#Ҳаж_китоби
ҲАЖ КАНДАЙ ИБОДАТ?
«Ҳаж» арабча сўз бўлиб, луғатда «қасд қилиш» маъносини англатади. Уламолар таърифида эса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни бўлиши керак. Арафа кунидан бошка ҳеч қайси кун бу куннинг ўрнини босолмайди. Шунингдек, Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Арафот, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги саъй, Арафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир канча ибодатлар киради.
Ҳаж ибодати Ислом динининг беш рукнидан бири ҳисобланади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Аллох учун Байтуллоҳни хаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага барпо қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири экани ушбу ҳадисдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳаж ибодатининг бошка ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага ҳам бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир.
Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошка ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун куйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) мусулмон бўлиши;
2) балоғатга етган бўлиши;
3) оқил бўлиши;
4) ҳажга қодир бўлиши;
5) соғ-саломат бўлиши;
6) ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) аёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.
"Мўминнинг умр сафари" китобидан.
@bostonziyo

ҲАЖНИНГ ОДОБЛАРИ
1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин. Гуноҳларини тарк эта туриб, аввал содир бўлганларига надомат қилиб, бундан сўнг такрорламасликка азму қарор қилсин.
2. Кимга зулм етказган, кимни хафа қилган ёки кимнинг кўнглини қолдирган бўлса, улардан узр сўрасин.
3. Энг муҳим жиҳатлардан бири қилаётган ҳаж ибодатидан Аллоҳ таолонинг розилигини ва охиратининг ободлигини кўзласин. Дунё ва риёкорлик, унинг зийнатларини, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсаларни зинҳор ва зинҳор хаёлига келтирмасин. Акс ҳолда, барча қилган саъй-ҳаракатлари беҳуда, бефойда кетади.
4. Ота-оналари тирик бўлишса, уларнинг розиликларини олсин, дуоларини сўрасин.
5. Ҳаж сафари билан овора бўлиб, бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмасин. Айниқса, намозга эҳтиёт бўлсин, чунки намоз зарурлиги жиҳатидан ҳаждан ҳам эътиборлидир.
6. Сафар чоғида доимо Аллоҳ таолони зикр этсин, дуолар қилсин, истиғфорлар айтсин. Қуръони Каримни тиловат қилсин. Тилини бўлмағур гаплардан, беҳуда сўзлардан, ёлғон, ғийбат, чақимчилик, сўкиш каби бузуқликлардан тийилсин. Қўлидан келганича одамларга яхшилик қилиш пайидан бўлсин.
7. Ўтган уламоларимизнинг энг муҳим насиҳатларидан бири шуки, ҳожилар ҳаж давомида қалбни машғул қилувчи, хаёлни олиб қочувчи тижоратдан тижоратдан холи бўлишлари керак.
Ўзларини хор тутсинлар, зебу зийнатга эътибор бермасинлар.
Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Арафа куни Аллоҳ осмонга тушади ва улар билан фаришталарга мақтаниб: «Бандаларимга каранглар! Турли жойлардан сочлари тўзиган, чангга ботган ҳолда қуёшда ҳузуримга келдилар. Сизлар гувоҳ бўлинглар, мен уларнинг гуноҳларини кечдим...», дейди». Ибн Ҳузайма ривоят қилган.
8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.
9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутиб, чин кўнгилдан зоди роҳила (йўл озиғи) ва таомини бемалол қилишга этибор қаратсин. Ҳаж йўлида еб-ичиш учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг бошқа жаннатдан мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийи, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. «Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар». Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ-фужур ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло буни Қуръони Каримда таъкидлаган. Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради. Фисқ эса, Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир. Жанжал маълум ва машҳур нарса. Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.
11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишиларнинг пиёда ҳаж қилишлари афзал. Бемор, қари ва узрли кишиларнинг эса ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб ҳаж қилганлари афзал.
Давоми...👇
https://t.me/bostonziyo

Telegram
"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali
Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
#Ҳаж_китоби
ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ
Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди.
Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир.
Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим. Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди.
Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор:
1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларидан бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин.
3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин.
4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин.
5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф
қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат килганига эътикод килсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор килсин.
7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
8. Caфo ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни «тарозининг икки палласи» деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини «қиёматнинг аросати» деб ўйласин.
9. Арафотда турганида, издиҳомини одамларнинг кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида киёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо килишни қасд қилсин.
11. Курбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога курбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин.
"Мўминнинг умр сафари" китобидан.
Отабек Ёрқулов
Бўстон туман "Акбарали қори ота" масжиди имом хатиби
Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇