Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
СПИКЕР ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ТОМОРҚАЧИЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжалиги ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Боғот туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Туманнинг энг чекка ҳудуди саналган “Гулшан” маҳалласидаги “PERFEKT LOGISTIC” МЧЖда бўлиб, қовун, сабзи, олма, ўрик, узум, турли хил қовоқлар ва барча турдаги мева -сабзавотларни қуритиш жараёнини, лаванда гулидан эфир мойи олиш жараёнини кўриб, тадбиркорнинг ишларидан мамнун бўлдилар.
Актам Ҳаитов боғотлик тадбиркорлар, томорқачилар билан экспортбоп булғор қалампири етиштирилаётган иссиқхонада ўзаро мулоқотлар олиб бордилар ва уларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Томорқачилар қишки хосил учун уруғлик олишга даромадлари етмаётгани боис субсидиялар ажратиш, иссиқхоналарни иситиш учун ёқаётган газ нархининг юқорилиги, тижорат банкларидан кредит олишдаги кечикишлар борасидаги муаммоларини ечишда амалий ёрдам сўрадилар. Мазкур муаммолар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ечишда кўмаклашиладиган бўлди.
Спикер ўринбосари Кенгаш қошидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар қуришга ажратиладиган субсидиялар, бир нечта томорқачиларни бирлаштирадиган кооперативлар ташкил этиш унга жамғарма маблағларини йўналтириш орқали томорқачиларни молиявий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, дала дўконларини кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш ва томорқачиликда ихтисослашувлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

✍️Партия ахборот хизмати
#Депутатлар_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
Жорий йилнинг 23-25 феврал кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган округларида бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорига асосан совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича берилган енгилликларнинг амалиётда қўлланилиши ҳамда ҳудудларда саноат ҳамда ёшлар саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ва муаммоларни аниқлаш, бешинчи тоифага кирувчи туманларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва берилган имтиёзларни қўллашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш қуввати пасайган саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун тижорат банклар томонидан кредит ресурсларини ажратишдаги реал ҳолат ва муаммоларни аниқлаш, шу билан бирга сайлов округида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналиши бўйича мавжуд бўлган тизимли муаммоларни ўрганиш режалаштирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Б.Тўразода Боғот туманида бўлиб, иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Шундай иссиқхоналардан бири "Бахт харакат меваси" МЧЖда бўлган депутат тадбиркорни қийнаб келаётган муоммаларни ўрганиб тегишли мутасадди ташкилотлар орқали мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилишда кўмаклашадиган бўлди.

✍️Партия ахборот хизмати