Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.2K photos
5.51K videos
30 files
8.73K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН «ЁШЛАР ДАФТАРИ» ВА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» МУАММОЛАРИ ТИЗИМЛИ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

Бугунги кунда диёримизда ёшларга берилаётган имкониятлар ва эътибор юқори даражага кўтарилди. Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қуватлаш бўйича республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги йиғилиш баёи топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Богот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, уларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан маҳаллаларда юриб ёшлар ва аёлларнинг уйига, иш жойига борилди ва очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларни 9 йўналишдан келиб чиқадиган чора- тадбирлар, уларнинг ижроси ҳамда «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га кирган фуқаролар билан манзилли ишлар олиб борилди. Шу жумладан 43 та маҳаллага 43 ташкилот раҳбарининг ҳамда ҳар бир маҳаллага биттадан банк ходими ва молия ходимларининг чора- тадбирлар режасига биноан амалга оширган ишлари ҳам ўрганилди.
t.me/bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Боғот туманида қишлоқ аҳолисини шаҳардагидан кам бўлмаган шароитда яшаш истагини рўёбга чиқариш мақсадида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилмоқда. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари ҳамда «Қонун доирасида» канали ходимлари Азамат Авезов, Юсуфбой Ражабовлар, вилоят прокуратурасидан Қўчқор ака Рахимовлар билан биргаликда очиқ мулоқот тадбири ўтказилди. Туман доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан «Қонун доирасида» каналининг фаол ходимлари архитекторлар билан суҳбатлар ўтказишди.
Очиқ мулоқот давомида фуқаролар туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг секторлар ва депутатлар билан давлатимиз раҳбари олиб бораётган халқчил сиёсатни, Президентимизнинг топшириқларини қатъий интизом ва юксак маънавият билан изчил давом эттираётганини кўриб, ибрат олса арзигулик ишлардан хурсанд бўлдилар.
t.me/bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН
#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ

Боғот тумани ҳокимлигида ҳоким ва тадбиркорларнинг очиқ мулоқотидан кейин ахборот хизмати медиа-режасига асосан навбатдаги мавзу бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва тумандаги тадбиркорлар, масъул раҳбарлар ва туман ахборот хизмати ходимлари иштирок этмоқдалар. Медиа режадаги мавзу юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокимининг 1- ўринбосари С.Қурбоновнинг таҳлилларга асосланган ахбороти эшитилди.
Матбуот анжумани ҳақиқатан жонли тусда бўлиб ўтмоқда. Тадбиркорларнинг интервьюлари ёзиб олинди.Медиа - режага асосан ўтказилаётган матбуот анжуманида тумандаги тадбиркорлар фаол иштирок этишмоқда.
Матбуот анжуманидаги ҳоким ва тадбиркорларнинг баҳс- мунозарали ва қизиқарли суҳбатлари видеолавҳаларга олинди. Ушбу лавҳалар сизнинг эътиборингизга ҳавола қилинади.
Бизни кузатишда давом этинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН

Боғот туман 3-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқот кун тартиби:

1. Халқ таълимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарор, фармон ва фармойишларидаги топшириқларни амалга ошириш бўйича қилинадиган ишлар тўғрисида Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг ота- оналар билан очиқ мулоқоти

2. Фанларни ўрганишда тарбиянинг роли мавзусида
Боғот туман Ҳалқ таълими мудири Г.Рахимова маърузаси

3. Ўқувчилар ўртасида фанларни ўзлаштиришда бўлган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича кўриладиган чоралар.
Чет тилларни ўрганиш бўйича мактаб-интернатида қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича 3-мактаб-интернат директори Э.Худайназаров маърузаси

Очиқ мулоқот 11 февраль соат 16.00да бўлиб ўтади.
Рўйхатга олиш 15.00да бошланади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН
#Очиқ_мулоқот
ОАВ вакиллари, блогерлари ҳамда Хоразм вилоятининг узумчилик фермерлари ва мутахассислар билан ҳудуд иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрни, соҳага инвестицияларнинг жалб этилиши ва амалга оширилган лойиҳалар ҳамда давлатимиз раҳбарининг Боғотда узумчилик кластери ташкил этиш ва узум экспортини оширишда соҳага инвестицияларнинг жалб этилиши бўйича «Ўзгариш» маҳалласида очиқ мулоқот ташкил этилди.Иштирокчилар Боғот узумчилигининг довруғи асрлар давомида кўплаган давлатларга етиб боргани
, узум экспорти йилдан йилга кўпайгани, экспортнинг 99%и Россия, МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келаётгани, Президент ишончини оқлаш учун 2022 йилда янада мўл ҳосил ва даромад олиш мақсадида узумзорларда ҳосил чўғи баланд эканини кўрдилар ва «войиш» усулидаги узум етиштиришдаги ислоҳотлар билан танишдилар. Фарғона тажрибасини қўллаётган Боғотликлар узумзорларида «Ризамат ота»,«Кетмон сопи»,«Келин бармоқ», «Тойифи» каби узумларнинг ҳосилидан кўзингизни қувнайди.
@bogottumanihokimligikanali
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

НАТИЖАГА ЭРИШИШ УЧУН ВИЖДОНАН ИШЛАШ КЕРАК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарларининг ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда сектор раҳбарлари томонидан маҳаллалар кесимида эришилган муваффақиятлар қайд этилди ва айрим ҳоким ёрдамчиларининг ўз ишига эътиборсизлиги қаттиқ танқид остига олинди.

«Ҳар бир ҳоким ёрдамчиси мақсади ва вазифасини тушуниб, виждонан ишлаши даркор. Шундагина маҳалла ривожланади. Фуқароларимиз ҳаётида ўзгариш бўлади. Ўйлайманки, барчангиз масъулият ва виждонан ўз маҳаллангизни ривожлантириш учун меҳнат қиласизлар», дея очиқ мулоқотни якунлади туман ҳокими Шавкат Яхшибаев.

Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари май ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бердилар ва июнь ойида режалаштирилган лойиҳалари ҳақида сектор раҳбарларига ахборот бериб, галдаги режаларни белгилаб олдилар. Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
#МЕДИА_РЕЖАГА_АСОСАН

АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!
БУГУН 24 СЕНТЯБРЬ 2022 ЙИЛ СОАТ 18.30 ДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВ ВА ТУМАНДАГИ МУТАСАДДИ РАҲБАРЛАР БИЛАН ХОРАЗМ ТЕЛЕВИДЕНИЯСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ КЎРСАТУВИ ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ЭФИРГА УЗАТИЛАДИ.

Фуқароларимиз туман раҳбарларига👇👇👇👇 қуйидаги рақам орқали ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан мурожаат қилишлари ва саволларига жавоб олишлари мумкин.

Вақт чегараланган, имкониятдан фойдаланинг!

☎️ 62-22-3-92-18 рақами сизнинг мурожаатларингизни қабул қилади.

Сектор раҳбарлари сизнинг саволларингизга жавоб беришга ҳамиша тайёрлар.

👉 t.me/bogottumanihokimligikanali
#Медиа_режага_асосан
#Бугун

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун тасдиқланган медиа-режага асосан, Боғот туман Давлат хизматлари маркази биносининг мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хўжаниёзов билан биргаликда "Боғот туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда туманда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни назоратга олиш ҳамда бартараф этиш штаби аъзолари, ижтимоий соҳанинг биринчи раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, вилоят ФВБ матбуот котиби Х.Рустамов, туман ФВБ бошлиғи Ш.Худашкуровлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида Боғот туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш  бўйича амалга оширилган ишлар, айрим муаммолар хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлди. Матбуот вакиллари, блогерлар қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali