафзини айтиши фарз эканлигини билиши керак. Чунки бу тўрт такбир тўрт ракъат ўрнидадир. Бирортаси қолса жаноза намозини ўқиган ҳисобланмайди. Сиз сўраган дуо қуйида:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ. اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مُحْسِنًا فَزِدْ فِي إِحْسَانِهِ، وَإِنْ كَانَ مُسِيئًا فَتَجَاوَزْ عَنْ سَيِّئَاتِهِ

«Аллоҳуммағфирли ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фа-аҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма, ин каана муҳсинан фазид фий иҳсааниҳи ва ин кана мусийан фатажаваз ан саййиаатиҳи».

Маъноси: «Аллоҳим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил! Аллоҳим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Аллоҳим, агар яхши киши бўлса, яхшилигини зиёда қилгин. Агар ёмон киши бўлса, ёмонликларидан ўтгин». Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55289)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Хаввос раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мен нафсимга: «Эй нафс, Қуръонни худди Аллоҳдан эшитгандек, Аллоҳ сенга хитоб қилаётгандек ўқи», дедим. Шунда нафсим ҳаловат топди».

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
Қуръони Карим қайси кечада нозил бўлган?
Anonymous Quiz
88%
Қадр кечасида
7%
Исро кечасида
5%
Арафа кечасида