Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#8_ДЕКАБРЬ_БАЙРАМИ_ТАДБИРЛАРИ
#ЭЪТИРОФ

КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОҒОТИМ!

БОҒОТЛИК БИР ГУРУҲ ФИДОЙИ ИНСОНЛАР «ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун туманимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни кўриб кўзларимиз қувнайди. Туманда эришилган юксак натижаларга ва муваффақиятларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ жонкуяр инсонлар ва меҳнат фахрийлари муносиб тақдирланди.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан бир гуруҳ фидойи инсонларига туман ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Барча тақдирланган ҳурматли ва азиз элдошларимизни эътироф, эъзоз нишонаси кўкрак нишонлари билан чин юрагимиздан табриклаймиз.

Эъзоз ва эътироф муборак бўлсин!

Туманимиз ҳокими атрофида Боғотда улкан ислоҳотларни амалга оширишда оғзибирлигимиз доимо ғалаба қилаверсин!!!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ASSALOMU ALAYKUM AZIZ BOG‘OTLIKLAR VA TUMANIMIZ MEHMONLARI!
#Tanishing
#Ob_havo_axboroti
#Bugun, 7 dekabr
☀️ -1°...-14°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ -14°, ↙️ 1 m/s
Tong: ☀️ -7°
Kun: ☀️ -2°
Oqshom: ☀️ -3°

Namlik: 25%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 3.3 m/s
Bosim: 775 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 08:10
Quyosh botishi: 17:27

BOG‘OT TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
🇺🇿Har qanday davlatning bosh qonuni Konstitutsiya hisoblanadi.

📖Konstitutsiya so‘zi lug‘aviy jihatdan "Nizom", "Qoidalar to‘plami" degan ma’nolarni anglatadi. Lekin mazmun-mohiyatiga ko‘ra, ushbu hujjat mamlakat, uning fuqarolari hayotida juda muhim va katta ahamiyatga ega ekanligini alohida e’tirof etish joiz.

🇺🇿📖O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 6 bo‘lim, 26 bob, 128 moddadan iborat bo‘lib, unda mamlakatimizning huquqiy, demokratik jihatdan rivojlantirishning asosiy prinsiplari belgilangan.

Konstitutsiyamiz xalqaro tashkilotlar va ekspertlar tomonidan e’tirof etilganligi esa davlatimizning dunyo hamjamiyatidagi nufuzini oshirmoqda va mustahkamlamoqda. Bir so‘z bilan aytganda, Bosh Qomusimiz "Kuchli davlatdan - kuchli fuqarolik jamiyatiga o‘tish"ning mustahkam huquqiy poydevori bo‘lib xizmat qilmoqda.

Bayramingiz muborak bo´lsin!

@bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги

Азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган.

Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир.

Азиз элдошларим!

Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.
Юртимиз тинч бўлсин!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
07.12.2022йил.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bog'ot tumani 30-son maktab tasviriy san'at fani o'qituvchisi Matchanova Mehribonning O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 30 yilligiga bag'ishlangan "Konstitutsiya-ranglar jilosida" tanlovi asosida tayyorlagan videoroligi.
#Байрамингиз_муборак

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири


Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадим асло.
Шоирлар бор, ўз юртин бутун,
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш диёри,
Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори:
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ -- 30 ЁШДА

30 йиллик шодиёнага 1 кун қолди

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#OGOHLANTIRISH

“Боғот-1” GRSda ta’mirlash ishlari olib borilishi munosabati bilan 2022 yil 7 dekabr kuni soat 14-00 dan 16-00 ga qadar Bog’ot tumani Oqtepa, Xurriyat, Abu Rayxon Beruniy, Nurafshon, Ashxobod, Oltinqum, Obod, Nurli maskan, Ko‘na birlashuv va Gulshan maxallalariga tabiiy gaz yetkazib berilishi vaqtincha to‘xtatiladi.

BOG‘OT TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

Жўрабек Мирзамаҳмудов Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги цемент заводи ишчиларининг интернетда тарқалган жамоавий мурожаатига ҳам муносабат билдирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди», — муфтий ҳазратлари юртдошларимизни энергетика ресурсларини тежашга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров бугун тақчиллик кузатилаётган энергия ресурсларини тежаш зарурлигини таъкидлади.

«Керак бўлмаган хонани ёритиб, керак бўлмаган хонани иситган пайтларимизда қўшни қишлоқда совуқда ўтирган инсонлар ҳақида ўйланг» — деди муфтий ўз сўзида.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Аҳолига ва мактаб/боғчаларга йўналтирилган газга ўзбошимчалик билан уланган цемент заводи газдан узиб қўйилди

Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалганди. “Ҳудудгаз Фарғона” бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистон тумани «Шўрсув» шаҳарчасидаги «Шўрсув цемент» (Албус) корхонасининг ишчилари ўз корхоналарини табиий газдан узмасликларини сўраб чиқишган.

Ваҳоланки, Республика ҳудуди бўйлаб магистрал газ қувурларидаги босим минимал қийматгача камайиб кетганлиги сабабли биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасаларини табиий газ билан таъминлашда босимни барқарор ушлаб туриш учун вақтинчалик чоралар кўрилмоқда.

Бу вақтинчалик чоралар доирасида нафақат «Шўрсув цемент» учун, балки ушбу ҳудуддаги «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофцемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат» МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари қонун доирасида 2022 йил 27 ноябрь куни табиий газ тармоғидан муҳрлаш йўли орқали узилган.

Шунга қарамасдан жорий йилнинг 29 ноябрь куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган улгуржи истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилганлик ҳолати қайта назорат қилинганда ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайта уланиб, табиий газдан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, мурожаатда номи зикр этилган “Кнауф” корхонаси ҳам ишлаб чиқариш учун табиий газ олмаётгани маълум қилинган.


👉 @xushnudbek 👈
Жорий қуз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 882 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, аҳолига сотилаётган кўмир маҳсулотларининг бир тоннаси республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган кўмир омборларида ягона нарх — 300 минг 300 сўмни ташкил қилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, кўмир таъминоти билан боғлиқ барча саволлар юзасидан расмлардаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк