"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
2.76K subscribers
7.15K photos
1.62K videos
9 files
6.78K links
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali

Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Download Telegram
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Аллоҳга итоатли банда жаннатда асал дарёси бўйида ўз ҳури билан ёнбошлаб ётганида, ҳур унга қадаҳ узата туриб бундай дейди:

"Аллоҳ таоло жазирама кунда сенинг чанқоқдан қийналиб турганингни кўрди ва сен билан фаришталарга фахрланди: "Бандамга қаранглар, мен учун аёлини, шаҳватини, лаззатини, таоми ва ичимлигини тарк қилди. Бу билан Менинг ҳузуримдаги нарсани умид қилди. Гувоҳ бўлинглар, Мен унинг гуноҳларини кечирдим", деди. Сўнг ўша куни сени кечирди ва мени сенга никоҳлади".

"Латоифул Маориф" китобидан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@bostonziyo
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_китоби
ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди.
Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир.
Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди.
Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор:
1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин.
3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин.
4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин.
5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф
қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин.
7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин.
9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин.
11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.


Отабек Ёрқулов
Бўстон туман "Акбарали қори ота"  масжиди имом хатиби

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
👇
https://t.me/bostonziyo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯШАШДАН МАҚСАД НИМА?

Тириклик моҳияти нима? Инсон бу фоний дунёга нега келади-ю, нега кетади? деган савол хаёлига келмаган одам кам топилса керак. Чиндан ҳам ҳаёт моҳияти нимадан иборат?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим
(Зориёт сураси, 56-оят).
Бундан чиқди, Парвардигоримиз бизни ибодат қилиш учун яратган. Бу ёруғ оламга келишимиздан мақсад шу. Агар биз ҳалол-покиза яшасак, чин инсонларга хос ҳаёт кечирган, зиммамиздаги вазифани адо этган бўламиз.

Ибодат, деганда фақат намоз, рўза ёки ҳаж тушунилмайди. “Ибодат” сўзи “бўйсуниш”, “итоат этиш” мазмунига эга. Аллоҳга итоат этиш У Зотга ибодат қилишдир. “Аллоҳ менга ҳалол касб-кор қилишни буюрган”, деб пешона тери билан тирикчилик қилган одам ҳам – худди намоз ўқиган, рўза тутган каби – ибодат қилган бўлади.
“Ҳаётга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” деб ўзига савол берадиган мулоҳазали инсон мана шу оятдан батафсил жавоб топади. Зеро, ҳаёт фақат еб-ичиш, маишат қилиш, ўйин-кулгию ётиб-туришдангина иборат эмас. Моддиятга ёпишиб олиб асосий мақсадни унутиб қўйган одам охиратда надоматга қолади. Доно халқимизда “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деган нақл бор. Охиратда аттанг деб афсусланишдан ёмони йўқ. Ақлли одам имкон борида, нафас кириб-чиқиб турганида умр мазмунини идрок этиб, икки дунёси учун керакли ишларни қилади.

Эътибор берсак, ҳаёт сон-саноқсиз ташвишлар, турфа воқеалар гирдобида кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Кунлар, ойлар, йиллар худди бир лаҳза каби изсиз йўқолади. Ўтган умримизга назар ташларканмиз, ундан қандайдир узуқ-юлуқ хотиралар қолганини кўрамиз. Бироқ одамлар нима учундир ана шу ҳақиқатни – ўлимнинг муқаррарлигини ўйламасликка уринадилар.

Шундай одамлар бор, “Еб-ичганинг, маишат қилганинг қолади”, деб кўнгли тусаган ишларни қилади, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайди, бахтни фақат тўкин-сочин ҳаётдан иборат деб билади. Наҳотки одам боласи дунёга фақат еб-ичиш, ўйин-кулги, кайф-сафо қилиш учунгина келган бўлса?! Наҳотки ҳазрати инсондек мукаммал хилқат мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?!
Ҳаёт моҳиятини англаш қалбни поклашда, ҳақиқий бахт-саодатга эришишда муҳим ўрин тутади. Инсон ёруғ оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок, йўли равон, толеи баланд бўлади.

Бахтли ҳаёт сари” китобидан.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Солижон домла Жумабоев
Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/bostonziyo
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?

21-МАСАЛА:
Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир.

Fatvo.uz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сулаймон алайҳиссалом мақтаган инсон таърифи

Устоз Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилоят бош имом-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ

22-МАСАЛА:
Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”).

Fatvo.uz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

🕌 Адашганларнинг
иқрорлари

▶️ Мирзамақсуд домла АЛИМОВ
Андижон вилояти бош имом-хатиби


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
БЕМАЗҲАБ «САЛАФИЙ»ЛАРНИНГ КИТОБЛАРГА ХИЁНАТИ - 1 (Биринчи мақола)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Бемазҳаб тоифалар, бизнинг давримизга келиб китобларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, хиёнат йўлини тутишни ўзларининг иш услублари қилиб олдилар. Яъни, улар:

1) китоблардаги маълумотларни ўзгартириш;

2) уларга сохта маълумотларни қўшиб нашр қилиш;

3) Давомини ўқиш

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#мазҳаб #иқтибос

"Ҳар бир муқаллидга бирор муайян мазҳабга тақлид қилиши лозим бўлади. Ижтиҳод аҳли бундан мустасно. Аҳли сунна олимларидан “муайян мазҳабга тақлид лозим эмас” деганлар ҳам бор. Аммо улар бу сўзларида ижтиҳод шартини ҳам ўртага қўйишган”.

©️Имом Ал-Мардовий

📚 “Риоятул-кубро” (11-жилд, 194-бет).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

Илоҳим, Маккаи мукаррамада ҳаж ибодатини адо этиш насиб қилсин! 🤲🤲🤲


🕋🕋🕋

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/bostonziyo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @bostonziyo
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ

24-МАСАЛА:
Бир киши қорамолни сотиб олиб, еттидан бирини жорий йилдан ва қолган олти бўлагини олдинги қурбонлик қила олмаган йилларим учун деб ният қилса, жорий йилнинг ўзидан ўтади ва олдинги йилларидан ўтмайди (“Хизонатул-муфтий” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Намоз вақтлари
14.06 - 20.06

Бомдод  03-45
Пешин   13-00
Aср         17-45
Шом       20-00
Ҳуфтон   21-45

@bostonziyo
Андижонлик ҳожилар Минода

Бугун, 13-июндан 14-июнга ўтар кечаси барча Ўзбекистонлик ҳожилар оппоқ эҳромлар ила ҳажнинг амаллари бажариладигон маскан, Мино водийсига кўчиб ўтмоқдалар.
Андижон вилояти ҳожилари ҳам шулар жумласидандир.
Вилоятимиз ҳожилари Қозидомла бошчилигидаги элликбошилар гуруҳи, Республика ишчи гуруҳи аъзолари кўмагида Андижонлик ҳожилар учун ажратилган ҳаймаларга эсон-омонликда, юзларида шукроналик кайфияти, қалбларида эса дуои хайрлар, тилларида талбиялар билан кириб келдилар. Олдинда эса ҳажнинг асосий амаллари кутиб турибди.
Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг қиладигон ҳаж амалларини Ўзи даргоҳида қабул айласин.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизгап ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal @andijonhanafiylari