"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
2.76K subscribers
7.74K photos
1.94K videos
9 files
7.45K links
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali

Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 ҚУРБОНЛИК

00:00 Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
01:38 Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
04:20 Бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими?
05:03 Бир киши рухсатсиз хотини ёки катта ўғли номидан қурбонлик сўйиши жоизми?
06:25 Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
06:54 Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
08:02 Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
08:30 Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми?
09:00 Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
12:02 Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
12:25 Қурбонликни вақти ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
13:42 Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
14:21 Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
14:47 Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
16:13 Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
16:30 Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?
17:38 Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
18:24 Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
19:25 Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
19:43 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
20:16 Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
21:18 Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
22:21 Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
23:31 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
24:00 Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилиш афзалми?
24:37 Ҳаждаги қурбонлик, вожиб қурбонликка ўтадими?
26:37 Қурбонлик қилишда махсус дуо борми?
27:24 Ўзи сўйгани яхшими ёки қассобга сўйдирганими?
28:43 Қурбонлик қилаётганда ҳайвоннинг оёғидан ушлаб туриш керакми?
29:03 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг номидан қурбонлик қилганмилар?

#qurbonlik
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ қалбларга хотиржамлик, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака ва барчамизга машаққатсиз, омадли кун ато этсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://t.me/bostonziyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024
#Yangi_rukn

😎 ҲОЖИНИНГ 1 КУНИ

🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tahlilnoma | Prezident o‘zbekistonlik hojilar holidan xabar oldi
#9june #uzbekiston24

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲАДИСЛАР ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ САВОБИ

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) ўша киши учун дўзахдан парда бўлади», дедилар». Табароний ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброк эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузирида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар». Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, алайҳи соллаллоҳу васаллам, қурбонликнинг ҳақиқати нима?» деб сўрадик. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?» дедик. У зот: «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули! Юнг-чи?» дедик. У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар».
Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Аллоҳнинг Расули, бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у Зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар». Табароний, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Одам алайҳиссаломдан то Ийсо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Уларнинг даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзининг қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Асқаралиев Абдулатиф
Бўстон туман “Абдуназар ота”
жоме масжиди имом хатиби


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/bostonziyo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА

19-МАСАЛА:
Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr #subhanalloh
📿Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

#jannat #kalima #hurmo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..!


@bostonziyo
БИРОР НАРСАГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

24. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар килади», деганлар. Бухорий(тарихда), Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.

Бас, ким дунёга муҳаббат қўйса, у уни Аллоҳ(амри) дан кўр ва кар қилади. Ким Аллоҳга муҳаббат қилса, У Зот уни (балои) нафсидан кўр ва кар қилади. Зотан, дунё уни охиратдан тўсади. Нафс эса Аллоҳдан тўсади. Банданинг дунёси унинг нафси ва шаҳватларидан бошқа нарса эмас. Бас, у(дунё)нинг сеҳри унга Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан кўра яқиндир. Зотан, унинг нафси ва дунёсининг сеҳри аслийдир. Ҳорут ва Морутнинг сеҳри келгиндидир. Келгинди эса аслийча бўлмас.

♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш: ⤵️
@bostonziyo
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ

🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ

☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ

☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🏞🏞🌅🌅

Дунё қалбингиз  гўзаллиги қадар гўзалдир. Демак, аввало қалбингизга эътиборли бўлинг!!!

🌿🌿☀️☀️
Кун давомида яхшиликлар сизга ҳамроҳ бўлсин!🕊️

🎉Муборак кунлар яқин! Бу кунларни хайрли ниятлар билан қарши олайлик! ✔️

😊😊

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@bostonziyo