Bog‘ot tumani hokimligi
6.7K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Табрик

8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси 30 йиллигига бағишланган Боғот тумани Адлия бўлими табриги

Барчангизни, эркин ва обод келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворини белгилаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрами билан табриклаб, чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси - Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади.

Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди.

Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди.

Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур

Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган айёмга айланган.

Бош Қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Сизларни яна бир бор Конституциямизнинг 30 йиллиги билан чин кўнгилдан Боғот тумани Адлия бўлими ходимлари муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган юртдошларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат билан,
туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Ғанишер Маҳмудов

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ТАБРИК
#ЭЪТИРОФ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИГИ

Ассалому алайкум муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган қадрли юртдошлар!

Аввало, барчангизни, бутун туманимиз аҳлини қутлуғ айём - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг керакли, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир» десак, айни ҳақиқатдир.

Азиз дўстлар!

Мазкур байрам муносабати билан сизларни қутлар эканман, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Жорий йил туманимизда 221.2 тонна пилла (100.2%), 7 минг 300 тонна ғалла (102%), 26 минг 677 (100.3%) тонна пахта, 17,8 минг тонна мева 69,6 минг тонна сабзавот, 15 минг 200 тонна гўшт ва
86,8 минг тонна сут маҳсулотлари, 6 минг 200 тонна балиқ маҳсулотлари ҳамда 52 млн. дона тухум етиштирилди.

Жорий йилда жами 1087 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилинди, 826 гектарда томчилатиб суғориш ва 261 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди.

Жорий йилда яна битта пахтачилик кластри ташкил қилинди ва фермер хўжаликлари ҳамда кластерларимиз томонидан 26 минг 677 тонна ёки шартномавий режага нисбатан 100,3 фоиз миқдорида пахта хом ашёси етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 37,0 центнерга етказишга эришилди.

Албатта амалга оширилаётган мазкур ишлар тумнимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, туманимиз аҳолиси дастурхонини фаровон қилишдек олижаноб мақсадга қаратилгандир.

Қадрли дўстлар!

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, пахта ҳосилидан 45-55 ц/га ва ундан ортиқ ҳосил олишга эришган туманидаги «Холмурод ўғли Мансур авлоди» фермер хўжалиги раҳбари, «Ёқуб бобо ўғли Омон» фермер хўжалиги, «Берди Баҳодир Хамро» фермер хўжалиги раҳбари, «Боғот агрокластер МЧЖ», «Корабоғ полвон балиғи» фермер хўжалиги, «Аброрбек» фермер хўжалиги, «Аллаберган Матёқуб Базиргон» фермер хўжалиги каби катта салоҳиятга, билимга эга бўлган деҳқонларимизнинг ҳамда кўплаб намунали ирригатор, намунали механизаторларнинг меҳнати, тажрибаси бугун туманимизнинг қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Муҳтарам фермерлар, миришкор деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг меҳнаткаш ходимлари!

Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман.

Барчангизга сиҳат- саломатлик, оилавий бахт- саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут -барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

Йилдан йилга ҳосилингиз баракали, ҳаётингиз фаравон, умрингиз узун, ризқингиз бутун бўлсин деймиз!

БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ