Bog‘ot tumani hokimligi
6.67K subscribers
48.4K photos
5.54K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши
🔗 ПЕНЯ
▪️Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади.
▪️Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
▪️Пенялар солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, шунингдек солиқ тўловчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан Солиқ кодекснинг 15-бобида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда ундирилиши мумкин.
@Xorazm_viloyat_soliq
#БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” қандай тўлдирилади?

Дафтар анкета сўровномасини тўлдириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Аҳоли билан мулоқот қилиш ишларига жалб қилинган масъул ходимлар уйма-уй юриш орқали 30 ёшдан ошган аёллар билан бирма бир мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлайди ва ушбу маълумотларни анкета сўровномасига қайд этиб боради.
1. Анкета сўровномасини тўлдиришда уни тўлдирувчи шахс қуйидагиларга эътибор қаратади:
Анкетанинг биринчи (устки) саҳифасида:
а) Анкета сўровномаси шаклининг биринчи (устки) бетида ўрганилаётган туман (шаҳар) ва маҳалла номи, сўровнома ўтказилаётган шахс Ф.И.Ш., сўровнома ўтказилган сана киритилади, шунингдек, масъул сектор рақами √ белгиси билан белгиланади.
Анкетанинг иккинчи саҳифасида:
б) сўровнома иштирокчисининг шахсий маълумотлари киритилади. Бунда сўровнома иштирокчиси тўғрисида маълумотлар билан биргаликда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақами (ШЖБПД) киритилади.
Эътибор беринг! Шунингдек, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида телеграмдаги Давлат солиқ қўмитаси Telegram боти @uzsoliq_bot ёрдамида солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни аниқлаш мумкин. Ботга уланиб, анкета тўлдирувчининг паспорт серияси ва рақами ҳамда туғилган санасини киритиш керак.СТИР маълумотномасини юклаб олгандан сўнг, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)ни ҳам билиб олиш мумкин.
в) сўровнома ўтказилаётган шахснинг оилавий ва ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотлар қайд этилади ва тегишли катакчалар белгиланади.
Бунда алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар:
11-банднинг “оилали”, “бева аёл”, “боқувчиси йўқ”, “ажрашган” тоифаларининг бири белгиланганда 12-банди ҳам тўлдирилиши лозим, “оила қурмаган”, “ёлғиз она” тоифаларидан бири танланганда эса 12-бандда “йўқ” катакчаси белгиланади;
г) сўровнома ўтказилаётган шахснинг ишсизлик ҳолати ва меҳнат қилиш истаги тўғрисида маълумотлар қайд этилади ҳамда тегишли катакчалар белгиланади.
Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш керак:
15-бандда “расман ишлайди” банди белгиланганда агарда аёлларнинг ўз меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳисси бўлса, анкетадаги
16-22 ҳамда 25-26-бандлардаги саволларга жавоблар олинмайди.
Суҳбат жараёнида аёлларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор ёки йўқлигидан келиб чиқиб (мансабдор шахс бўлмаслиги керак), 23-банд тўлдирилади.
Анкетанинг учинчи (ички) бетида:
д) сўровнома ўтказилаётган шахснинг ишсизлик ҳолати ва меҳнат қилиш истаги тўғрисида маълумотлар қайд этилади ва тегишли катакчалар белгиланади.
Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш керак:
21-22-бандларга мувофиқ, сўровнома ўтказилаётган шахснинг ишлаш истаги борлиги ёки йўқлиги аниқланади ва ушбу бандлардан бири белгиланади;
21-банд белгиланганда ушбу бандда келтирилган соҳалардан қайси бирида меҳнат фаолиятини юритиши бўйича хоҳиши ўрганилади ва соҳалардан бири белгиланади ҳамда код рақами қайд этилади (Маълумот учун: ушбу банд йўналишларининг бирини белгилашда анкетанинг тўртинчи (охирги) бетидаги бандлигини таъминлаш йўналишлари (кодлари)дан бири сўровнома ўтказилаётган шахс томонидан танланади ва шу код рақами 21-бандда қайд этилади)
22-банд белгиланганда ишлаш истаги бўлмаган сабаблардан бири белгиланади.
23-банд 21-банднинг “Тадбиркорлик тармоғида” қисми белгиланиб, 401-код рақами қайд этилган тақдирда тўлдирилади, бошқа ҳолларда тўлдирилмасдан кейинги бандга ўтилади.
25-банди 21-банднинг “Қурилиш тармоғи”, “Қишлоқ хўжалиги тармоғи”, “Тадбиркорлик тармоғи” қисмларидан бири белгиланиб,
211-219, 316, 405-420 код рақамларидан бири қайд этилган тақдирда тўлдирилади ҳамда касб-ҳунарга ўқиш истаги бор бўлган йўналишлардан бири белгиланади ва тегишли код рақами қайд этилади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

Мевалар тошни кемиради

Италиялик олимлар буйраклардаги тошни даволашнинг энг самарали ва табиий усулини ишлаб чиқишди. Бунда цитрус мевалари тошларни майдалашда “ жарроҳлик”қилишади. Цитрус меваларининг кислотавийлиги жуда юқори бўлиб, улар ҳатто туз кристалларидан пайдо бўлган тошни парчалаш кучига эга экан. Мана шу кучдан унумли фойдаланган ҳолда, буйракдаги тошларнинг йириклашувига йўл қўймаслик ва майда тошларни парчалаш кўзда тутилган. Цитрус меваларининг кислотасидан табиий дори воситаси ишлаб чиқарилади. Бу ихтиро буйрак тошини операциясиз бартараф этиш имконини беради.
t.me/bogottumanihokimligikanali
#БУ_ҚИЗИҚ
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

Бугун ялдо кечаси, бу қишнинг энг узун туни

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.

Ҳижрий-шамсий йил тақвимига кўра, ҳозир айни жадий ойи ва бу тун ялдо кечаси деб номланган.

«Шоми ҳижронимға, эй гардун, саҳар пайдо эмас,
Чекма захмат қатлимаким, ҳожати ялдо эмас»
деб ёзиб ўтганлар шеърият мулкининг султони бобокалонимиз Алишер Навоий.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ_🍋
#ТИББИЁТ_ОЛАМИ

ЛИМОН🍋

АҚШнинг соғликни сақлаш ДБ институти хабар қилишича, тиббиётда ракка қарши энг фаол таъсир қилувчи янги топилма ~ бу ЛИМОН меваси экан.

У саратон бактерияларини ўлдириб, кимёвий муолажадан 10.000 маротаба кучли экан.


Кимёвий дориларни ишлаб чиқарувчи компаниялар лимоннинг фойдали хусусиятларини яшириб келганлар.

Лимонни хоҳлаган суратда ейишингиз мумкин (шарбатини ичинг, ўзини енг, асалга қўшиб истеъмол қилинг).

У рак бактериялари микробларига қарши энг кучли восита деб тан олинди.

1970 йилларда ўрганилган ва ўтказилган тажрибаларда лимон 12 хил саратон касалликларини йўқ қилгани, Adriamycin, Chemotherapeutic дориларидан 10.000 маротаба афзаллиги исботланди.


Яна шунга ўхшаш фойдали неъматлардан АНОР, САРИМСОҚ, ПИЁЗ, КЎК ЧОЙ, ШАЛФЕЙ, БРОКОЛЛИ саратон
билан яхши курашади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартиби

Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан қуйидагича белгиланган:
“Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Боғот туман бўлими бошлиғи С.Саиджонов

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
У_ҚИЗИҚ
ИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

Бугун ялдо кечаси, бу қишнинг энг узун туни

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.

Ҳижрий-шамсий йил тақвимига кўра, ҳозир айни жадий ойи ва бу тун ялдо кечаси деб номланган.

«Шоми ҳижронимға, эй гардун, саҳар пайдо эмас,

Чекма захмат қатлимаким, ҳожати ялдо эмас»
.

Ялдо кечаси ҳақида шеърият мулкининг султони бобокалонимиз Мир Алишер Навоий шундай байтлар ёзганлар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali