«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуо

Нега Расулуллоҳ бу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар?

⁉️Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз?


https://t.me/boxodirxoji_domla
Қуръони каримнинг 87 ўрнида тавбага тарғиб қилинган. Жумладан,

وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

яъни: “Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй, мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз”
(Нур сураси, 31-оят).


https://t.me/boxodirxoji_domla
УМРАДА ТАЛБИЯ (ЛАББАЙКА) ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ?
#Ҳаж_умра #лаббайка
#талбия

1149-CАВОЛ: Умра қилаётган киши талбияни қачон тўхтатади? Мен бу борада турли ҳар-хил гапларни эшитдим. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умрада талбия тавофни бошлашдан аввал тўхтатилади.
Талбия айтиш борасида одамлар орасида турли гап-сўзлар тарқаб қолган. Баъзилар Масжидул ҳаромга кириш билан тўхтатади, деса, яна айримлар Каъбага кўз тушиши билан тўхтатади, дейди. Аммо бу борада барча фиқҳий манбаларимизда умра қилаётган киши талбияни тавофга киришишдан аввал тўхтатишини таъкидланган. Яъни умра қилувчи шахс мийқотдан эҳромга ният қилиб, талбия айтишни бошлайди. Йўлда токи Ҳарами шарифгача ҳар сафар ҳолати ўзгарганда: тепаликка чиққанда, пастликка тушганда, одамларни учратганда талбия айтиб келиш суннатдир. Масжидул ҳаромга кириб, Каъбани кўрганда такбир ва таҳлил айтади ва хоҳлаган дуосини қилади. Кейин Ҳажарул асвад олдига келиб, талбияни тўхтатади ва тавофни бошлайди. “Жавҳаратун наййира” китобида шундай дейилган:

قَوْلُهُ وَيَقْطَعُ التَّلْبِيَةَ إذَا ابْتَدَأَ بِالطَّوَافِ يَعْنِي عِنْدَ اسْتِلَامِ الْحَجَرِ لِأَنَّ الْمَقْصُودَ مِنْ الْعُمْرَةِ هُوَ الطَّوَافُ فَيَقْطَعُهَا عِنْدَ افْتِتَاحِهِ

“Умра қилаётган шахс тавофни бошлаётган вақтда, яъни Ҳажарул асвадни истилом қилиш вақтида талбияни тўхтатади. Чунки умрадаги асосий мақсад тавофдир. Шундай экан тавофни бошлаш чоғида талбияни тўхтатади”. “Ҳидоя”, “Мабсути Сарахсий”, “Баҳрур роиқ” каби китобларда ҳам шу маънодаги гаплар айтилган.

Умрадан фарқли равишда ҳаж ибодатини қилаётган ҳожи биринчи кундаги тош отишдан аввал талбияни тўхтатади. Унгача талбияни айтиб юради.

وقطع التلبية حين يرمي جمرة العقبة

“Ҳожи Жамратул ақабага тош отиш вақтида талбияни тўхтатади”. (“Мабсути Сарахсий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
КУН ҲИКМАТИ

Онангга билдирмаган ҳар ғамингни савоби бор!



♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-11 январь)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/boxodirxoji_domla
Сени нима маҳзун қиляпти?
Ўтган кунларингми, хозирги кунингми ёки келажак кунларингми?
Ўтган кунларингни тавба ила ислоҳ қил.
Бугунги кунингни тақдирга рози бўлиш ила ёқимли қил.
Келажак кунларингни Аллоҳга таваккул қилиш ила гўзал қил.
Шу йўсинда ҳаётингни барча лаҳзасини ислоҳ қил...

https://t.me/boxodirxoji_domla
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади", деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Қайси Пайғамбар тушларни табир қила олардилар?
Anonymous Quiz
18%
Иброҳим алайҳиссалом
22%
Яъқуб алайҳиссалом
60%
Юсуф алайҳиссалом
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келган вақтларида Каба олдида нечта бут бориди?
Anonymous Quiz
20%
200 та
43%
360 та
15%
410 та
21%
Билмайман
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кимни оёқ товушларини жаннатда эшитдим деган?
Anonymous Quiz
27%
Жафар ибн Абу Толибни
71%
Билол ибн Рабоҳни
2%
Ваҳший ибн Ҳарбни
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Мана Ражаб ойи хам кириб келмоқда

Бугун кечирим сўрайдиган кун экан, Аллоҳ бизга шунақа имконият бергани учун фойдаланиб қолайлик, сизни билиб-билмай дилингизни оғритган бўлсам кечиринг, қиёматда ёруғ юз билан кўришиш насиб қилсин хаммамизга 🤲

Яқинларга ушбу видеони юбориб кечирим сўраб қўйинг


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ражаб ойи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик қилиш ман этилади — ҳаром қилинади.
Бу қоида жоҳилият даврида ҳам мавжуд эди, Ислом келгандан сўнг ҳам ўз кучида қолди ва Қуръони Карим ояти ва Суннат билан қувватланди.
Бу ойлардан учтаси: Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам кетма-кет ойлар, биттаси — Ражаб ойи эса алоҳидадир. Бунинг ҳикмати шуки, Зулҳижжа ойи Ҳаж ойидир. Аллоҳнинг Каъбасини ҳаж қилиш вақтида тинчлик сақланиши умумий халқаро қоида эди. Ҳаж ойининг аввалидаги Зулқаъда ва кейинги Муҳаррам ойларининг ҳаром ой деб саналиши ҳам Ҳаж амали билан боғлиқдир. Бу нарса Зулқаъда ойида ҳожилар соғ-саломат Маккага етиб келишлари, Муҳаррам ойида эса ҳожилар ўз ватанларига соғ-саломат етиб олишлари учун кафолатдир.
Ражаб ойининг алоҳида ҳолда ҳаром ойлардан бири деб саналиши эса Аллоҳнинг Каъбасига Умра зиёрати билан келувчиларга имкон яратган.
Ражаб ойининг рўзаси бошқа ойларда тутиладиган нафл рўзалардан афзаллиги йўқдир. Фақат бу ойнинг ҳаром ойлардан бири эканлиги унинг фазилатларидир.
Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган» (Фиқҳус сунна, 1-ж. 453-с.).
Демак, «Бу ойнинг фалон фазилати бор, унда рўза тутилса, ундоқ бўлади, бундоқ бўлади, мана бу кечада фалон ракат намоз ўқилиши керак, ухламай бедор бўлиш керак, фақат ушбу мазмундаги дуоларнигина ўқиш керак», деган гаплар асоссиз бўлиб, бирор ояти карима ёки Пайғамбар ҳадислари билан ўз тасдиғини топмаган. Бироқ Аллоҳнинг ойларидан бири деб, одатдаги ибодатлар, нафл намоз ва нафл рўзаларни тутиш, Аллоҳнинг ҳузурига илтижо қилиб, истаган дуоларини ўқиш фойдадан холи эмасдир.
Ҳаром ойни асос қилиб қўйишига келсак, буни уруш ҳаром қилинган ойлар – Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларини яхшилик асоси қилиб қўйилиши деб тушуниш керак. Бу ойларда жоҳилият вақтида ҳам урушлар таққа-тақ тўхтаган. Арзимаган нарса учун ўн йиллаб уруш қиладиган баджаҳл араб қабилалари ҳам бу ойлар кириши билан ўзларини тия олар эдилар. Ўғил отасининг қотилини кўриб қолса ҳам, унга бу ойларда бир оғиз сўз айтмас эди.
Бир йилда тўрт ойни урушсиз ой деб эълон қилиш бутун дунё тинчлигини кўзлаб қўйилган ажойиб асос эди.
Аллоҳ таоло мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини Қуръони Каримда шундай баён этади.
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (Моида сураси, 2-оят).
Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир.
«Ҳижрий-қамарий тақвим» асосида тайёрланди
https://islom.uz/maqola/15651
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rajab oyida necha kun ro'za tutish kerak?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz


https://t.me/boxodirxoji_domla
ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:
1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асъҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.
18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.
19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.
20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.
21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.
22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.
23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.
24. Қўлларини дуодан сўнг юзига сурцин.
25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.
Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/boxodirxoji_domla
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида қайси саҳобани уйида етти ой мехмон бўлганлар?
Anonymous Quiz
50%
Абу Айюб Ансорийникида
29%
Саъд ибн Муозникида
21%
Муъоз ибн Жабалникида